Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 32 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Имтиёзли хизматлар кўпайди

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарори (АВ томонидан 22.07.2015 йилда 1594-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Айрим хизмат турларини кўрсатадиган юридик шахслар учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Диққат! Ҳужжат Президентнинг «2012–2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги Қарорига (10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон) мувофиқлаштирилди, унга кўра микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг ягона солиқ тўлови ҳамда фойда солиғини тўлашдан озод этиш кўринишидаги имтиёзлари 2017 йил 1 январга қадар узайтирилган.

 

Имтиёзлар татбиқ этиладиган хизматлар рўйхатига тузатиш киритилди. У кенгайтирилди, энди унга қуйидагиларнинг хизматлари ҳам киритилди:

қишлоқ жойлардаги сартарошхоналар ва гўзаллик салонлари;

қишлоқ жойларда кўрсатиладиган кийим тикиш ва тузатиш хизматлари;

якка тартибдаги уй-жой қурилиши тарзида қуриладиган қишлоқ даҳаларида ташкил этиладиган кийимларни ювишга қабул қилиш ва ­кимёвий тозалаш хизматлари;

электрон таълим хизматлари;

қишлоқ жойларда якка тартибдаги уй-жой барпо этиш бўйича қурилиш хизматлари;

қишлоқ жойларда йўл инфратузилмаси мажмуалари;

қишлоқ жойларда кўрсатиладиган компьютерда дастур тузиш хизматлари (шу жумладан маслаҳат бериш хизматлари).

Мазкур Низом татбиқ этилмайдиган субъектлар рўйхати ўзгартиришлар билан белгиланди. Унга қуйидагилар киради:

имтиёзларни Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига (3.09.1999 йилдаги 414-сон) мувофиқ қўллайдиган бюджет ташкилотлари;

имтиёзларни Президентнинг «Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига (29.01.2009 йилдаги ПҚ-1051-сон) мувофиқ қўллайдиган пудрат ташкилотлари («Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шарти билан улар якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши доирасида амалга оширадиган иш ҳажмлари қисмида) ва янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари;

имтиёзларни Президентнинг «2015 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида»ги Қарорига (7.01.2015 йилдаги ПҚ-2282-сон) мувофиқ қўллайдиган ёрдамчи пудрат ташкилотлари фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шарти билан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши доирасида «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси билан шартномалар тузган пудрат ташкилотлари билан шартномалар асосида ўзлари бажарадиган ишлар ҳажмлари қисмида).

Имтиёзлар 2012 йил II чоракдан микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг барча даромадларига, башарти хизматларнинг имтиёзли турларини кўрсатишдан уларнинг соф тушуми товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан олинган соф тушум умумий ҳажмининг 80%и ва ундан кўпни ташкил этса, татбиқ этилади. Фаолиятнинг бир неча тури амалга оширилганда соф тушум улуши улардан олинган соф тушумни жамлаш ва олинган суммани барча фаолият турларида товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан соф тушумга бўлиш йўли билан аниқланади.

 

МИСОЛ. Юридик шахс бухгалтерия ҳисобини юритиш, риэлторлик ва воситачилик хизматлари кўрсатади. Уларни кўрсатишдан соф тушум тегишинча 20 млн, 2 млн ва 3 млн сўмни ташкил этади. Бундан ташқари, бошқа даромадлар ҳам бор: асосий воситалар ва ўзга мол-мулкнинг чиқиб кетишидан – 1,5 млн сўм; мол-мулкни ижарага беришдан – 2,5 млн сўм.

Шу тариқа, юридик шахсда имтиёзли хизматларни кўрсатишдан соф тушум улуши 88%ни (20 + 2) / (20 + 2 + 3) х 100) ташкил этади. У 80%дан ошиши ҳисобга олиниб, барча даромадлар – 29 млн сўмга солиқ солинмайди.

 

Агар имтиёзли хизматлар кўрсатишдан олинган соф тушум улуши 80%дан камни ташкил этса, юқорида номи айтилган имтиёзлар фақат улардан олинган даромадларга (тушумга) татбиқ этилади. Юридик шахс имтиёзлар татбиқ этиладиган хизматлардан ташқари бошқа фаолият турларини амалга оширган тақдирда, солиқ солиш мақсадида алоҳида-алоҳида ҳисоб юритилиши керак.

Кўрсатилган имтиёзлар қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

тўлов манбаида солиқ солинадиган дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадларга (микрокредитлар бўйича фоизлардан ташқари);

агар имтиёзли хизматлар кўрсатиш бўйича фаолият асосий фаолият тури ҳисобланмаса, бошқа даромадларга.

Ўзгартиришлар билан шу жиҳат аниқлаштирилдики, лизинг берувчи томонидан имтиёзлар қўлланиши учун лизинг шартномаси даврида лизинг тўловларининг жорий дисконтланган қиймати лизингга бериш пайтида лизинг объекти жорий қийматининг 90%идан ошиши керак. Жорий дисконтланган қиймат бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. Илгари лизинг шартномасининг амал қилиш даврида лизинг тўловларининг умумий суммаси лизинг объекти қийматининг 90%идан ошиши кераклиги назарда тутилган эди.

Ҳужжат билан бир қатор бошқа ўзгартиришлар ҳам киритилган.

Елена ЕРМОХИНА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2095 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика