Norma.uz

Иссиқ сув истеъмолини индивидуал ҳисобга олиш асбобини ўрнатиш, ишлатиш

1-ҚАДАМ.

Истеъмолчи иссиқ сув ҳисоблагичини ўрнатишга қарор қилди. Ушбу босқичда нималарни билиш ва амалга ошириш керак?

Истеъмолчи шуни билиши лозимки, ҳисобга олиш асбобларини сотиб олиш, ўрнатиш, давлат қиёсловидан ўтказиш, фойдаланиш (таъмирлаш, алмаштириш) етказиб берувчи томонидан истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобига бажарилади. Бунда етказиб берувчи кўрсатиб ўтилган хизматларни бажариш учун нархни тартибга солиш органлари билан келишилган алоҳида тарифларни белгилаши лозим. Истеъмолчининг хоҳишига кўра ушбу хизматларни етказиб берувчидан ташқари «Ўзстандарт» агентлиги органларида аккредитациядан ўтган бошқа ташкилотлар ҳам бажариши мумкин. Етказиб берувчи истеъмолчига «Ўзстандарт» томонидан тақдим этиладиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида қўллашга йўл қўйилган индивидуал ҳисобга олиш асбоблари турлари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши шарт (Қоидаларнинг 49, 50-бандлари).

 

2-ҚАДАМ.

Ариза бериш, ҳисобга олиш асбобини ўрнатиш шартномасини тузиш

Индивидуал ҳисобга олиш асбобини ўрнатиш учун истеъмолчи етказиб берувчига буюртманома беради. Буюртманома тушгандан кейин етказиб берувчи 3 кун муддатда истеъмолчи билан индивидуал ҳисобга олиш асбобини сотиб олиш ва ўрнатишга шартнома тузади. Шартномада шартнома суммасининг 100 фоизини олдиндан тўлаш тўғрисидаги шарт назарда тутилади. Бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида нафақа олувчи кам таъминланган оилаларни иссиқ сувни ҳисобга олиш асбоблари билан жиҳозлаш етказиб берувчи ҳисобидан уй-жой мулкдоридан индивидуал ҳисобга олиш асбоби қийматини кейинги 12 ой мобайнида тўлаш шартнома асосида амалга оширилади (Қоидаларнинг 51-банди).

 

3-ҚАДАМ.

Ҳисобга олиш асбобини ўрнатиш

Етказиб берувчи ёки «Ўзстандарт» агентлигида аккредитациядан ўтган бошқа ташкилотлар истеъмолчи томонидан иссиқ сувни индивидуал ҳисобга олиш асбоби ўрнатилган жойга бориш имкони берилиши шарти билан, тўлов амалга оширилгандан кейин 30 календарь кун мобайнида истеъмолчига индивидуал ҳисобга олиш асбобини ўрнатиши шарт. Етказиб берувчи томонидан индивидуал ҳисобга олиш асбобини ўрнатиш муддатига риоя қилинмаган тақдирда истеъмолчи қонун ҳужжатларида белгиланган оширувчи коэффициентни тўлашдан озод этилади (Қоидаларнинг 52-банди). Шуни эслатиб ўтамизки, Вазирлар Маҳкамасининг 6.11.2013 йилдаги 300-сон Қарори билан ўз вақтида квартираларида иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатмаган абонентлар унинг учун белгиланган тарифларга 1,5 коэффициентини қўллаган ҳолда тўлайдилар.

Ҳисоблагични ўрнатиш (уни таъмирлаш, давлат текширувидан ўтказиш ёки алмаштириш) бўйича хизматлар истеъмолчи ёки унинг вакили иштирокида бажарилиши керак. Бунда янгидан ўрнатиладиган индивидуал ҳисобга олиш асбобининг рақами ёки ўрнатиш ва ечиб олиш пайтидаги ҳисобга олиш кўрсаткичлари билан биргаликда ҳисобга олишнинг ечиб олинадиган индивидуал ҳисобга олиш асбоби рақами кўрсатиладиган икки томонлама далолатнома тузилади. Ҳисобга олиш асбобини ўрнатиш ёки уни ечиб олиш тўғрисидаги далолатномаларни тузиш, шунингдек етказиб берувчи томонидан уларни тамғалаш бепул амалга оширилади (Қоидаларнинг 53, 54-бандлари).

 

4-ҚАДАМ.

Истеъмолчи ҳисоблагич шикастланганлиги, пломба бузилганлигини аниқлади

Индивидуал ҳисобга олиш асбоби ва ундаги тамғаларнинг сақланиши ва бутлиги учун жавобгарлик истеъмолчига юкланади (Қоидаларнинг 55-банди). Пломба шикастланган ёки бутунлиги бузилган тақдирда абонент бу ҳақда дарҳол етказиб берувчини хабардор қилиши шарт. Тарафлар тегишли қўшма далолатнома тузишлари керак, кейинчалик ҳисоблагич ишлашидаги бузилишларни бартараф этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Агар истеъмолчи бир сутка мобайнида ҳисобга олиш асбобининг шикастланганлиги тўғрисида огоҳлантирмаган бўлса, иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоб иссиқ сувни ҳисобга олишнинг соз ҳолатдаги асбоби кўрсаткичлари охирги марта қайд этилган пайтдан бошлаб текшириш ўтказилгунга қадар рўйхатдан ўтказилган (яшовчи) одамларнинг сони бўйича амалга оширилади (Қоидаларнинг 55, 56, 57-бандлари).

Прочитано: 2153 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика