Norma.uz

«Карвонсарой»ми ёки квартира?

1. Гарчи иссиқ сув таъминоти ҳақини мунтазам тўласам-да, ҳар ойда иссиқлик таъминоти ташкилоти ходимлари квартирамга иссиқ сув ҳисоблагичини текшириш учун келадилар. Текширувчиларнинг айтишича, уларни ҳар ойда уйма-уй юришга мажбур этишаркан. Нима учун ҳисоблагичлари бўлмаган қўшниларимни текширмайсиз деб сўрайман. Квартирада 1 киши прописка қилинган, аслида бутун бир оила – 7 киши яшайдиган ҳолатларнинг гувоҳи бўламан, бунинг устига қишлоқдан келувчи меҳмонларини айтмайсизми? Ёки квартирантларнинг бутун бир «карвонсаройи» мавжуд бўлади, аслида эса квартиранинг биргина эгаси прописка қилинган.

Пенсия олиши биланоқ дарҳол тўлайдиган пенсионерларнинг квартираларига бориш ва уларни текширишга ҳожат борми? Умуман олганда, ёлғиз пенсионерларни барча коммунал хизматлар ҳақини тўлашдан озод қилиш керак деган фикрдаман.

2. Январда бизнинг ХУМШ ходимлари ўз иш ҳақларини 25–30%га оширишди. Бу ҳақда ким ва қандай ҳужжатларга асосан қарор қабул қилиши керак? ХУМШ раҳбарлари бир йил ичида қилинган иш тўғрисида бизга ҳисобот бермайдилар, умумий йиғилишлар ўтказмайдилар. Ширкатда устав бўлиши керакми?

Э.Журова,

меҳнат фахрийси. Тошкент шаҳри.

 

1. Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларининг (ВМнинг 15.07.2014 йилдаги 194-сон Қарорига 1-илова) 58-бандида назарда тутилишича, етказиб берувчи истеъмолчиларнинг иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимини йил чорагида 1 марта текшириши, истеъмолчилар томонидан индивидуал ҳисобга олиш асбоби ёзиб олинган кўрсаткичлари ва улар томонидан тақдим этилган иссиқ сувнинг истеъмол қилинган ҳажми тўғрисида маълумотларнинг тўғрилигини ўз маълумотлари билан текшириши шарт.

Хатингиздан кўринадики, бунчалик тез-тез текширишлар истеъмолчиларни ва кўрсатилаётган хизматлар ҳажмини ҳисобга олишни такомиллаштириш ишини кучайтириш билан боғлиқ. Бу ҳақда ушбу мавзувий сондаги «Икки киши прописка қилинган – тўрт кишига ҳисобланади» материалида сўз юритдик. Қуйидаги «Тўлаш керакми ёки тўламаслик?» материалида уй-жой-коммунал хизматлар борасидаги имтиёзлар ва уларни пенсионерларнинг турли тоифаларига тақдим этиш имкониятлари тўғрисидаги саволга жавоб топасиз.

2. «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг (12.04.2006 йилдаги ЎРҚ-32-сон, бундан кейин – Қонун) 3-моддасига кўра ХУМШ ўз уставига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатади. Умумий йиғилиш ширкатнинг олий органидир (Қонуннинг 18-моддаси), у ширкат фаолиятининг барча муҳим масалалари бўйича қарорлар қабул қилади. Агар ХУМШ умумий йиғилишларни ўтказмаса ёки буни расмиятчилик учун қилса, ширкат аъзолари раис ҳисобот берадиган ҳисобот умумий йиғилиши йилда камида 1 марта чақирилишини билишлари керак. Навбатдан ташқари умумий йиғилиш бошқарувнинг, ХУМШда камида 10% овозга эга бўлган ширкат аъзоларининг ташаббусига, шунингдек тафтиш комиссиясининг талабига биноан чақирилиши мумкин (Қонуннинг 20-моддаси).

ХУМШ аъзолари умумий йиғилишининг ваколатларига қуйидагилар ҳам киради: ширкат бошқаруви раисига, аъзоларига ва тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш; ХУМШ ходимларининг, шу жумладан, бошқарувчининг (ижрочи директорнинг) иш ҳақи миқдорини ва уларни тақдирлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш (Қонуннинг 19-моддаси).

Прочитано: 1947 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика