Norma.uz

Ишлаш имкони бўлмаса

Ходим ҳар доим ҳам ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза берганидан кейин икки ҳафта ишлаб бериши шартми?

Б.Собиржонова,

кадрлар бўлими ходими.

 

– Ҳаммаси ҳар бир алоҳида ҳолда аниқ ҳолатлар ва меҳнат шартномаси тарафларининг хоҳишига боғлиқ. Чунончи, Меҳнат кодексининг 99-моддасига кўра, ходим меҳнат шартномасини 2 ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир. Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугамасдан олдин ҳам бекор қилиниши мумкин. Масалан, мутахассис 6 октябрда берилган аризада у билан меҳнат шартномасини 7 октябрда бекор қилишни сўрайди. Агар иш берувчи эътироз билдирмаса, у ўзининг резолюциясида кадрлар хизматига ушбу ходим билан меҳнат шартномасини 7.10.2014 йилдан бекор қилиш тўғрисида кўрсатма беради. Агар у бунга рози бўлмаса, резолюцияда ишдан бўшатишнинг бошқа санасини кўрсатади, бироқ у 21 октябрдан кейин бўлмаслиги керак.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш ҳақидаги ариза ёзишини у ўз ишини давом эттиришининг имкони йўқлиги тақозо этадиган ҳоллар рўйхати келтирилган. Унга қуйидагилар киради: ўқув юртига қабул қилинганлиги; пенсияга чиққанлиги; сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги; тиббий хулосага мувофиқ мазкур ишни бажаришга тўсқинлик қилувчи саломатликнинг ҳолати; оиланинг бетоб аъзоси – I гуруҳ ногиронини парвариш қилиш зарурати; ходимнинг умр йўлдоши билан бошқа жойга кўчиб бориши ва иш берувчи меҳнат шартномасини ходим ўз аризасида сўраган муддатда бекор қилиши керак бўлган бошқа ҳоллар. Унда ишдан бўшашнинг аниқ сабаби кўрсатилиши ва унинг мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар илова қилиниши керак.

 

Ленара ХИКМАТОВА,

юрист.

Прочитано: 1850 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика