Norma.uz

Қоровул 24 соат ишлаши мумкин эмас

Бошқармамиз жойлашган бинони қўриқлаш ва сақлаш учун бошқарма штатлар жадвалида меъёрий ҳужжатларга асосан 3 нафар қоровул штат бирлиги белгиланган. Улар навбатма-навбат сменага келиб ишловчи ходимлар ҳисобланади, яъни ҳар 3 кунда 1 кун ишлайди. Сменаси келган куни эрталаб соат 08.00 да ишни қабул қилиб олиб, 1 сутка (24 соат) давомида ишлаб, кейин сменани навбатдаги қоровулга топширади. Биз уларга бир ой давомида ишлаган ойи учун иш куни (ўша ойдаги, шанба-якшанба, байрам кунларини қўшмасдан иш кунларини) табелда расмийлаштириб, штат жадвалидаги эгаллаб турган лавозими бир ойлик иш ҳақини тўлаймиз.

График асосида ишга келиб ишлайдиган ишчи-ходимларга табелларни қандай расмийлаштирамиз ва иш ҳақини қандай тартибда тўлаймиз?

Корхона бухгалтери.

 

– Меҳнат кодексининг 123-моддасида ҳисобга олинадиган даврдаги иш вақтининг муддати иш соатларининг нормал миқдоридан ошиб кетмайдиган шарт билан корхонада иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий қилиниши мумкинлиги (МКнинг 115–118-моддалари) белгиланган. Бунда ҳисобга олинадиган давр бир йилдан, кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати эса ўн икки соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

Демак, Меҳнат кодексининг 123-моддасига мувофиқ ишчи-ходимлар 12 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас. Шунинг учун график асосида ишлаётган қоровуллар иш вақтини 12 соатдан ошмаган ҳолда режалаштириш мақсадга мувофиқдир.

Иш ҳақини тўлаш масаласига келсак, ходимга 12 соатлик иш вақти жараёнида – тунги вақтга (22.00 дан 06.00 гача) тўғри келган иш вақтига, албатта ишнинг ҳар бир соати учун камида бир ярим баравар миқдорда ҳақ тўланиши, иш вақтидан ташқари ишлар ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши керак (Меҳнат кодексининг 122, 124, 157, 158-моддаларига асосан).

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2803 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2020-10-19 08:34:32, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика