Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 8 / Бевосита мулоқот

Дивиденд солиғини қачон тўлаш керак?

Корхонамиз савдо фаолияти билан шуғулланувчи акциядорлик жамияти. Акциядорларнинг умумий йиғилиши акциядорлик жамияти тасарруфидаги шуъба ва унитар корхоналарнинг тақсимланмаган фойдасини қуйидагича тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилди:

5% – жамият тасарруфидаги корхоналарнинг захира фондига ажратма;

73% – корхоналарнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга (янги қурилиш, бино-иншоотларни мукаммал таъмирлаш, техника жиҳозларини сотиб олиш) ажратма.

Жамият бошқарувининг ҳисобрақамига:

15% – жамият акциядорларига дивиденд тўловлари учун ажратма;

3% – кузатув кенгашининг аъзоларини рағбатлантириш ва аудиторлик текширувлари учун ажратма;

4% – жамият бошқарувининг моддий-техника базасини ривожлантириш учун ажратма.

Юқорида кўрсатилган ажратмалар ва уларнинг ишлатилишини жамият таркибидаги корхоналар ва жамият бошқаруви бухгалтерия ҳисоботларида қандай акс эттириш зарурлиги, шунингдек солиқ оқибатлари ҳақида тушунтириш берсангиз.

Р.Каримқулиев, корхона бухгалтери.

 

– Саволингизга жавоб беришдан олдин унитар корхона қандай корхона ва у қандай ҳуқуқларга эга эканлигини билиб олишимиз зарур бўлади.

Маълумки, Фуқаролик кодексининг (ФК) 70-моддасида ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулкдор томонидан мулк ҳуқуқи берилмаган тижоратчи ташкилот унитар корхона ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Бунда унитар корхонанинг мол-мулки бўлинмасдир ва у қўшилган ҳиссалар (улушлар, пайлар) бўйича, шу жумладан корхона ходимлари ўртасида ҳам, тақсимланиши мумкин эмаслиги назарда тутилган.

Шунингдек, ФКнинг 67-моддасида агар бир (асосий) хўжалик жамияти иккинчи хўжалик жамиятининг устав фондида ундан устунлик мавқеига эга бўлган ҳолда иштирок этса, ушбу иккинчи хўжалик жамияти шуъба хўжалик жамияти ҳисобланиши белгилаб қўйилган.

Демак, ФКга асосан унитар ва шуъба корхоналарнинг 100 фоизлик эгаси АЖ ҳисобланади ва улар ўзларининг соф фойдаларини дивиденд солиғини ушламасдан АЖга ўтказиб беришлари керак бўлади.

Ўз навбатида, АЖ ушбу соф фойдани корхонанинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, зарур бўлган харажатларига сарфлайди ва қолган қисмини акциядорларга тақсимлаб бериш пайтида тўлов манбаидан 10 фоизлик миқдорда дивиденд солиғини ушлаб қолиши керак бўлади.

Мазкур операциялар қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

15% жамият тасарруфидаги корхоналарнинг захира фондига ажратма

 

8710*

 

8520

 

73% корхоналарнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга (янги қурилиш, бино-иншоотларни мукаммал таъмирлаш, техника жиҳозларини сотиб олиш) ажратма

 

8710*

8520

8520

0820

0710

0110

15% жамият акциядорларига дивиденд тўловлари учун ажратма

 

8710

 

6610

 

3% кузатув кенгашининг аъзоларини рағбатлантириш ва аудиторлик текширувлари учун ажратма

 

8710

8521

8521

6710

4% жамият бошқарувининг моддий-техника базасини ривожлантириш учун ажратма

 

8710

8522

8522

5110

 

нитар корхона ушбу қабул қилган пулларни акциядорларнинг умумий йиғилиши баённомасида кўрсатилган мақсадлар учун сарфлайди.


Жавобни солиқ маслаҳатчиси
Умидбек САФАРОВ тайёрлади.

Прочитано: 2569 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика