Norma.uz

Тўлаш керакми ёки тўламаслик?

Пенсионерни ХУМШга мажбурий бадаллар тўлашдан қандай қилиб озод этиш мумкин?

 

Ширкатимизга умумий мол-мулкни сақлашга мажбурий бадалларни тўлаш мажбуриятини олиб ташлашни илтимос қилиб пенсионерлар мурожаат этадилар. Айтишларича, мамлакатимизда кексаларни эъзозлаш йили эълон қилиниши муносабати билан ана шундай ҳужжат қабул қилинган эмиш. Бироқ мен уни ҳеч қаердан тополмадим. Илгари фуқароларнинг муайян тоифаси учун коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар бўлганлигини биламан, кейин улар компенсация тўловлари билан алмаштирилган.

Ширкатимизда уй-жой мулкдорларининг 35%га яқини пенсионерлар. Агар уларнинг ҳаммасини мажбурий бадаллар тўлашдан озод этсак, бу ҳол ХУМШнинг молиявий ҳолатига таъсир кўрсатади. Зеро умумий мол-мулк бадаллар ҳисобига сақлаб турилади. Бироқ пенсионерлар улар бадалларни тўламасликлари кераклигини талаб қилишмоқда. Биз қонун ҳужжатлари асосида қандай ҳаракат қилишимиз керак?

Н.Савина,

«Дружба» ХУМШ раиси.

Ангрен шаҳри.

 

– Президентнинг «Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (14.04.2015 йилдаги ПФ-4715-сон) билан 2015 йил 1 майидан уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича энг кам иш ҳақининг табақалаштирилган миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари бериладиган шахслар имтиёзли тоифаларининг янги рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқланди:

 

Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловлари бериладиган шахсларнинг имтиёзли тоифалари

РЎЙХАТИ

Шахслар тоифаларининг рўйхати

 

Ҳар ойда бериладиган компенсация пул тўловлари миқдори (ЭКИҲга нисбатан %да)

 

1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, уларга тенглаштирилган шахслардан ташқари

 

 50

 

1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар

 

 45

 

Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар

 

 45

 

Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик меҳнат Қаҳрамонлари ва учала даражадаги «Шуҳрат» ордени билан мукофотланган шахслар. Фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари, Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар, кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари, Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар, ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар

 

 45

 

1941–1945 йиллардаги урушнинг меҳнат фронти қатнашчилари

 

 25

 

 

Умумий йиғилишнинг қарори билан уй-жой мулкдорлари ХУМШ аъзоси бўлган пенсионерларга мажбурий бадалларни тўлаш бўйича бир марталик имтиёзлар берилиши ёки улар бирор-бир даврга қайд этилиши мумкин. Бироқ бу – қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартиб эмас, фақат эзгу хоҳиш, яшовчиларнинг ўз қўшниларига ҳурмати белгисидир.

Тошкентдаги «Меҳржон – Коммуналчи икки» ХУМШ тажрибасини мисол қилиб келтириш мумкин, унда умумий йиғилиш томонидан ХУМШ аъзоси бўлган ёлғиз пенсионерлар, меҳнат фронти ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун бир йилга имтиёзлар белгиланди. Уларга мажбурий бадалларни тўлаш бўйича 50 фоизлик чегирма берилди. Ширкат бундан, албатта, зарар кўрди. Бироқ шу тарзда уй аҳли ижтимоий жиҳатдан энг ночор бўлган қўшниларига инсонпарварлик муносабатини билдирдилар. Бошқа ширкатда, ХУМШ аъзолари томонидан 5 нафар кекса кишига ярим йилга белгиланган имтиёзлар ишлар бажарилишига таъсир кўрсатмаслиги учун, умумий йиғилишда ушбу даврда мажбурий бадал миқдорини оширишга қарор қилинди. Яъни кишилар уларнинг ҳурмати юзасидан ўзлари ва қўшнилари учун ярим йил мобайнида ҳақ тўлаш мажбуриятини зиммаларига олдилар.

Аҳолининг ушбу тоифасига ёрдам кўрсатиш учун ХУМШ аъзолари махсус жамғармаларни шакллантиришлари мумкин (бунда ҳам умумий йиғилиш қарор қабул қилади), мажбурий бадаллардан белгиланган фоиз унга ажратилади. Ушбу жиҳатни даромадлар ва харажатлар сметасида акс эттириш шарт. Кексаларга ХУМШ тақдимномасига кўра маҳалла қўмиталари ҳам мажбурий бадал миқдорини камайтириш ёки уни олиб ташлашда ёрдам кўрсатишлари мумкин.

Прочитано: 1703 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2020-07-03 11:20:08, Гость_:
Зачем это надо . Мы итак плотем все налоги. А это очередное вымогательства денег.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика