Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 8 / Танлов якунланди

Экспертимиз – ғолиб!

«Солиқ ва божхона хабарлари» газетасининг эксперти Мурод Муҳаммаджонов – «Жамият ва мен» республика танловида «Энг яхши ёритилган иқтисодий мавзулар» йўналиши
бўйича 1-ўринга сазовор бўлди.

 

Тошкентдаги «Сити Палас» меҳмонхонасининг анжуманлар залида Ўзбекистон мустақил босма ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан «Жамият ва мен» ҳамда «Эътироф» республика танловлари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур танловлар Ўзбекистон Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш фонди, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Журналистлар уюшмаси билан ҳамкорликда мамлакатимиздаги босма ва интернет нашрлар, ахборот агентликлари журналистлари ва фотожурналистлари ўртасида ўтказилди.

Жамоат фонди директори А.Абдуллаевнинг айтишича, ҳар иккала республика танловлари журналистларнинг касбий маҳоратини оширишга, турли соҳаларда фаолият юритаётган қаламкашларнинг тегишли йўналишлар бўйича ихтисослашувига қаратилган бўлиб, жорий йилда мазкур танловларга ОАВ вакилларидан 3 000 дан зиёд ижодий ишлар келиб тушган.

Маълумки, Журналистлар ижодий уюшмаси зиммасига ҳар чорак якуни бўйича ОАВда эълон қилинган энг долзарб, энг ўткир материаллар, танқидий ва таҳлилий чиқишларни алоҳида қайд этиб, баҳолаб, бу ҳақда матбуотда хабар бериш вазифаси топширилган. Танловлар ҳайъати аъзоси, Журналистлар уюшмасининг раиси И.Ҳалимбеков бугунги кунда журналистика соҳасини ривожлантириш учун барча шарт-шароитлар, техник воситалар муҳайё этилаётгани, журналистларимизнинг танқидий-таҳлилий, мазмунан дадил материаллар ёзишини давримизнинг ўзи талаб этаётганини қайд этиб ўтди.

Шу маънода газетамиз эксперти, «Soliq Kalkulyatori» СМТ солиқ маслаҳатчиси Мурод Муҳаммаджоновнинг бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун ижара тўловини тўлаш, қисқа муддатли солиқ текширувларини ўтказиш қоидалари ва бошқа иқтисодий мавзудаги долзарб материаллари ўзининг ҳуқуқий асосланганлиги, дадиллиги билан ажралиб туради.

Мурод Муҳаммаджонов аслида иқтисодчи. 1999–2000 йилларда Тошкент солиқ коллежида таҳсил олди. Меҳнат фаолиятини Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Давлат солиқ инспекциясида бошлади, у ерда давлат солиқ инспектори лавозимида ишлади. Кейинроқ – 2002–2006 йилларда Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ академиясида тингловчи бўлди, меҳнат фаолиятини республика Давлат солиқ қўмитасининг Юридик шахслар томонидан солиқ тўғрисидаги қонунлар бажарилишини назорат қилиш бош бошқармаси Билвосита солиқлар бошқармаси Ахборот-таҳлил ва назорат шуъбалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими катта инспектори, бош инспектори лавозимларида ишлади.

2011 йилдан «NORMA газеталари бирлашган таҳририяти» МЧЖда бош эксперт бўлиб ишга қабул қилинди.

– Ҳозир Ўзбекистонда журналистларнинг муайян бир соҳага ихтисослашуви жараёни муваффақиятли кечмоқда, – деб ўз кузатувлари билан ўртоқлашади М.Муҳаммаджонов. – Бу табиий жараён. Жамиятнинг олди қаторида юришга даъват этилган журналистлардан давримиз турли соҳаларнинг «ичида юриш»ни, масала-муаммоларнинг моҳиятини англаш ва рўй-рост, холис ёритишни талаб қилаётир.

 

Нодир АЛИМОВ,
мухбиримиз.

Прочитано: 1828 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика