Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 8 / Бевосита мулоқот

Хўжалик юритинг, лекин эгалик қилманг

Акциядорлик жамияти мол-мулкни ўзининг унитар корхонасига хўжалик юритиш ҳуқуқларида берганда қандай бухгалтерия проводкалари шакллантирилади?

 

– Саволингизга жавоб бериш учун Фуқаролик кодексининг (ФК) унитар корхонага (УК) мол-мулк бериш тартибини белгилайдиган қоидаларига мурожаат қилиш лозим. ФКнинг 70, 71-моддаларига кўра УК мол-мулки уни барпо этган мулкдорнинг мол-мулки ҳисобига шакллантирилади. Хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида ихтиёрида мол-мулк бўлган унитар корхона бу мол-мулкка мулкдорнинг розилиги билан эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади (ФКнинг 176–177-моддалари). Унитар корхона бундай кўчмас мулкни мулкдорнинг розилигисиз сотишга, ижарага беришга, гаровга қўйишга, хўжалик ширкатлари ва жамиятларининг устав фондига ҳисса сифатида топширишга ёки бу мол-мулкни бошқача усулда тасарруф этишга ҳақли эмас.

Корхонага қарашли бошқа мол-мулкни у мустақил тасарруф этади.

УК уставида устав фондининг миқдори, уни шакллантириш тартиби ва манбалари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.

Алоҳида юридик шахс ҳисобланган ва ашёвий ҳуқуққа эга бўлган УК ўз балансига мулкдордан олинган мол-мулкни киритади. У УКнинг хўжалик юритишида бўлган мол-мулкдан фойдаланишдан келадиган фойданинг бир қисмини олиш ҳуқуқига эга. Бинобарин, мулкдор учун мол-мулкни ҳисса сифатида УКнинг устав фондига бериш инвестиция фаолияти сифатида қаралади.

Бадал сифатида акциядорлик жамиятидан устав капиталига олинадиган мол-мулк қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

N

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Акциядорлик жамиятида

 

1

 

Уставда рўйхатдан ўтказилган миқдорда унитар корхона устав капиталининг миқдори (корхона рўйхатдан ўтказилгандан кейин) эълон қилинди

 

0630-«Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар»

 

6120-«Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар»

 

2

 

Мулкдор томонидан пул маблағлари унитар корхонага берилди

 

6120-«Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар»

 

Пул маблағларини ҳисобга олиш ҳисобварақлари

 

3

 

Мулкдор томонидан тайёр маҳсулот, товарлар берилди, унитар корхонага хизматлар кўрсатилди

 

6120-«Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар»

 

9000-«Асосий фаолиятдан

даромадлар»

4

 

Мулкдор томонидан унитар корхонага асосий воситалар берилди

 

6120-«Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

5

 

Мулкдор томонидан бошқа активлар (юқорида саналмаган) унитар корхонага берилди

 

6120-«Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Унитар корхонада

 

1

 

Унитар корхона устав капиталининг миқдори (корхона рўйхатдан ўтказилганидан кейин) уставда рўйхатдан ўтказилган миқдорда эълон қилинди

 

4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»

 

8330-«Пай ва улушлар»

 

2

 

Мулкдор томонидан мол-мулк унитар корхона устав капиталига ҳисса сифатида берилди

 

Мол-мулкни ҳисобга олиш ҳисобварақлари

 

4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»

 

 

Мол-мулкни бериш бўйича бошқа барча операциялар (бепул бериш, олди-сотди, ижара ва бошқалар) бухгалтерия ҳисобида мустақил ташкилот билан ҳисоб-китоблар сифатида акс эттирилади. Акциядорлик жамиятида УК билан ҳисоб-китоблар 4120-«Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар», 6120-«Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар» ҳисобварақларидан фойдаланган ҳолда акс эттирилади.

Лилия ХИСМАТОВА,

экспертимиз. 

Прочитано: 1782 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика