Norma.uz

Ҳисоблагич кўрсаткичидан таъминотчини хабардор қилинг

Хонадонимда иссиқ сув истеъмолини ҳисобга олиш асбоби ўрнатилган, унинг созлиги қиёслов билан тасдиқланган. Бироқ кутилмаганда муаммо туғилди. Ҳисоблагичнинг кўрсаткичлари тўлов пайтида 115 куб м ни ташкил этди. 150 куб м га мувофиқ келадиган ҳажм учун олдиндан ҳақ тўладим. Иссиқлик таъминоти ташкилоти ходимлари 183 куб м учун тўлашимни талаб қилишди. Таъминотчиларнинг талаблари тўғрими?

М.Икромов.

 

– Иссиқ сувни ҳисобга олиш асбоби бор бўлганда унинг истеъмоли учун тўлов ҳисоблагичнинг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади. Агар у ишлаётган, ўз вақтида қиёсловдан ўтказилган, туман иссиқлик таъминоти корхонаси эса ҳисобга олиш асбоби реал кўрсаткичларидан ошадиган ҳажмлар учун тўловни ҳисоблаб ёзаётган бўлса, сабабларини аниқлаш учун иссиқлик таъминоти ташкилоти раҳбарига ёзма равишда мурожаат қилиш лозим.

Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларига (ВМнинг 15.07.2014 йилдаги 194-сон Қарорига 1-илова, бундан кейин – Қоидалар) мувофиқ иссиқлик таъминоти ташкилоти бир қатор ҳолларда истеъмолчига ҳисоблаб ёзишларни амалга оширишга ҳақлидир. Уларнинг баъзиларини қуйида келтирамиз.

Қоидаларнинг 86-бандига кўра истеъмолчи иссиқ сувни индивидуал ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини йиғиш учун кўп квартирали уйнинг ҳар бир йўлагида ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биноларида ўрнатилган металл қутига солиш йўли билан индивидуал ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини ҳар ойда етказиб берувчига тақдим этишга мажбур. Ҳисоб-китоб ойи учун улар «Тошиссиққуввати» ИЧБ УКга тақдим этилмаган тақдирда кейинги кўрсаткичлар (ёхуд ҳисобга олиш асбобининг кўрсаткичлари «Тошиссиққуввати» вакили томонидан назорат тартибида ёзиб олингунгача) тақдим этиш пайтигача иссиқ сувнинг ўртача ойлик сарфи бўйича (ҳисобга олиш асбобининг қайд этилган кўрсаткичлари бошланиши ва охирига) ҳисоблайди (Қоидаларнинг 96-банди).

Кейинги кўрсаткичлар тақдим этилганда «Тошиссиққуввати» ҳисобга олиш асбобининг олдинги кўрсаткичидан бошланадиган давр учун ҳисобга олиш асбобининг амалдаги кўрсаткичлари бўйича истеъмол қилинган иссиқ сув миқдорининг қайта ҳисоб-китобини амалга оширади. Бунда қайта ҳисоб-китоб қилиш тузатиш киритилаётган даврнинг ҳисоб-китоб ойида амалда бўлган тариф бўйича амалга оширилади.

Ҳозирча бундай яшиклар йўқлиги, истеъмолчилар эса уларнинг ўрнатилиши хусусида шубҳаланаётганликлари боис таъминотчилар ҳар ойда, ойнинг 25-кунигача абонентлар туман иссиқлик таъминоти ташкилотлари ёки «Тошиссиққуввати» ИЧБ УКга индивидуал ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини қуйидаги оммавий алоқа каналлари орқали тақдим этишларини талаб қиляптилар:

 электрон почта (e-mail) орқали: counter@teploenergo.uz;

200-00-56 бевосита алоқа телефони орқали соат 9.00 дан 18.00 гача (танаффус соат 13.00 дан 14.00 гача, дам олиш кунлари – шанба, якшанба, қолган вақтда автожавоб берувчи ишлайди);

 «Иссиқликтаъминот» бошқармасининг туман бўлимига.

Албатта, ушбу талаб кўплаб баҳс ва саволларга сабаб бўлади. Шундай бўлса-да, бугунги кунда қонун ҳужжатларининг талаби бугунги кунда ана шундай.

Ҳисобга олиш асбоблари ўз вақтида (жисмоний шахслар учун – 4 йилда 1 марта) қиёслашдан ўтказилмаганда етказиб берувчи томонидан белгиланган тарифларга 1,5 ошириш коэффициентини қўллаган ҳолда, соз ҳолатдаги ҳисобга олиш асбобининг охирги қайд этилган кўрсаткичлари вақтидан бошлаб қиёслов ўтказилгунгача рўйхатдан ўтказилган (яшовчи) одамларнинг сони бўйича амалга оширилади (Қоидаларнинг 42, 43-бандлари).

Қоидаларнинг 56-бандида назарда тутилишича, индивидуал ҳисобга олиш асбобларининг шикастланганлиги, улардаги тамғаларнинг узилиши ёки унинг бутунлиги бузилганлиги аниқланган тақдирда, шунингдек текшириш муддати тамом бўлганда истеъмолчи бу ҳақда дарҳол етказиб берувчини хабардор қилиши шарт. Бир сутка мобайнида ҳисоблагичнинг шикастланганлиги тўғрисида огоҳлантирилмаган ҳолда иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоб иссиқ сувни ҳисобга олишнинг соз ҳолатдаги асбоби кўрсаткичлари охирги марта қайд этилган пайтдан бошлаб текшириш ўтказилгунга қадар рўйхатдан ўтказилган (яшовчи) одамларнинг сони бўйича амалга оширилади.

Прочитано: 1826 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика