Norma.uz

Ҳаммасини умумий йиғилиш ҳал этади

Тошкент шаҳар ҳокимлигида журналистларнинг Тошкент шаҳар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси раҳбари Алишер НАБИЕВ билан учрашуви бўлиб ўтди. Пойтахтимиздаги ХУМШларнинг кўп қаватли уйга туташ ҳудудларни ободонлаштириш борасидаги ишлари ҳамда ширкатларнинг мажбуриятлари билан боғлиқ масалалар йиғилиш иштирокчиларининг диққат марказида бўлди.

 

Умумий мол-мулк ҳолатини яхшилаш учун ХУМШларни кредитлаш ишига катта эътибор қаратилмоқда. Шаҳарда имтиёзли кредитларга насос, пайвандлаш аппарати ва бошқа зарур ускуналар билан жиҳозланган 90 та Damas автомобили сотиб олинди. Бундай машиналарга эга бўлган бошқарувчи компанияларнинг ходимлари аҳолининг авариялар тўғрисидаги арз-шикоятларига тезкорлик билан эътибор беришлари, жойларга тезлик билан етиб бориб, уйнинг умумий мол-мулки билан боғлиқ носозликларни бартараф этишлари мумкин.

Кўп квартирали уйдаги мулкдорлар умумий мол-мулкининг бир қисмини юридик шахсларга ижарага бериш масаласи ҳам муҳокама этилди. Алишер Набиев уни ижарага бериш учун уйда яшайдиганларнинг умумий йиғилиши розилиги зарур эканлигини эслатиб ўтди. Умумий йиғилиш уйнинг томига уяли телефон антеннасини ўрнатишга, ертўлада спорт зали очишга ва шу сингари ишларга розилик бериши керак. Умумий йиғилиш қарори билан ижарачилар «кўчиртирилиши» ҳам мумкин. Улар билан ижара шартномаси тузиш ва бу шартномада ширкатга тўланадиган суммани қайд этиб ўтиш лозим. ХУМШ ана шу маблағларни уйнинг умумий мол-мулкини асраш ва таъмирлашга йўлламоғи даркор.

Матбуот конференцияси иштирокчилари кўп қаватли уйга туташ ҳудудларда болалар майдончалари барпо этишга ҳам эътибор қаратдилар. Ҳозирги кунда бундай майдончаларни барпо этиш тартибини расамадга солувчи ҳужжат ишлаб чиқилмоқда. Ҳозирча ўзлари яшайдиган уйнинг ҳовлисида шундай майдончани ўз маблағлари ҳисобидан барпо этиш истагидагиларга шуни эслатиб ўтиш жоизки, бундай майдончанинг лойиҳаси уйда яшовчиларнинг умумий йиғилиши билангина эмас, балки танланган жойда коммуникациялар йўқлиги нуқтаи назаридан туман архитектори билан, шунингдек туман ҳокимлиги билан ҳам келишиб олиниши зарур.

 

Ольга КИРЬЯКОВА,

мухбиримиз. 

 

Бизнинг маълумотнома. Бугунги кунда мамлакатимиз пойтахтининг 11 туманида 9 125 та кўп қаватли уй бор, уларга 2 375 ХУМШ хизмат кўрсатмоқда. Ширкатлардан 825 таси битта уйдан иборат шаклда ташкил топган. Ширкатларга 228 та бошқарувчи ва сервис компаниялари хизмат кўрсатиб келмоқда.

Прочитано: 1419 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика