Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 22 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Истеъмолчи ҳуқуқлари ва жамоатчилик назорати

Бугун ён-атрофга назар ташлаган киши ҳамма яхши нарсалар, муносиб шарт-шароит ва кенг танлаш имконияти, аввало, аҳолимиз учун эканлигига амин бўлади. Бу, мамлакатимизда инсон манфаатлари, қонуний ҳуқуқларини таъминлаш кундалик турмуш тарзимизда ўзининг кенг ифодасини топаётгани самарасидир. Айниқса, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида миллий қонунчилик асослари яратилиши билан бир қаторда уларни рўёбга чиқариш учун алоҳида тизим шакллангани шу мақсадга хизмат қилаётир.

 

● Истеъмолчилардан келиб тушган шикоят ва аризаларнинг 88,5 фоизи ижобий ҳал этилди

● www.istemol.uz веб-сайти ривожлантирилмоқда

 

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва роли» мавзусида ташкил этилган матбуот анжуманида бу алоҳида қайд этилди.

Тадбирда фуқаролик институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим омилига айланаётгани таъкидланди. Жамоатчилик ва фуқаролик назорати институти жамиятнинг давлат билан ўзаро самарали алоқасини таъминлаш, одамларнинг кайфиятини, мамлакатда кечаётган ўзгаришларга муносабатини аниқлашнинг муҳим воситаларидан бирига айланди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳам жамоат ташкилотларининг ўрни ва роли кучайиб бораётир. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори (28.11.2002 йилдаги 414-сон) муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Ўзбекистон Иcтеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 14 ҳудудий бирлашмаси, 193 туман ва шаҳар жамиятлари, маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда ҳамда ўқув муассасаларида минглаб таянч гуруҳлари фаолият юритмоқда. Улар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш билан бирга, фуқаролар дуч келаётган муаммоларни ҳал қилишда яқиндан кўмаклашмоқда.

Жорий йилнинг биринчи чорагида Иcтеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тизимига истеъмолчилардан келиб тушган шикоят ва аризаларнинг 88,5 фоизи ижобий ҳал этилди. Истеъмолчилар томонидан кўрилган 538 млн сўмдан ортиқ моддий зарар қопланишига эришилди. Мазкур мурожаатлар асосан аҳоли кўпроқ дуч келадиган хизматлар – савдо, алоқа, транспорт, соғлиқни сақлаш ва коммунал соҳаларига оиддир.

Анжуманда федерация давлат ташкилотлари билан ижтимоий шерикликни йўлга қўйгани ишлар самарадорлигини ошираётганига эътибор қаратилди. Ахборот коммуникация технологиялари имкониятларидан унумли фойдаланиш мақсадида www.istemol.uz веб-сайти ривожлантирилмоқда.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 2492 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика