Norma.uz

Уч йил, ундан кўп эмас

Иш берувчининг ташаббусига кўра болани 3 ёшга тўлгунча парвариш қилиш таътилини яна бир йилга узайтириш мумкинми?

Ульяна.

 

– Меҳнат кодексининг 234-моддасига мувофиқ ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи 2 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланади. Аёлга, унинг хоҳишига кўра, боласи 3 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил ҳам берилиши мумкин.

Кўриниб турибдики, Меҳнат кодекси ходиманинг болани парвариш қилиш таътилининг энг юқори муддатини бола 3 ёшга тўлгунга қадар деб белгилаган. Шу сабабли иш берувчи ўзининг ташаббусига кўра таътилни бола 4 ёшга тўлгунга қадар узайтира олмайди.

Ходиманинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин. Унинг давомийлиги ходима ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади. Лекин у 12 ойлик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак (МКнинг 150-моддаси биринчи қисми). Бундан ташқари, 12 ёшга тўлмаган 2 ва ундан ортиқ боласи бор аёлларга мажбурий равишда ҳар йили 14 календарь кундан кам бўлмаган муддат билан таътил берилади (МКнинг 232-моддаси).

Шуни ёдда тутиш лозимки, иш ҳақи сақланмайдиган таътил ходим билан иш берувчи ўртасидаги меҳнат муносабатлари, шу билан бирга ходимнинг у эгаллаган лавозими сақланадиган дам олиш вақти тури ҳисобланади. Бундан ташқари, исталган таътил даврида, шу жумладан иш ҳақи сақланмайдиган таътилда ҳам меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди (МКнинг 100-моддаси учинчи қисми).

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2021 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика