Norma.uz

Якка тартибдаги уйлар қоидаларидан «тушиб қолган»

Совуқ сув истеъмоли учун абонентлик ҳақи ҳисоб-китобида «Сувсоз» ДУК Вазирлар Маҳкамасининг 6.11.2013 йилдаги 300-сон Қарорига (бундан кейин – 300-сон ВМҚ) амал қилади. Ушбу ҳужжатнинг ­10-бандига кўра прописка қилинган фуқаролар бўлмаган турар жойларда иссиқ ва совуқ сувни ҳисобга олиш асбоблари мавжуд бўлмаганда иссиқ ва совуқ сув таъминоти ҳамда оқоваларни чиқариб ташлаш хизматлари учун ҳисоб-китоблар 1 ва 2 хонали турар жойларда 1 киши; 3 хонали турар жойда 2 киши; 4 хонали турар жойда 3 киши; 5 хонали турар жойда 4 киши ҳисобидан иссиқ ва совуқ сув таъминоти хизматларига белгиланган тарифларга 1,5 оширилган коэффициентни қўллаган ҳолда истеъмол нормалари бўйича амалга оширилади.

Агар сўз кўп квартирали уй хусусида эмас, балки ҳеч ким прописка қилинмаган, 8 хонали (ёки ундан кўп) якка тартибдаги хусусий уй тўғрисида борса, марказлаштирилган тизимга уланган совуқ сув таъминоти истеъмолига ҳисоблаб ёзишлар қандай амалга оширилиши керак?

Т.Умархўжаев. Тошкент шаҳри.

 

– Сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш учун ҳисоб-китоб қилиш тартибини Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари (ВМнинг 15.07.2014 йилдаги 194-сон Қарорига 2-илова, бундан кейин – Қоидалар) белгилайди. Бироқ уларда якка тартибдаги уйлар аҳолиси томонидан сув истеъмолига ҳақ тўлаш масаласи тартибга солинмаган ва бундан кейин ҳуқуқий ишлаб чиқишни талаб қилади.

Қоидаларнинг 99-бандида шундай дейилади: «Фуқаролар пропискадан ўтказилмаган хонадонларда сувни ҳисобга олиш асбоби мавжуд бўлмаганда, ичимлик сув ва канализация хизматлари учун тўловлар қонунчиликда кўрсатилган истеъмол нормаларига кўра, белгиланган тарифларнинг орттирилувчи коэффициентини қўллаш йўли билан: 1 ва 2 хонали уйларда – бир киши ҳисобидан; уч хонали уйларда – икки киши ҳисобидан; тўрт хонали уйларда – уч киши ҳисобидан; беш хонали уйларда – тўрт киши ҳисобидан амалга оширилади».

Ушбу ҳужжатда сўз ҳисобга олиш асбоблари ва прописка қилинган фуқаролар йўқ бўлган якка тартибдаги уйлар тўғрисида эмас, балки кўп квартирали уйлардаги квартиралар тўғрисида боряпти. Сув таъминоти ташкилоти сув истеъмоли учун ҳисоб-китоб чоғида, кўринишича, сизга бошқа ҳужжат нормаларидан – сиз асос қилиб олаётган 6.11.2013 йилдаги 300-сон ВМҚ 10-бандидан келиб чиқиб ҳисобланмалар қилишса керак. Унда турар жойлар тўғрисида сўз боради, уларга Уй-жой кодекси берган таърифга кўра, уй-жойлар ҳам киради.

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунга* кўра, тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовут бўлган тақдирда, кейинроқ қабул қилинган ҳужжат қоидалари амал қилади. Яъни мазкур ҳолда кейинроқ 300-сон ВМҚ билан қабул қилинган Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари амал қилади. У ҳисоблагич ва кўп квартирали уй-жойлар учун турар жойларда прописка қилинган шахслар бўлмаганда ҳақ тўлаш тартибини белгилайди. Ушбу тартиб якка тартибдаги уйлар учун қайд этилмаганлиги сабабли, бундай уй мулкдори совуқ сувга амалда яшаётган шахслар сони бўйича тўлаши керак. Таъминотчиларнинг ҳаракатларига қўшилмаган тақдирда истеъмолчи судга мурожаат қилиши мумкин.

Тўлов билан боғлиқ муаммоларга йўл қўймаслик учун совуқ сув истеъмолини ҳисобга олиш асбобини ўрнатишни тавсия қиламиз.

 

*14.12.2000 йилдаги 160-II-сон, 24.12.2012 йилдаги ЎРҚ-342-сон Қонун таҳририда. 

Прочитано: 2342 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика