Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 8 / Мавзуга қайтиб

Етказиб бериш учун эмас, балки посилка учун тўланади

Курьерлик хизматларига божхона божи ҳисобланадими? Агар ҳисобланса, у қандай ҳисобланади?

Ирина Д.

 

– Курьерлик хизматлари учун божхона божлари ундирилмайди. Курьерлик жўнатмаларида (посилкаларда) келиб тушган товарлар учун эса нафақат бож, балки товарлар импорти чоғида назарда тутилган бошқа божхона тўловларини ҳам тўлашга тўғри келади.

Посилкаларда жисмоний шахсларга хориждан товарлар келиб тушади. «Почта алоқаси тўғрисида»ги Қонунга (31.08.2000 йилдаги 118-II-сон) кўра бундай жўнатмалар почта ва курьер жўнатмаларига бўлинади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш нормаларига1 кўра товарларни олиб ўтишнинг имтиёзли тартиби фақат жисмоний шахслар номига келиб тушадиган халқаро почта жўнатмалари учун назарда тутилган2.

Бошқа барча халқаро жўнатмаларга (шу жумладан курьерлик жўнатмаларига) божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзларни қўлламасдан божхона расмийлаштируви талаблари татбиқ этилади. Курьерлик компанияси орқали келиб тушган посилкани олувчи товарлар импорти чоғида қуйидаги божхона тўловларини тўлашига тўғри келади:

Президентнинг «Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори (5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон) билан белгиланган миқдорда божхона божи;

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорига (4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон) 13-2-иловада назарда тутилган ставкада акциз солиғи (акциз солиғига тортиладиган товарларга);

ҚҚС – солиқ солинадиган базанинг 20%и. Солиқ кодексининг 206-моддасига мувофиқ товарлар импорти чоғида солиқ солинадиган базага товарларнинг божхона қиймати, шунингдек Ўзбекистон Республикасига товарлар импорти чоғида тўланадиган акциз солиғи ва божхона божи суммалари киритилади;

божхона расмийлаштируви учун йиғим – товар божхона қийматининг 0,2%и, бироқ камида 25 АҚШ доллари ва 3 000 АҚШ долларидан ортиқ эмас (ВМнинг 30.04.1999 йилдаги «Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида»ги 204-сон Қарори).

Божхона тўловларини ҳисоб-китоб қилиш учун жисмоний шахс томонидан декларациялаш пайтида эълон қилинадиган товарнинг божхона қийматини белгилаш зарур. Уни тасдиқлаш учун товар харид қилингани ва унинг қийматини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этиш лозим.

Тўловларни тўғри ҳисоб-китоб қилиш ва ставкаларни аниқ белгилаш учун товар ҳақидаги қуйидаги ахборот талаб қилинади:

тўлиқ номи ва қиймати;

Ўзбекистон Республикаси ТИФ Товар номенклатураси бўйича (2012 йилги версия) 10 белги даражада коди;

келиб чиққан мамлакати;

физик тавсиялари.

 

1МВ ва БББ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 10.09.1996 йилда 279-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2Чегарадош бўлмаган давлатлар ҳудудидан олиб кириладиган ва халқаро почта жўнатмаларида келиб тушадиган товарлар учун жисмоний шахслар томонидан бож олинмасдан олиб кириладиган товарларнинг меъёри 1 000 АҚШ долларини ташкил этади.

Прочитано: 2448 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика