Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 8 / Почта қутиси

Ягона порталга жўнатинг

Фирмамиз 2014 йил августда банкда контрактларни рўйхатдан ўтказди, у томондан тегишли идентификация рақамлари берилди. Улардан бири бўйича юклаб жўнатиш ҳали амалга оширилмаганлиги муносабати билан ундаги спецификация ва нархларни ўзгартириш керак. Шу сабабли биз банкка хат билан бирга қўшимча битим тақдим этдик. Бироқ банк битимни рўйхатдан ўтказа олмаяпти, буни спецификацияни илова қилиш мумкин эмаслиги билан изоҳламоқда. Мазкур вазиятда қандай йўл тутиш керак? Агар у рўйхатдан ўтказиб бўлинган ва банк унга идентификация рақамини берган бўлса, мазкур контрактни my.gov.uz орқали янгитдан рўйхатдан ўтказса бўладими?

ХФ директори.

 

– Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори (21.07.2014 йилдаги 199-сон) билан ташқи савдо контрактларини ваколатли банкларда ҳисобга қўйиш тартиботи ўтган йил 1 сентябридан бошлаб бекор қилинди. Энди тадбиркорлик фаолияти субъектлари улар бўйича маълумотларни электрон шаклда Интерактив давлат хизматлари ягона портали (ИДХЯП) орқали, электрон рақамли имзодан (ЭРИ) фойдаланган ҳолда киритадилар. Бунда илгари ваколатли банклар томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ) киритилган контрактларни янгитдан рўйхатдан ўтказишга зарурат йўқ, чунки улар амал қилувчи контрактлар ҳисобланади.

 

Маълумот учун! Ваколатли банкларда 2014 йил 1 сентябргача ҳисобга қўйилган контрактлар бир вақтнинг ўзида кўрсатилган контрактлар бўйича маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритган ҳолда ваколатли банкларда ҳисобдан чиқарилган.

2014 йил 1 сентябрдан бошлаб барча янги қўшимча битимлар, илгари рўйхатдан ўтказилган контрактлар бўйича спецификацияларни ТИФ субъектлари ИДХЯП орқали ЭРИдан фойдаланган ҳолда электрон шаклда киритадилар. Уларни рўйхатдан ўтказиш учун my.gov.uz давлат веб-сайтида жойлаштирилган ДБҚ ТСОЯЭАТда Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали ташқи савдо контрактининг электрон нусхасини шакллантириш ва жўнатиш бўйича йўриқнома билан танишиш лозим.

Гулнора АБДУНАЗАРОВА,

махсус мухбиримиз.

Прочитано: 1916 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика