Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 8 / Бухгалтерга ёрдам

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби услубияти

2015 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставка, энг кам ставка – 8,5%, ўртача ставка – 17%, энг юқори ставка – 23% (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-2270-сон Қарорига 9-илова, бундан кейин – ПҚ-2270-сон Қарор).

Январь-февраль ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 236 800 сўмни (118 400 х 2) ташкил этади (Президентнинг 21.11.2014 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-4672-сон Фармони билан белгиланган).

 

Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ суммаси

 

236 800 сўмгача

 

0 фоиз

 

236 801 сўмдан 1 184 000 сўмгача
(5 х 236 800)

 

236 800 сўмдан ортиқ сумманинг
8,5 фоизи

 

1 184 001 сўмдан 2 368 000 сўмгача
(10 х 236 800)

 

80 512 сўм + 1 184 000 сўмдан ортиқ сумманинг 17 фоизи

 

2 368 001 сўм ва ундан юқори

 

281 792 сўм + 2 368 000 сўмдан ортиқ сумманинг 23 фоизи

 

 

Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 118 400 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин – Кодекс).

2015 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-2270-сон Қарорга 9-илова).

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

2015 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 7 фоизи миқдорида белгиланган (ПҚ-2270-сон Қарорнинг 3-банди).

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

1-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходим корхонада чорак ставкада ишлайди. Унга январь-февраль ойларида 115 000 сўмдан иш ҳақи тўланди, йил бошидан ялпи даромад – 230 000 сўмни (115 000 + 115 000) ташкил қилади. Жисмоний шахснинг 236 800 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходимнинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (230 000 х 0%) ташкил қилади. Негаки иш ҳақидан ШЖБПҲга бадалларни ҳисоб-китоб қилишда ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилади, ходимга ушбу бадаллар ҳисоблаб ёзилмайди.

Ходимнинг даромадларидан суғурта бадаллари 8 050 сўмга (115 000 х 7%) тенг.

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга:

115 000 – 8 050 = 106 950 сўм тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимга январь-февраль ойларида 500 000 сўмдан иш ҳақи тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 1 000 000 сўмни (500 000 + 500 000) ташкил қилади. Жисмоний шахснинг 236 801 сўмдан 1 184 000 сўмгача бўлган даромадига 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь-февраль ойлари учун ЖШДС суммаси:

(1 000 000 – 236 800) х 8,5% = 763 200 х 8,5% = 64 872 сўмга тенг.

Январь ойида 32 436 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Февраль ойи учун солиқ суммаси:

64 872 – 32 436 = 32 436 сўмга тенг.

Январь-февраль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирган ҳолда ҳисобланади. У:

(1 000 000 – 236 800) х 1% = 763 200 х 1% = 7 632 сўмни ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 3 816 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 3 816 сўмни (7 632 – 3816) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга:

32 436 – 3 816 = 28 620 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг жами иш ҳақидан – 500 000 сўмдан ушлаб қолинади. Улар:

500 000 х 7% = 35 000 сўмни ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга:

500 000 – 32 436 – 35 000 = 432 564 сўм тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь-февраль ойларидаги меҳнатига 700 000 сўм ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 1 400 000 сўмни (700 000 + 700 000) ташкил қилади. ЖШДС суммасини аниқлаш учун 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

(1 400 000 – 1 184 000) х 17% = 216 000 х 17% = 36 720 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромаддан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь-февраль ойлари учун солиқ суммасини ҳисоблаб чиқарамиз:

80 512 + 36 720 = 117 232 сўмга тенг.

Январь ойида 58 616 сўм ушлаб қолинган. Февраль ойи учун солиқ суммаси:

117 232 – 58 616 = 58 616 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(1 400 000 – 236 800) х 1% = 1 163 200 х 1% = 11 632 сўмни ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 5 816 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 5 816 сўмни (11 632 – 5 816) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга:

58 616 – 5 816 = 52 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

700 000 х 7% = 49 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

700 000 – 58 616 – 49 000 = 592 384 сўм иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь-февраль ойларидаги меҳнатига 1 200 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 2 400 000 сўмни (1 200 000 + 1 200 000) ташкил қилади. Аввало 23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга ЖШДСни ҳисоблаймиз:

(2 400 000 – 2 368 000) х 23% = 32 000 х 23% = 7 360 сўм.

Ойига ЭКИҲнинг 10 бараварига тенг даромадлардан олинадиган солиқ суммаси 281 792 сўмни ташкил қилади. 0%, 8,5% ва 23%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь-февраль ойларидаги даромаддан ЖШДСни ҳисоблаб чиқарамиз:

281 792 + 7 360 = 289 152 сўм.

Январь ойида 144 576 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Февраль ойи учун солиқ суммаси:

289 152 – 144 576 = 144 576 сўмни ташкил қилади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(2 400 000 – 236 800) х 1% = 2 163 200 х 1% = 21 632 сўмга тенг.

Январь ойи учун ШЖБПҲга 10 816 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 10 816 сўмни (21 632 – 10 816) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга:

144 576 – 10 816 = 133 760 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 200 000 х 7% = 84 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 200 000 – 144 576 – 84 000 = 971 424 сўм иш ҳақи олади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

5-ВАЗИЯТ. Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Ходимнинг январь-февраль ойларидаги меҳнатига 1 200 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 2 400 000 сўмни (1 200 000 + 1 200 000) ташкил қилади. Солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаймиз:

2 400 000 – (118 400 х 4) х 2 = 2 400 000 – 947 200 = 1 452 800 сўмга тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(1 452 800 – 1 184 000) х 17% = 268 800 х 17% = 45 696 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали имтиёз эгасининг январь-февраль ойларидаги иш ҳақидан ЖШДС суммасини аниқлаймиз:

80 512 + 45 696 = 126 208 сўм

Январь ойида 63 104 сўм ушлаб қолинган. Февраль ойи учун солиқ суммаси:

126 208 – 63 104 = 63 104 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(1 452 800 – 236 800) х 1% = 1 216 000 х 1% = 12 160 сўмни ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 6 080 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 6 080 сўмни (12 160 – 6 080) ташкил қилади.

Бюджетга:

63 104 – 6 080 = 57 024 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 200 000 х 7% = 84 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 200 000 – 63 104 – 84 000 = 1 052 896 сўм иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ. Моддий ёрдам олиш тарзида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СКнинг 179-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 118 400 х 12 = 1 420 800 сўм).

Ходимнинг январь-февраль ойларидаги меҳнатига 800 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 1 600 000 сўмни (800 000 + 800 000) ташкил қилади. Январь ойида унга 1 500 000 сўм моддий ёрдам берилган. Январь-февраль ойлари учун солиқ солинадиган даромад 1 679 200 сўмга (800 000 + 1 500 000 + 800 000 – 1 420 800) сўмга тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(1 679 200 – 1 184 000) х 17% = 495 200 х 17% = 84 184 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь-февраль ойлари учун жисмоний шахснинг даромадидан ЖШДСни оламиз:

80 512 + 84 184 = 164 696 сўм.

Январь ойида 89 080 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Февраль ойи учун солиқ суммаси:

164 693 – 89 080 = 75 616 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(1 679 200 – 236 800) х 1% = 1 442 400 х 1% = 14 424 сўмни ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 7 608 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 6 816 сўмни (14 424 – 7 608) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга:

75 616 – 6 816 = 68 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

800 000 х 7% = 56 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

800 000 – 75 616 – 56 000 = 668 384 сўм олади.

 

7-ВАЗИЯТ. Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СКнинг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 118 400 х 6 = 710 400 сўм).

Ходимнинг январь-февраль ойларидаги меҳнатига 800 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 1 600 000 сўмни ташкил қилади. Январь ойида унга 1 000 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Солиқ солинадиган даромад 1 889 600 сўмга (800 000 + 1 000 000 + 800 000 – 710 400) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(1 889 600 – 1 184 000) х 17% = 705 600 х 17% = 119 952 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиб, январ-февраль ойлари учун ЖШДСни чиқарамиз:

80 512 + 119 952 = 200 464 сўм.

Январь ойида 124 848 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Февраль ойи учун солиқ суммаси:

200 464 – 124 848 = 75 616 сўмга тенг.

Йил бошидан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(1 889 600 – 236 800) х 1% = 1 652 800 х 1% = 16 528 сўмга тенг.

Январь ойида ШЖБПҲга 9 712 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 6 816 сўмни (16 528 – 9 712) ташкил қилади.

Бюджетга:

75 616 – 6 816 = 68 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

Февраль ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:

800 000 х 7% = 56 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

800 000 – 75 616 – 56 000 = 668 384 сўм иш ҳақи олади.

 

8-ВАЗИЯТ. Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Қуйидагиларга мувофиқ:

Кодекснинг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (118 400 х 12 = 1 420 800 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (118 400 х 6 = 710 400 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди;

Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (118 400 х 4) х 2 = 947 200 сўм) чиқариб ташланади.

Кодекснинг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь-февраль ойларида 900 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга 1 500 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 900 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Ходимнинг ялпи даромади 4 200 000 сўмни (900 000 + 1 500 000 + 900 000 + 900 000) ташкил қилди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

4 200 000 – 1 420 800 – 710 400 – 947 200 = 1 121 600 сўм.

Жисмоний шахснинг 236 801 сўмдан 1 184 000 сўмгача бўлган даромадига 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь-февраль ойлари учун ЖШДС суммаси:

(1 121 600 – 236 800) х 8,5% = 884 800 х 8,5% = 75 208 сўм.

Январь ойида 57 800 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Февраль ойи учун солиқ суммаси:

75 208 – 57 800 = 17 408 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(1 121 600 – 236 800) х 1% = 884 800 х 1% = 8 848 сўмни ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 5 768 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 3 080 сўмни (8 848 – 5 768) ташкил қилади.

Бюджетга:

17 408 – 3 080 = 14 328 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

900 000 х 7% = 63 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

900 000 – 17 408 – 63 000 = 819 592 сўм олади.

 

9-ВАЗИЯТ. Олий ўқув юртида ўқиш учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Кодекснинг 179-моддаси 31-бандига кўра фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди.

Ходимнинг январь-февраль ойларидаги меҳнатига 1 000 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 2 000 000 сўмни (1 000 000+ 1 000 000) ташкил қилади. Унинг аризасига биноан январь ойида корхона 2014–2015 ўқув йилида ўғлининг институтда ўқиши учун 2 100 000 сўм миқдорида ҳақ тўлади, мазкур маблағлар январь ойидан бошлаб тўлиқ сўндирилгунга қадар жисмоний шахснинг даромадларидан ушлаб қолинади.

Ходимнинг аризасига биноан ўқиш учун тўланган ҳақни сўндиришга унинг даромадларидан ҳар ойда 350 000 сўмдан ушлаб қолишга қарор қилинди. Январь-февраль ойлари учун солиқ солинадиган даромад 1 300 000 (2 000 000 – 700 000) сўмга тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз ҳамда унга 0% ва 8,5%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган солиқ суммаларини қўшиш орқали январь-февраль ойлари учун ЖШДСни чиқарамиз:

(1 300 000 – 1 184 000) х 17% + 80 512 = 116 000 х 17% + 80 512 = 19 720 + 80 512 = 100 232 сўм.

Январь ойида 50 116 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Февраль ойи учун солиқ суммаси:

100 232 – 50 116 = 50 116 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(1 300 000 – 236 800) х 1% = 1 063 200 х 1% = 10 632 сўмни ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 5 316 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 5 316 сўмни (10 632 – 5 316) ташкил қилади.

Бюджетга:

50 116 – 5 316 = 44 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 000 000 х 7% = 70 000 сўмга тенг.

Солиқ, мажбурий ажратмалар ва ўқиш учун ҳақ тўлаш ҳисобига ушланмалар чегирилганидан кейин ходимга:

1 000 000 – 50 116 – 70 000 – 350 000 = 529 884 сўм иш ҳақи тўланади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

10-ВАЗИЯТ. Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Кодекснинг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Кодекснинг 186-моддаси саккизинчи қисми).

Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Кодекснинг 186-моддаси тўққизинчи қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши лозим.

а) Ўриндош ходимга январь-февраль ойларида 550 000 сўм иш ҳақи тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 1 100 000 сўмни (550 000 + 550 000) ташкил қилади. У СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

1 100 000 сўм 1 184 000 сўмдан ошмаслиги сабабли, 236 800 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, қолган суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-февраль учун ЖШДС суммаси:

(1 100 000 – 236 800) х 8,5% = 863 200 х 8,5% = 73 372 сўмга тенг.

Январь ойида 36 686 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Февраль ойи учун солиқ суммаси:

73 372 – 36 686 = 36 686 сўмга тенг.

Январь-февраль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади:

(1 100 000 – 236 800) х 1% = 863 200 х 1% = 8 632 сўм.

Январь ойида ШЖБПҲга 4 316 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 4 316 сўмни (8 632 – 4 316) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга:

36 686 – 4 316 = 32 370 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари февраль ойидаги жами иш ҳақидан ҳисоблаб ўтказилади:

550 000 х 7% = 38 500 сўм.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим:

550 000 – 36 686 – 38 500 = 474 814 сўм иш ҳақи олади.

б) Ўриндош ходимга январь-февраль ойларида 550 000 сўм иш ҳақи тўланган. У бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 23%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган. Ходимнинг йил бошидан ялпи даромади – 1 100 000 сўмни (550 000 + 550 000) ташкил қилади.

Ўриндошнинг даромади 1 184 000 сўмдан ошмаслигига қарамай (236 800 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, ундан ошган қисмига – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади), ходимнинг аризасига кўра унинг жами иш ҳақига 23%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь-февраль учун ЖШДС суммаси:

1 100 000 х 23% = 253 000 сўмга тенг.

Январь ойида 126 500 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Февраль ойи учун солиқ суммаси 126 500 сўмга (253 000 – 126 500) тенг.

Жами иш ҳақидан (ноль ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (1%) ҳисоблаб ёзилади. Январь-февраль ойларида уларнинг суммаси:

1 100 000 х 1% = 11 000 сўм.

Январь ойида ШЖБПҲга 5 500 сўм ўтказилган. Февраль ойи учун ажратмалар 5 500 сўмни (11 000 – 5 500) ташкил қилади.

Бюджетга 121 000 сўм (126 500 – 5 500) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари февраль ойидаги жами иш ҳақидан ҳисоблаб ўтказилади:

550 000 х 7% = 38 500 сўм.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим:

550 000 – 126 500 – 38 500 = 385 000 сўм иш ҳақи олади.

 

11-ВАЗИЯТ. Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2270-сон Қарорга 26-илова).

Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм белгиланган.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 8,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Кодекснинг 181-моддаси).

ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ходимнинг январь-февраль ойларидаги меҳнатига 500 000 сўмдан тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 1 000 000 сўмни (500 000 + 500 000) ташкил қилади. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 60 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 800 000 сўм ижара ҳақи олади.

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 180 000 сўмни (3 000 х 60) ташкил этади. У ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

800 000 х 8,5% = 68 000 сўм.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз. 1 000 000 сўм 1 184 000 сўмдан ошмаганлиги боис, 236 800 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, 236 801 сўмдан 1 000 000 сўмгача – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(1 000 000 – 236 800) х 8,5% = 763 200 х 8,5% = 64 872 сўм.

Январь ойида 32 436 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Февраль ойи учун солиқ суммаси:

64 872 – 32 436 = 32 436 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини чегирган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Йил бошидан улар:

(1 000 000 – 236 800) х 1% = 763 200 х 1% = 7 632 сўмни ташкил қилади.

