Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 12 / Бизнинг маслаҳатлар

Декретлар уланиб кетса...

 

Корхонамизнинг (ягона солиқ тўлови тўловчиси) бир ходими 2012 йил апрель ойида ҳомиладорлик таътили ва икки йилга декретга чиққан эди. Ўша йилнинг май ойида фарзандли бўлиб, икки йил фарзанди тарбияси билан банд бўлиш мақсадида яна декрет таътилига кетди. 2014 йил февраль ойида эса иккинчи фарзандига ҳомиладорлиги сабабли яна меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим этди. Ходим декрет таътилида бўлган даврда унга ҳеч қандай иш ҳақи ҳисобланмаган.

Кетма-кет иккинчи марта ҳомиладорлик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақасига нафақа қайси суммага нисбатан ва қандай ҳисоблаб чиқарилади?

Газетхон.

 

– Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа тайинлаш ва тўлаш республикамизнинг бир неча меъёрий ҳужжатлари билан тартибга солинади. Хусусан, Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг (АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган, кейинги ўринларда – 1136-сон Низом) 4-параграфида ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа берилиши тартиблари белгиланган.

Бунда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча давр учун тўланиши кўрсатилган. 1136-сон Низомнинг 1-бандига асосан вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик учун тўланадиган нафақа харажатлари агар нафақани тўловчи бюджет ташкилоти бўлса, меҳнат ҳақи жамғармасига ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан, агар хўжалик юритувчи субъект бўлса, шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бунда мазкур харажатлар фойда солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган базадан чегириб ташланади.

Ишлаётган оналарга болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга (АВ томонидан 14.03.2002 йилда 1113-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кўра агарда болани 2 ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиш таътили даврида она иккинчи бола учун ҳомиладорлик ва туғиш таътилига ҳуқуқи бўлса, бунда онанинг хоҳишига кўра шу давр учун болани парвариш қилиш бўйича нафақа ёки ҳомиладорлик ва туғиш бўйича бериладиган нафақадан биттаси тўланади. Бунда корхона раҳбари томонидан чиқарилган қарор нафақа та­йинлаш учун асос бўлиб ҳисобланади.

Нафақалар барча ҳолларда ходимнинг ҳақиқий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади. Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган иш ҳақининг барча турлари, жумладан мазкур ойда иш ҳақи билан биргаликда тўланадиган ойлик мукофотлар уларнинг ҳақиқатда олинган вақти бўйича эмас, балки улар ҳисобланган вақт бўйича иш ҳақига қўшилади.

Меҳнат кодексининг 233-моддасига асосан аёлларга туққунга қадар 70 календарь кун ва туққанидан кейин 56 календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда – 70 календарь кун), жами 126 (140) календарь кун муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилади ва ушбу кунлар учун давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.

Ҳомиладорлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоб­лаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўши­либ, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқ­ланади.

Сизнинг саволингиздан келиб чиқиб вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик маълум бир даврда бошланиб, иккинчи даврда давом этган тақдирда, иккинчи даврнинг иш ҳақи бўйича нафақа ишловчилар учун иш ҳақи ўзгарган муддатдан бошлаб тўланади. Меҳнатга ишбай асосида ҳақ тўланганда юқорида қайд этилган ҳолларнинг иккинчи даври учун нафақа ишбай асосда ишловчининг тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда тўланади.

2014 йилнинг февралидан иккинчи марта ҳомиладорлик таътилига чиқаётган ходим учун бериладиган нафақани ҳисоблаш юзасидан қуйидаги шартли мисолни келтирамиз:

минг сўм

Нафақани ҳисоблашда инобатга олинади

 

2012 йил

 

2014 йил

 

Штатлар жадвалига кўра лавозим учун белгиланган иш ҳақи

 

400

 

500

 

Ҳомиладорлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотлар

 

660

 

-

 

Бир ойда иш кунларининг сони

 

22

 

22

 

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш учун берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг муддати

 

126

 

126

 

 

Юқоридаги шартли мисол маълумотларига кўра ходимага қуйидаги тўловлар ҳисобланган:

Тўловлар тури

 

Биринчи таътил
(2012 йил)

 

Иккинчи таътил
(2014 йил)

 

Берилган мукофотлар

 

660 / 12 = 55

 

0 / 12 = 0

 

Штатлар жадвалига кўра белгиланган иш ҳақи

 

400 + 55 = 455

 

500 + 0 = 500

 

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани ҳисоблаш

 

455 / 22 х 126 = 2 605,9

 

500 / 22 х 126 = 2 863,6

 

 

 Ҳомиладорлик ва туғиш таътили на­фақаси жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқилиб, туғишга қадар амалда бундай таътилнинг неча кунидан фойдаланилганидан қатъи назар, аёлга тўлиқ берилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳомиладорлик ва туғиш таътили нафақаси ходимнинг умумий иш стажи неча йиллигидан катъи назар 100 фоиз миқдорида берилади. Бунда вақтинча меҳнатга лаё­қатсизлик варақаси очилган кунига бўлган тариф ставкаси жойларда белгиланган туман коэффициенти ва устамаларни ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади.

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori»

солиқ маслаҳати ташкилоти эксперти

Мурод МУҲАММАДЖОНОВ тайёрлади.

Прочитано: 17138 раз(а)

Комментарии к статье (3)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2014-03-23 19:33:03, Гость_Ибрагимов Умид:
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили на­фақасини ҳисоблашда ўртача кунлик иш ҳақи суммаси 126 календар кунлар  сонига эмас, балки 126 календар кун давридаги иш кунлари сонига кўпайтирилиши лозим.Масалан 2014 йилда 126 календар кун даврида 110 иш куни мавжуд бўлса 500/22*110=2500,0 минг сўмни ташкил қилади.
2015-01-23 16:48:16, Гость_:
ДЕКРЕТНИЙ СУММАСИДАН ДАРОМАД СОЛИГИ УШЛАБ ҚОЛИНАДИ
2019-06-27 14:28:57, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика