Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 8 / Бевосита мулоқот

Унитар корхоналардан – чекланган жамиятга

АЖ унитар корхоналардан бирини МЧЖга айлантиряпти. Унинг балансида асосий воситалар хўжалик юритиш ҳуқуқларида қайд этилган.

Айлантириш учун биз МЧЖни рўйхатдан ўтказишга қадар УКнинг барча мол-мулкини АЖга қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштиришимиз ва мустақил баҳолаш компанияси томонидан уни баҳолатишимиз лозим. Сўнгра қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича биз баҳоланган мол-мулкни МЧЖ устав фондига ва баланснинг қолган моддаларига берамиз, чунки МЧЖ УКнинг ҳуқуқий ворисидир.

Мол-мулк (асосий воситалар ва материаллар) таъсис бадали сифатида МЧЖ устав капиталига берилганда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база юзага келадими?

 

– Солиқ кодексининг 199-моддасига кўра, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти деб устав фондига ҳисса воситасида мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказиш эътироф этилади ва унга қўшилган қиймат солиғи солинади. Шу тариқа, АЖ (бераётган тараф)да мол-мулкни МЧЖ (қабул қилувчи тараф) устав фондига беришда реализация қилиш обороти юзага келади, унга ҚҚС солинади. Башарти Солиқ кодекси 218-моддаси биринчи қисмининг талабларига риоя этилса, МЧЖ мазкур мол-мулкни олишда юзага келадиган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади.

МЧЖ қўйилаётган мол-мулкни олишда расмийлаштирилган, акциядорлик жамияти ҳисоблаб ёзган ҚҚС суммалари кўрсатилган ҳужжатларни Харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактуралар ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрида рўйхатдан ўтказиши ва асл нусхалар ёки уларнинг нотариал тасдиқланган нусхаларини Олинган ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш журналида сақлаши лозим.

АЖда МЧЖ устав капиталига улуш сифатида киритиладиган асосий воситалар ва номоддий активлар реализация қилинганда солиқ солинадиган оборот миқдори асосий воситаларнинг реализация қилиш (чиқиб кетиш) нархи (сизнинг ҳолатингизда – баҳолаш қиймати) билан уларнинг баланс (қолдиқ) қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида белгиланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси). Асосий воситалар чиқиб кетганда ҳисобварақ-фактуралар Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибининг (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 3-илова) II бўлимига мувофиқ тўлдирилади.

 

Анна ВАСИЛЬЕВА,

«Faba-Expert» МЧЖ.

Прочитано: 2184 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика