Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 32 / Солиқ солиш

Қурилиш ташкилотида ЯИТ ҳисоб-китобига доир

2015 йил II чораги учун қурилиш-монтаж ишларининг бутун ҳажмини қурилиш ташкилоти апрелда бажарди. Ана шу ойда бажарилган ишлар далолатномаси имзоланди. Май ва июнда ходимлар қисқартирилган иш ҳафтасига ўтказилди.

Агар ишлар чоракнинг фақат бир ойида бажарилган, қолган вақтда эса ходимлар қисқартирилган иш ҳафтасига ўтказилган бўлса, қурилиш ташкилоти томонидан ЯИТ қандай тартибда ҳисоб-китоб қилинади?

И.Доркина,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқаришда қурилиш ташкилотлари Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга1 (бундан кейин – 2200-сон Низом) амал қиладилар. Ходимлар сонининг энг кам меъёрлари Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга2 мувофиқ шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига биноан қурилиш ишларини бажаришга меҳнат сарфларининг меъёрларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

2200-сон Низомнинг 3-бандига кўра қурилиш ташкилотлари ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури қуйидаги турдаги қурилиш ишларини бажариш бўлган юридик шахслардир:

барча турдаги бинолар, спорт иншоотларини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш, шунингдек қурилиш майдонларидаги йиғма қурилиш конструкцияларини монтаж қилиш;

бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишда қурилиш майдонини тайёрлаш;

ҳар хил турдаги бино ва иншоотлар учун умумий бўлган бир йўналишга ихтисослаштирилган ҳамда махсус малака ва асбоб-ускуналарни талаб қилувчи қурилиш фаолияти (пойдевор қуриш, шу жумладан қозиқ қоқиш; ўзи ишлаб чиқармаган пўлат конструкцияларни монтаж қилиш; арматура каркаслари элементларини букиш; ғишт ва бошқа тошларни териш; ҳавозалар ва тахтасупаларни, шу жумладан ижарага олинганларини ўрнатиш ва демонтаж қилиш;

ўзи ишлаб чиқармаган фасад каркасларини монтаж қилиш ва ўрнатиш);

бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишда муҳандислик асбоб-ускуналарини ўрнатиш;

бино ва иншоотларни қуришда ишлов бериш ва бошқа якуний ишлар;

аҳоли буюртмалари бўйича уй-жойларни (квартираларни), шунингдек ишлаб чиқариш учун мўлжалланмаган бино (хона)ларни таъмирлаш.

Агар чорак якунлари бўйича ташкилотингизнинг асосий фаолият тури қурилиш ишлари ҳисобланса, сиз ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблайсиз, шунингдек Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига3 илова қилинадиган чораклик Қурилиш ташкилотлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китобни тўлдирасиз. Сиз фақат апрелда ишлаганлигингиз, май ва июнда иш ҳажмлари бўлмаганлиги, ташкилот бошқа фаолиятни амалга оширмаганлиги ҳисобга олиниб, ЯИТ ҳисоб-китоби 2200-сон Низомга мувофиқ бажарилади.

Агар ҳисобот чораги якунлари бўйича ташкилотингизнинг асосий фаолият тури қурилиш бўлмаса, ҳисобот чораги учун ЯИТ Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом4 билан белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилади ва тўланади. Яъни фақат бутун ҳисобот чораги мобайнида қурилиш фаолияти бўлмаган ёки бошқа фаолият турини (чакана савдо ва умумий овқатланишдан ташқари) амалга оширишдан тушум устун турган тақдирдагина ушбу Низомга амал қилиш лозим.

Чоракнинг бирор-бир ойларида қурилиш ишлари ҳажмлари бўлмаганда Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 010-«Асосий ходимлар (қурилиш ишчилари) сонининг энг кам меъёри» сатрида тегишли ойларга «0» қўйилади. Кейинчалик ҳисоб-китобда назарда тутилган коэффициентларни (тариф, тармоқ) ҳисобга олган ҳолда штат жадвалига кўра фақат маъмурий, техник ва ёрдамчи ходимларнинг сони ҳисобга олинади.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ходимларни қисқартирилган иш ҳафтасига ўтказиш раҳбарнинг буйруғи, шунингдек корхонанинг локал ҳужжатларига ва ходимлар билан меҳнат шартномаларига, агар уларда иш вақтининг аввалги режими қайд этилган бўлса, ўзгартиришлар киритиш йўли билан расмийлаштирилиши керак.

 

1ДСҚ ва МВнинг АВ томонидан 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 28.12.2010 йилда 2173-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

3МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 10-илова.

4МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.


Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти. 

Прочитано: 2139 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика