Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 31 / Хўжалик юритиш қоидалари

Ўзингиз импорт қилинг

Чакана савдо билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) кейин сотиш учун импорт ва чакана савдо билан шуғулланадиган бошқа ЯТТдан товар сотиб олмоқчи бўляпти. Сотиб олиш ва зарур кирим ҳужжатларини олиш учун ЯТТ ўзининг якка тартибдаги тадбиркор банк картасидан фойдаланиб, товарни сотиб олади.

Уларни қайта сотиш учун бошқа якка тартибдаги тадбиркордан сотиб олиш якка тартибдаги тадбиркор учун товарларни қонуний кирим қилиш ҳисобланадими? Буларнинг ҳаммасини қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин?

А.Назаров,

тадбиркор.

 

– Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товар операциялари ва даромадларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомнинг1 12-бандига кўра якка тартибдаги тадбиркорларга (бундан кейин – ЯТТ) чакана савдони:

а) юридик шахслар – ишлаб чиқарувчилар ёки юридик шахслар – улгуржи етказиб берувчилардан майда туркумлар билан нақдсиз ҳисоб-китоблар йўли билан харид қилинган;

б) бевосита якка тартибдаги тадбиркор томонидан импорт бўйича олиб келинган;

в) ўзи тайёрлаган (сотиш тақиқланмаган);

г) бошқа якка тартибдаги тадбиркорлар – ишлаб чиқарувчилардан фақат нақдсиз ҳисоб-китоблар йўли билан харид қилинган товарлар билан амалга оширишга рухсат берилади.

Юқорида саналган ҳолларнинг исталганида сиз якка тартибдаги тадбиркорнинг банк картаси билан ҳисоб-китоб қилишингиз мумкин.

Якка тартибдаги тадбиркорнинг банк карталаридан фойдаланган ҳолдаги ҳисоб-китоблар нақд пулсиз ҳисоб-китобларга киради ва Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга2 мувофиқ амалга оширилади.

Шу тариқа, импортчи ЯТТ импорт товарни фақат чакана сотишга ҳақлидир. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан унинг ўзи импорт қилган товарларни сотиш якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни четдан келтирувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтиш (рухсат бериш) тартиботларидан ўтишининг белгиланган тартибда расмийлаштирилган карточкаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади (Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомнинг3 26-банди, бундан кейин – Низом).

Яъни у жисмоний шахс сифатида сизга товарни нақд пулга ёки ўз эҳтиёжлари учун, бироқ сотиш учун эмас, шахсий карточка ҳисобварағидан (якка тартибдаги тадбиркорнинг банк картасидан эмас) тўлаганда реализация қилиши мумкин.

Тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун ҳисоб-китобларнинг нақдинасиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш эса улгуржи савдо ҳисобланади (Низомнинг 2-банди).

Низомнинг 3-бандига мувофиқ улгуржи савдо билан юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар, фақат белгиланган тартибда тегишли лицензия олган тақдирда, шуғулланишлари мумкин.

Якка тартибдаги тадбиркор улгуржи савдо билан шуғулланиши мумкин эмас.

Ўз навбатида товар олувчи ЯТТ бошқа ЯТТдан фақат унинг ўзи ишлаб чиқарган товарни нақд пулсиз ҳисоб-китоблар йўли билан харид қилиши мумкин.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқадики, якка тартибдаги тадбиркорнинг импортчи ЯТТдан товарлар сотиб олиши қонун ҳужжатларининг талабларига жавоб бермайди.

 

1МВ, МИСВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 8.01.2003 йилда 1197-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2МБ бошқарувининг АВ томонидан 3.06.2013 йилда 2465-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон Қарори билан тасдиқланган.

Анжелика НАМ,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1762 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика