Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 31 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ЭРИ КАЛИТЛАРИ ДСИ ТОМОНИДАН БЕРИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 15.07.2015 йилда «Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш марказлари фаолиятини янада тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 190-сон Қарор қабул қилинди.

Ҳужжат билан белгиланган тартибга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо сертификатини бериш электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш маркази — Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан амалга оширилади.

Қарорга биноан:

Давлат солиқ қўмитасига Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2016 йил 1 январгача:

ЭРИдан фойдаланган ҳолда фойдаланувчиларни идентификациялашнинг бепул фойдаланиладиган ягона ахборот тизимини яратиш;

Янги технологиялар илмий-ахборот марказининг ЭРИ воситаларини ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ сертификациялашни таъминлаш топширилди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари 2016 йил 1 мартгача бўлган муддатда:

хизматлар кўрсатиш жараёнида фойдаланиладиган расмий веб-сайтлар ва порталларни идентификациялаш тизими билан интеграциялашни ҳамда уларнинг Марказ томонидан берилган ЭРИлар билан мослигини таъминлашлари;

идентификациялаш тизимидан фойдаланиш, шунингдек ЭРИ ёрдамида электрон ҳужжатларни имзолаш йўли билан расмий веб-сайтларда ва порталларда жисмоний ва юридик шахсларни рўйхатдан ўтказиш, идентификациялаш ва авторизациялашни амалга ошириш.

ЭРИ эгаларининг мурожаатлари бўйича электрон рақамли имзонинг амалдаги сертификатини, унинг амал қилиш муддатини сақлаб қолган ҳолда янги сертификатга бепул алмаштириш таъминланади.

Ҳужжатда шунингдек Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ДСҚ ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматларда ЭРИ воситаларидан фойдаланиш тартиби ва унга қўйиладиган талабларни белгилайдиган «Электрон Ҳукумат» тизимидан фойдаланувчиларни идентификациялашнинг ягона ахборот тизими тўғрисидаги низомни 2015 йил 1 ноябргача бўлган муддатда ишлаб чиқиш белгиланган.

Қарор Президентнинг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 15.05.2015 йилдаги ПФ–4725-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинди.

 

МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ЯНГИЛАНДИ

Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг қарори билан Тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 14.07.2015 йилда 2697-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқланди.

Ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан илгари амал қилган Тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом1 ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Янги Низом меъёрлари тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни Маҳаллийлаштириш дастурига (Президентнинг 11.02.2015 йилдаги ПҚ-2298-сон Қарори билан тасдиқланган) киритилган корхоналарга, шунингдек Президентнинг «Маҳаллий истеъмол товарларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва ассортиментини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг (30.04.2013 йилдаги ПҚ-1961-сон) 3-иловасига киритилган корхоналарга татбиқ этилади.

Ҳужжатга мувофиқ кўрсатиб ўтилган корхоналар қуйидагиларни тўлашдан озод этиладилар:

маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан, ягона солиқ тўловидан (солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллайдиган субъектлар учун);

маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан;

четдан олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган компонентлар учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари).

Қабул қилинган Низом билан мазкур имтиёзларни тақдим этиш тартиби белгиланган.

Имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга, фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни кенгайтириш, реконструкция қилиш, модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, сифатни бошқариш тизимини жорий этиш, маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё ва материаллар сотиб олишга, Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга жалб қилинган корхоналарнинг муҳандис-техник ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади.

Қарор «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 20.07.2015 йилдаги 28 (684)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни
«Norma Profi» экспертлари
Елена ЕРМОХИНА ва Собир НУРБЕРДИЕВ тайёрладилар.

Прочитано: 2570 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика