Norma.uz

Ходимлар розими?

Мен акциядорлик жамиятининг товарлар ва хизматларни сотиш учун мижозларни жалб этиш билан шуғулланадиган бўлимида ишлайман. Ходимларнинг иш ҳақи меҳнат шартномасида штат жадвалига кўра белгиланган. Ҳозирги вақтда раҳбарият ушбу бўлим ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини ўзгартириб, уларни бажарилган ишлар ҳажми билан боғламоқчи. Айтайлик, бўлим фаолиятидан олинган тушумнинг 50%и меҳнатга ҳақ тўлашга йўналтирилади. Агар тушум бўлмаса, ҳақ ҳам тўланмайди. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг бундай усули тўғрими?

Мазкур ҳолда меҳнат шартларини ўзгартириш учун ҳужжатларни қандай тўғри расмийлаштириш мумкин?

Тарафларнинг келишувига кўра меҳнат дафтарчасига 2 ойлик огоҳлантириш муддатисиз ўзгартиришлар киритиш мумкинми?

Б.Стоянова.

 

– Меҳнат шартномасига ўзгартиришлар киритиш меҳнат шартларини ҳар қандай ўзгартириш (МКнинг 88-моддаси):

лавозим, бўлим, таркибий бўлинмани;

иш жойини (ҳақиқий иш жойини);

иш ҳақи миқдорини;

уни тўлаш муддатларини;

ва бошқа шартларни ўзгартиришни тақозо этади.

Иш ҳақи ходимга иш берувчида амал қилаётган меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига мувофиқ шахсан меҳнат шартномаси билан белгиланади. Меҳнатга тўланадиган ҳақ, шу жумладан тариф ставкаси ёки ходим маошининг миқдори меҳнат шартномасига киритиш учун мажбурий шарт ҳисобланади (МКнинг 73-моддаси иккинчи қисми).

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан иш берувчига ўз ташаббусига кўра маошнинг миқдори тўғрисидаги меҳнат шартномаси шартини, агар буни меҳнат шартномаси билан белгиланган маошнинг аввалги миқдорлари сақланиши мумкин бўлмаган жойда ходимлар сони ёки ишларнинг хусусияти ўзгаришига олиб келган технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгартиришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмларини қисқартириш тақозо этган бўлса, ўзгартириш имкони берилади. Иш берувчи тарафлар томонидан белгиланган меҳнат шартномаси шартлари ўзгартирилиши ҳақида ходимни у жорий этилишидан камида 2 ой олдин ёзма равишда огоҳлантириши шарт (МКнинг 89-моддаси).

Агар ходим янги шартларда меҳнат қилишни хоҳламаса, иш берувчи унга ташкилотда мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шарт (МКнинг 92-моддаси иккинчи қисми).

Ходим билан меҳнат шартномаси у янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли бекор қилиниши мумкин, бунда ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади (МКнинг 89-моддаси тўртинчи қисми ва 109-моддаси).

МКнинг 89-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлмаганда фақат ходимнинг ёзма розилиги билан меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини янада пастроқ даражада ўзгартириш мумкин. Ходимга иш ҳақини, тушум йўқлигини рўкач қилиб, умуман тўламаслик мумкин эмас.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2067 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика