Иш вақти табелига асосан биз қўриқлаш хизмати ходимларига 56 тунги соат ва 128 кундузги соат, жами – ойига 184 соат ҳисобидан ҳақ тўлаймиз. Бироқ 2015 йил апрелида календарь иш вақти ҳисоб-китобида 22 иш куни ва 176 соат кўрсатилган.
Ҳақиқатда ишланган вақт билан календарь вақт ўртасидаги 8 соат фарқ (184 – 176) ортиқча ишлаш вақт ҳисобланадими? Унга қандай ҳақ тўлаш керак?
И.Туринова.
– МКнинг 124-моддаси биринчи қисмига мувофиқ ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади, иш вақтини йиғиб ҳисобга олганда эса бундай иш деб ҳисоб даври учун иш соатларининг меъёрдаги сонидан (сизнинг ҳолатингизда – 8 соат) ташқари ишлаш ҳисобланади. Унга ходим уни бажаришга жалб этилган барча ҳолларда, иш берувчи томонидан иш вақтидан ташқари ишга жалб этиш тартибидан қатъи назар, камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши керак (МКнинг 157-моддаси биринчи қисми).
Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.