Январь ойида ШЖБПҲга 3 816 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 3 816 сўмни (7 632 – 3 816) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга (ижара ҳақидан ЖШДСни ҳисобга олган ҳолда):

32 436 – 3 816 + 68 000 = 96 620 сўм ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

500 000 х 7% = 35 000 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга:

500 000 + 800 000 – 32 436 – 68 000 – 35 000 = 1 164 564 сўм тўланади.

 

12-ВАЗИЯТ. Янги ишга қабул қилинган, илгари бошқа корхонада ишлаган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Кодекснинг 186-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ йил мобайнида асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи ўзгарган тақдирда, жисмоний шахс жорий йилда ўзига тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган ЖШДС суммалари тўғрисидаги маълумотномани янги асосий иш жойидаги бухгалтерияга дастлабки иш ҳақи ҳисоблангунига қадар тақдим этиши шарт. Маълумотнома ёки СТИР (шунингдек ШЖБПҲ – агар очилган бўлса) тақдим этилмаган тақдирда, энг юқори ставка бўйича ушлаб қолинади. Мазкур ҳужжатлар кейинчалик тақдим этилган тақдирда, илгариги асосий иш жойида олинган даромадлар инобатга олинган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Февраль ойида янги ходим ишга қабул қилинди. Унга 600 000 сўм иш ҳақи ҳисоблаб ёзилди. У бухгалтерияга илгариги асосий иш жойидан маълумотномани ва СТИРни тақдим этмаган.

Шу боис унинг февраль ойидаги даромадларидан солиқ энг юқори ставка бўйича ушлаб қолинди:

600 000 х 23% = 138 000 сўм.

Жами тўланган суммага шкала бўйича эмас, балки жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқнинг энг юқори ставкаси (23%) бўйича солиқ солинади. Шу боис ШЖБПҲга бадалларни (ҳисобланган иш ҳақидан 1%) ҳисоблаб ёзиш учун ноль ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирмаган ҳолда, жами даромад суммаси олинади.

Февраль ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

600 000 х 1% = 6 000 сўм.

Бюджетга:

138 000 – 6 000 = 132 000 сўм ЖШДС ўтказилади.

Ижтимоий бадаллар суммаси:

600 000 х 7% = 42 000 сўмга тенг.

Ходим:

600 000 – 132 000 – 42 000 = 426 000 сўм иш ҳақи олади.

 

13-ВАЗИЯТ. ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

Кодекснинг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ ШЖБПҲга ихтиёрий равишда йўналтириладиган бадал суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадини аниқлашда чегирилиши керак.

Февраль ойида йил бошидан ишламаган янги ходим ишга қабул қилинди. Унга 700 000 сўм иш ҳақи белгиланди. У бухгалтерияга СТИР топширди ва унинг иш ҳақидан 300 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

700 000 – 300 000 = 400 000 сўм.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз. 400 000 сўм 1 184 000 сўмдан ошмаганлиги боис, 236 800 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, ундан юқори суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(400 000 – 236 800) х 8,5% = 163 200 х 8,5% = 13 872 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини чегирган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади:

(400 000 – 236 800) х 1% = 163 200 х 1% = 1 632 сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

13 872 – 1 632 = 12 240 сўм ЖШДС ўтказилади.

Ходимнинг жами иш ҳақига (700 000 сўмга) мажбурий суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзилади:

700 000 х 7% = 49 000 сўм.

Солиқ, мажбурий ажратмалар ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадаллар чегирилгандан кейин ходимга:

700 000 – 13 872 – 49 000 – 300 000 = 337 128 сўм тўланади.

 

*Январь ойи учун ЖШДСнинг ҳисоб-китоб услубияти «СБХ»нинг 20.01.2015 йилдаги 3 (1067)-сонида чоп этилган.


Ҳисоб-китоб услубиятини
экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ
тайёрлади.
 

Прочитано: 7580 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика