Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 22 / Парламент хабарлари

Божхона ишининг ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланмоқда

Маълумки, яқинда Олий Мажлис қуйи палатасининг мажлисида депутатлар мамлакатимиз ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Хусусан, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда қабул қилинди.

 

Таъкидлаш лозим, мамлакат иқтисодиётининг барча соҳа ва тармоқларида ислоҳотларни янада либераллаштириш ва чуқурлаштириш йўналишидаги вазифаларни изчил амалга ошириш, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш соҳасини либераллаштиришда сўнгги йилларда муҳим таркибий ўзгаришлар амалга оширилди. Соҳани модернизация, диверсификация ва демократлаштириш йўлидаги чора-тадбирлар бугунги кунда ҳам изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилган янги таҳрирдаги Божхона кодекси ана шу саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлиб, божхона ишида халқаро стандартларга мос бўлган ягона қонунчилик базасини шакллантириш, божхона бошқарувининг барча даражаларида ҳуқуқий норма ва муносабатларнинг бир хилда қўлланилишини таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни божхона томонидан тартибга солинишида комплекслик ва шаффофликни ошириш мақсадида ишлаб чиқилди.

Божхона кодекси лойиҳаси даставвал масъул қўмиталарда ва сиёсий партиялар фракцияларида депутатлар, Давлат божхона қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари ва экспертлар иштирокида кенг муҳокама қилинди. Мазкур йиғилишларда депутатлар сўнгги йилларда мамлакатимизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, жаҳон амалиётида умумқабул қилинган бизнесни юритиш шароитларини баҳолаш мезонлари тизимини татбиқ қилиш ва шу асосда республика иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини изчил таъминлаб бориш бўйича кенг миқёсли чоралар кўрилаётгани эътироф этилди.

Қизғин муҳокамалар жараёнида сиёсий партиялар фракциялари аъзолари лойиҳанинг бугунги кундаги долзарб аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдириб ўтдилар.

– Кодекс лойиҳасининг муҳокамасига бизнинг фракция депутатлари электоратимиз вакиллари, яъни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар манфаатларини кўзлаган ҳолда ёндошдилар, – дейди Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси фракцияси аъзоси Ў.БўтаевБизнинг фикримизча, божхона кодекси янги таҳририни амалга киритилиши бизнесни ривожлантириш ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратади.Умуман олганда депутатларимиз лойиҳани концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватладилар ва иккинчи ўқишда қабул қилингунига қадар, уни такомиллаштириш юзасидан ўз таклифларимизни берамиз.

– Товар айланмасини тартибга солиш, ташқи савдони ривожлантириш ҳамда ички бозорни сифатсиз ва контрафакт маҳсулотлардан ҳимоялаш партиямиз сайловолди дастурида белгиланган йўналишлар қаторига киради, – дейди «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси аъзоси А.Ҳамраев. – Шу боисдан божхона кодекси лойиҳасида айнан ана шу жиҳатларни акс эттириш фракциямиз олдида турган асосий вазифадир. Муҳокамалар жараёнида ҳам фракциядошларимиз мамлакатимиз худудида бу борада самарали божхона назоратини таъминлаш масаласига эътибор қаратдилар. Фракциямиз йиғилишида қонун лойиҳасини ­тайёрлаш жараёнида депутатларимизнинг фаоллик кўрсатишлари ва ишчи гуруҳига уни янада такомиллаштиришга қаратилган аниқ таклифлар киритишни белгилаб олдик.

– Божхона кодексининг янги таҳрири муҳокамасида фракциямизнинг қатъий позицияси шакллантирилди. Чунончи, лойиҳа амалдаги кодексдан тубдан фарқ қилади ва концептуал жиҳатдан Божхона тизими фаолиятини янги босқичга олиб чиқишга ҳуқуқий имкон яратади, – дейди Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси С.Арзиқулов. – Хусусан, фракция йиғилишида лойиҳани такомиллаштириш жараёнида партия дастурий мақсадлари бўлган аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш масалаларини акс эттириш белгилаб олинди. Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида албатта масъул қўмитага ўзимизнинг таклифларимизни тақдим этамиз.

– Қонуности ҳужжатларининг сони ва доирасини қисқартириш, қонунларнинг юқори сифатлилигига эришиш, уларни ҳаётга татбиқ этишнинг ишончли механизмларини яратиш депутатлик корпуси олдида турган вазифалардир, – дейди «Адолат» СДП фракцияси аъзоси А.Умиров. – Фракциядаги муҳокамалар чоғида депутатларимиз айни шу жиҳатлардан келиб чиқиб, мазкур лойиҳа тўғридан-тўғри амал қиладиган яхлит ҳужжатга айлантирилаётгани, бу ўрнатилган норма ва қоидаларнинг талқин қилиниши ва қўлланилишида бирхилликни таъминлашига эътибор қаратдилар. Шунингдек, унинг айрим нормалари юзасидан партиямиз сайловолди дастурида белгиланган мақсадлардан келиб чиққан ҳолда аниқ таклифлар ўртага ташланди

– Биз қўмиталар, фракциялар йиғилишлари ва палата мажлисида иштирок этдик, – дейди Давлат божхона қўмитаси ҳуқуқий бошқарма бошлиғи А.Қурбонов. – Айтиш лозим, муҳокамалар ишчан ва конструктив руҳда кечди ҳамда депутатларимиз томонидан лойиҳани янада такомиллаштиришга қаратилган фикр-мулоҳазалар ва аниқ таклифлар би.лдирилди. Бу албатта биз, яъни, депутатлар, Давлат Божхона қўмитаси мутасаддилари ва экспертлардан иборат қўмита ҳузурида тузилган ишчи гуруҳи аъзолари учун лойиҳани кейинги ўқишга тайёрлаш жараёнида муҳим аҳамиятга эга.

Хулоса қилиб айтганда, Божхона кодекси лойиҳасининг қабул қилиниши божхона фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш тизимини мустаҳкамлаш, мамлакат иқтисодий сарҳадларини ишончли ҳимоя қилиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада ошириш ва хорижий инвесторларни кенг жалб этиш имкониятларини кенгайтиради.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1779 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика