Norma.uz

Сифат қониқтирмаганда – тўлов ҳам камаяди

СИФАТСИЗ КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛГАНДА УЛАР УЧУН ТЎЛОВ КАМАЙИШИ КЕРАК

 

Коммунал хизматлар турли санитария меъёрлари, қоидалар ва стандартлар билан белгиланган параметрлар ва етказиб бериш режимига мувофиқ келмаганда биз улар учун камроқ тўлашга ҳақлимиз. Бироқ истеъмолчилар ушбу имкониятдан фойдаланмайдилар. Биринчидан, буни қандай амалга оширишни билмайдилар, иккинчидан, кўпинча ўз маблағларини тежаш учун ҳаракат қилишни хоҳламайдилар.

Аслида ҳам коммунал хизматларга тўловларни қайта кўриб чиқишга эришиш жуда мушкул ва серташвиш иш. Шундай бўлса-да, қонун ҳужжатларида сифатсиз хизматлар тақдим этганлиги учун етказиб берувчиларнинг жавобгарлиги назарда тутилади.

Тўғри, истеъмолчиларимизни ҳатто жуда оғир вазиятда ҳам стандартлар, санитария меъёр ва қоидаларини ўрганишга мажбур этолмайсиз. Дарвоқе, бунга катта зарурат ҳам йўқ. Етказиб берилаётган коммунал маҳсулотлар сифатига қўйиладиган талаблар Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларида (ВМнинг 15.07.2014 йилдаги 194-сон Қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – ВМнинг 194-сон Қарори) қайд этилган. Бу қоидалар ҳам, айтмоқчи, енгил-елпи материал бўлмай, зарурат туғилганда истеъмолчиларга яхшигина таянч бўлиши мумкин.

Кўпинча фуқароларнинг таъминотчилар хусусида шикоятомуз гапларини эшитиш мумкин: уйдаги иссиқ сув илиқ, қишда квартирада совуқ бўлади. Тез-тез иссиқлик ва сувни эълон қилмасдан узиб қўйишлари хусусида кўп шикоят қилишади, айни вақтда улар учун тўлиқ ҳажмда ҳақ тўланади. Бундай ҳолларда истеъмолчилар нима қилишади? Одатда иситкич ёқишади. Баъзан барча инстанцияларга хатлар ёзишади. Бироқ мурожаатлар кўпинча кутилаётган натижани бермайди, чунки эътироз-даъволар асосланган бўлиши керак.

Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларида (ВМнинг 194-сон Қарорига 1-илова, бундан кейин – Қоидалар) қандай ҳолларда, агар иссиқлик таъминоти узилишлар билан узатилса, унинг учун тўлов камайтирилиши мумкинлиги; иссиқ сув ва иссиқлик йўқлиги ёки лозим даражада сифатли бўлмаган етказиб бериш далилини қандай тасдиқлаш кераклиги кўрсатилади. «Иссиқлик таъминоти хизматлари сифатига қўйиладиган талаблар»да (Қоидаларга илова, бундан кейин – Талаблар) нафақат хизматлар тақдим этишдаги узилишларнинг йўл қўйиладиган муддати, белгиланган сифат параметрларидан четга чиқишлар, балки бунда тўловни ўзгартириш шартлари ва тартиби тўғрисида ҳам тасаввур берилади. Келинг, иссиқ сув таъминоти ва иситиш билан боғлиқ аниқ вазиятларни Талаблар нуқтаи назаридан кўриб чиқайлик. Тўғри, шуни таъкидлаш жоизки, ушбу ҳужжатнинг тилини тушуниш осон эмас.

 

ИССИҚ СУВ ТАЪМИНОТИ

1. Таъминотчи иссиқлик таъминоти шартномасига мувофиқ йил мобайнида ёки фақат иситиш мавсумида хизматлар кўрсатилганда кеча-кундуз, узлуксиз иссиқ сув билан таъминлаши шарт, бироқ иссиқ сув беришда танаффусларга йўл қўяди.

Боши берк магистралда авария юз берганда иссиқ сув беришда танаффуснинг йўл қўйиладиган давомийлиги узлуксиз 24 соатни ташкил этиши мумкин. Иссиқ сув таъминотининг муҳандислик-техникавий таъминлаш марказлаштирилган тармоқларида ҳар йилги таъмирлаш ва олдини олиш ишларини бажаришда – 15 сутка. Иссиқ сув беришда танаффуснинг йўл қўйиладиган давомийлиги ошишининг ҳар бир соати учун етказиб берувчи томонидан иссиқ сув таъминоти учун қўшимча тўлов ҳисобланмайди (Талабларнинг 1-банди).

 

2. Сув олиш нуқтасида иссиқ сувнинг ҳарорати (элеватор боғламаси) 50-75°С га мувофиқ бўлиши керак. Бироқ, истеъмолчининг фикрича, у ушбу параметрлардан четга чиққан ҳолда узатилади.

Иссиқ сув ҳароратининг сув олиш нуқтасида қуйидагича четга чиқишига йўл қўйилади: тунги вақтда (соат 0.00 дан соат 5.00 гача) – 5°С дан ортиқ эмас; кундузги вақтда (соат 5.00 дан соат 00.00 гача) – 3°С дан ортиқ эмас.

Йўл қўйиладиган четга чиқишлардан ҳар бир 3°С орқага қайтиш учун иссиқ сувга тўлов миқдори чекиниш юз берган ҳисоб-китоб даврида белгиланган тариф 0,1 фоизга пасаяди. Сув олиш нуқтасида ҳарорат 40°С дан паст бўлган иссиқ сув берилишининг ҳар бир соати учун тўлов ичимлик сув таъминоти хизматлари учун белгиланган тариф бўйича амалга оширилади (Талабларнинг 2-банди). Иссиқ сув ҳароратини аниқлашдан олдин сув олиш нуқтасида 3 дақиқадан ортиқ бўлмаган вақт мобайнида сув оқизиб юборилади.

 

3. Хўжалик-ичиш эҳтиёжлари учун бериладиган иссиқ сув сифати O`z DSt 950:2011 «Ичимлик сув»га мувофиқ бўлиши керак. Истеъмолчи эса у меъёрларга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди.

Иссиқ сув таркиби ва хоссаларининг стандарт талабларидан четга чиқишига йўл қўйилмайди. У мавжуд бўлганда мазкур ҳисоб-китоб даври учун белгиланган хизмат учун тўлов миқдори зарур сифатга эга бўлмаган иссиқ сув таъминоти хизматлари кўрсатилган ҳар бир кун учун жамлаб ҳисоблаб чиқилган тўлов миқдорига пасайтирилади (ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларидан қатъи назар) (Талабларнинг 3-банди).

 

4. Сув олиш нуқтасида иссиқ сув таъминоти тизимидаги босим 0,03 МПа (0,3 кгс/кв.см) дан 0,45 МПа (4,5 кгс/кв.см)гача бўлиши керак. Истеъмолчилар у белгиланган параметрларга мувофиқ келмайди деб ҳисоблайдилар.

Иссиқ сув таъминоти тизимида босимдан четга чиқишга йўл қўйилмайди.

Номувофиқ иссиқ сув берилишининг ҳар бир соати учун коммунал хизмат ҳақини камайтириш назарда тутилган. Белгиланганидан камида 25 фоизга фарқланадиган босимда кўрсатиб ўтилган ҳисоб-китоб даври учун тўлов миқдори 0,1 фоизга камаяди. Ортиқ фарқланадиган босимда – зарур сифатга эга бўлмаган иссиқ сув таъминоти хизматлари кўрсатилган ҳар бир кун учун ҳисоблаб чиқилган тўлов миқдорига камаяди (ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларидан қатъи назар). Иссиқ сув таъминоти тизимларида босимни ўлчашни сув олиш нуқтасида эрталабки максимум (соат 7.00 дан соат 9.00 гача) ёки кечки максимум (соат 19.00 дан соат 22.00 гача) соатларида амалга ошириш керак (Талабларнинг 4-банди).

 

ИСИТИШ

5. Таъминотчи истеъмолчига иситиш даври мобайнида кеча-кундуз узлуксиз иситишни тақдим этиши шарт, бироқ иссиқлик таъминотидаги узилишларга йўл қўйилади.

Иситишда йўл қўйиладиган танаффуснинг давомийлиги 1 ой мобайнида 24 соатдан ортиқ эмас (жамланган ҳолда). Бироқ бунда узиб қўйилиш сабабини аниқлаш лозим. Кўпинча бу ҳол иссиқ сув таъминотининг ХУМШ жавобгар бўлган уй ичи тизимлари ҳолати туфайли юз беради.

Иситишнинг йўл қўйиладиган танаффуси ошишининг ҳар бир соати учун тўлов миқдори 0,15 фоизга камаяди (Талабларнинг 5-банди). Ушбу талаблар иситиш тизимини лойиҳалаш чоғида қабул қилинганидан паст бўлмаган ташқаридаги ҳаво ҳароратида, шунингдек хоналарни иситиш бўйича тадбирлар бажарилган тақдирда қўлланади.

 

6. Иситиш даврида етказиб берувчи турар жой хоналари ҳавосининг меъёрий ҳарорати камида 20°С бўлишини таъминлаши, бунда истеъмолчи хоналардаги иссиқликни сақлаш тадбирларини бажариши шарт. Фуқаролар турар жой хонасидаги ҳарорат белгиланган меъёрлардан пастлиги хусусида шикоят қиладилар.

Тунги вақтда (соат 22.00 дан 6.00 гача) квартирада ҳароратнинг пасайиши 3°С дан ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади, кундузи (соат 5.00 дан 0.00 гача) турар жой хонасида ҳаво ҳароратининг пасайишига умуман йўл қўйилмайди.

Коммунал хизматга тўлов миқдори бундай ҳисоб-китоб даври учун белгиланган ҳароратдан четга чиқишнинг ҳар бир даражаси учун 0,15 фоизга камаяди (Талабларнинг 6-банди).

 

Шуни эътиборда тутиш лозимки, Талабларнинг 5-банди қўлланган тақдирда 6-банд иситишдаги танаффус бошланган пайтдан эътиборан қўлланмайди. Турар жой хоналарида ҳаво ҳароратини ўлчаш 1 метрдан кам бўлмаган баландликда хонада (бир неча хоналар мавжуд бўлганда – майдонига кўра энг катта бўлган турар жой хонаси), ташқи деворнинг ички юзасидан ва иситадиган элементдан 0,5 м узоқликдаги юзалар марказида ва хонанинг марказида (хона диагонал чизиқларининг кесишиш нуқтасида) амалга оширилади. Бунда ўлчов асбоблари тегишли стандартлар талабларига мувофиқ бўлиши керак.

 

Мавзувий сонни Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 1983 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика