Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 8 / Мавзуга қайтиб

Сертификат талаб қилинмайди

Декабрь ойида 1 000 АҚШ долларигача бўлган қийматдаги баъзи бир товарларни посилка қилиб жўнатишларини буюртирган эдим. Бироқ энди жўнатма учун божхона божини тўлашга мажбурман, чунки Интернет орқали буюртманомамни Англиядан DHL хизмати етказиб берган. Бирорта декларант ҳам менинг жўнатмамни бир миллион сўмдан кам суммага божхонадан ўтказишга рози бўлмаяпти. Уларнинг бири буни 700 минг сўмга бажаришга рози, бироқ келиб чиқиш сертификати керак деяпти. Уни қаердан оламан? Ахир шундоқ ҳам товар Англиядан эканлиги тушунарлику.

Дилафрўз К.

 

 

– Декларантнинг келиб чиқиш сертификатини кўрсатишни талаб қилиши нотўғри. Зеро курьер жўнатмаси орқали етказиб берилган товарларнинг умумий қиймати 1 000 АҚШ долларигача бўлган эквивалентни ташкил этганлиги боис ушбу ҳужжат талаб қилинмайди.

Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (ТИАИСВ, МВ ва ДБҚнинг АВ томонидан 13.08.2010 йилда 2131-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) кўра катта туркумларда бўлмаган (фактура қиймати 5 000 АҚШ долларигача бўлган) товарларнинг келиб чиқишини гувоҳлантиришда экспортёр (сизнинг ҳолатингизда – посилка жўнатувчи) товарнинг келиб чиқиш мамлакатини ҳисобварақ-фактурада ёки товарнинг кузатув ҳужжатларида декларациялаши мумкин. Тўғри, уларда кўрсатилган маълумотлар уларни бериш ваколатига эга бўлган ташкилот томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган бўлиши керак. Сизнинг ҳолатингизда бундай ташкилот бўлиб интернет дўкони ҳисобланади, у одатда ўз ҳужжатларини божхона қоидаларига мувофиқ расмийлаштиради. Агар у легитим (қонуний) тузилма бўлса, албатта.

Прочитано: 1662 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика