Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 12 / Амалий бухгалтерия

Муассисга маҳсулот таннархида сотилса

Муассис 8890-ҳисобвараққа 85 млн сўмлик помидор, бодрингни кирим қилди. Кирим қилинган хом ашёдан тайёр маҳсулот – 101 млн сўмлик консерваланган сабзавотлар тайёрланди. Муассис уни таннархи бўйича сотиб олиши мумкинми?

Агар мумкин бўлса, уни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак, бунинг учун қандай ҳужжатлар зарур?

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– 21-сон БҲМСга (молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) мувофиқ 8890-«Бошқа мақсадли тушумлар» ҳисобварағи қайтарилмайдиган мақ­садли молиялаштириш маблағ­ларининг ҳаракатини акс эттириш учун мўлжал­ланган.

8800-ҳисобварақларда тижорат фао­лиятида фойдаланиш учун мўлжал­ланмаган мақсадли тушумлар, грантлар, субсидиялар, аъзолик бадаллари ҳисобга олинади. Ушбу маблағлар мақсадли бўлиб, нотижорат тусдаги дастурларни молиялаштириш учун олинади. Сизнинг муассисингиз берган хом ашё учта усул билан кирим қилиниши мумкин: устав фондига ҳисса, қайта ишлашга берилган хом ашё ёки текинга олинган мол-мулк сифатида. Уларнинг ҳар бирини кўриб чиқамиз.

 

1. Устав фондига киритамиз

Агар устав фондингиз тўлиқ шакл­лантирилган бўлса, сиз белгиланган тартибда ваколатли органларда қайта рўйхатдан ўтказган ҳолда уни кўпайтириш тўғрисида эълон қилишингиз лозим.

 

Биз ҳиссалар ҳисобини алоҳида 6630-«Устав капиталига киритиладиган мол-мулк бўйича муассислардан қарз (ўзгартиришлар рўйхатга олингунча)» ҳисобварағида юритишни тавсия қиламиз.

Бухгалтерия ҳисобида ушбу операция қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

Ёзувларни тасдиқлайдиган ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

Хом ашёнинг муассис томонидан устав фондига ҳисса сифатида киритилиши акс эттирилган

 

1010

 

6630

 

Қабул қилиш-топши­риш далолатномаси, юкхат

 

Хом ашё қиймати ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилган

 

2010

 

1010

 

Юкхат

 

Омборга тайёр маҳсулот кирим қилинган

 

2810

 

2010

 

Юкхат

 

Жисмоний шахс томонидан тайёр маҳсулотнинг харид қилинишидан даромад ҳисоблаб ёзилган

 

4010

 

9010

 

Ҳисобварақ-фактура

 

Реализация қилинган тайёр маҳсулот ҳисобдан чиқарилган

 

9110

 

2810

 

Ҳисобварақ-фактура

 

Харидор томонидан пул маблағлари билан тўланган ёки муассис дивидендлари ҳисобига тўланган

 

5110

(5010)

6610

4010

4010

Банк кўчирмаси, ки­рим касса ордери, муассислар йиғи­лиши баённомаси

 

 

2. Шакарни олиб, шоколад тайёрланг

Қайта ишлашга берилган хом ашёдан маҳсулот ишлаб чиқаришда жисмоний шахс билан уни қайта ишлашга шартнома тузилади. Буюртмачининг қабул қилинган хом ашё ва материаллари балансдан ташқари 003-«Қайта ишловга қабул қилинган материаллар» ҳисобварағида шартномада назарда тутилган нархларда ҳисобга олинади. 003-«Қайта ишловга қабул қилинган материаллар» ҳисобварағи бўйича таҳлилий ҳисоб буюртмачилар, хом ашё ва материалларнинг турлари, нав­лари бўйича юритилади.

Сизнинг ҳолатингизда мазкур хом ашёни тайёр маҳсулотга қайта ишлаш қиймати 16 млн сўмни ташкил қилади. Ушбу суммани (ёки режадаги фойдани ҳисобга олганда ундан кўпроғини) буюртмачи сизнинг ҳисобрақамингизга қайта ишлов учун тўлов сифатида ўтказиши керак.

 

Бухгалтерия ҳисобида ушбу операция қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг
мазмуни

 

Ҳисобварақлар
корреспонденцияси

 

Ёзувларни тасдиқлайдиган ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

Қайта ишлаш учун хом ашё олинган

 

003

 

 

Қайта ишлашга берилган хом ашёни қабул қилиш-топшириш далолатномаси

 

Қайта ишлашга берилган хом ашёни қайта ишлаш харажатлари акс эттирилган

 

2010

 

0200

1000

6010

6710 ва бошқа тегишли ҳисоб­варақлар

Бухгалтерия маълумотнома-ҳисоб-китоблари

 

Қайта ишлашга берилган хом ашё қиймати у қайта ишланганидан ва буюртмачига қайта ишлаш маҳсулоти қайтарилганидан кейин ҳисобдан чиқарилган

 

 

003

 

Қайта ишлашга берилган хом ашёни қайта ишлаш маҳсулотини қабул қилиш-топши­риш далолатномаси

 

Қайта ишлашга берилган хом ашёни қайта ишлаш бўйича бажарилган ишлар таннархи ҳисобдан чиқарилган

 

9130

 

2010

 

Ҳисобварақ-фактура

 

Қайта ишлашга берилган хом ашёни қайта ишлаш бўйича бажарилган ишлардан даромад ҳисоблаб ёзилган

 

4010

 

9030

 

Ҳисобварақ-фактура, қайта ишлашга берилган хом ашёни қайта ишлаш маҳсулотини қабул қилиш-топши­риш далолатномаси

 

Иш учун буюртмачи томонидан пул маблағлари билан ҳақ тўланган ёки муассис дивидендлари ҳисобига ҳақ тўланган

 

5110

(5010)

6610

4010

4010

Банк кўчирмаси, кирим касса ордери, муассислар йиғилиши баённомаси

 

 

3. Текинга олинг

Солиқ кодексининг (СК) 135-мод­дасига кўра мол-мулк текин асосда олинаётганда олувчи шахснинг даромадлари бозор қиймати бўйича белгиланади, у ҳужжатлар билан ёки баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи билан тасдиқланади.

Ҳужжатлар билан тасдиқлаш деб қуйидагилар эътироф этилади:

жўнатиш, етказиб бериш ёки топшириш ҳужжатлари;

етказиб берувчиларнинг нархларга оид маълумотлари (прайс-варақлар);

оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотлар;

биржа маълумотлари;

давлат статистикаси органларининг маълумотлари.

 

Бухгалтерия ҳисобида ушбу операция қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг
мазмуни

 

Ҳисобварақлар
корреспонденцияси

 

Ёзувларни тасдиқлайдиган ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

Бошқа шахслардан хом ашё текинга олинган

 

1010

 

8530

 

Қабул қилиш-топшириш далолатномаси, юкхат

 

Хом ашёнинг қиймати ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилган

 

2010

 

1010

 

Юкхат

 

Тайёр маҳсулот омборга кирим қилинган

 

2810

 

2010

 

Юкхат

 

Тайёр маҳсулотни жисмоний шахс харид қилишидан даромад ҳисоблаб ёзилган

 

4010

 

9010

 

Ҳисобварақ-фактура

 

Реализация қилинган тайёр маҳсулот ҳисобдан чиқарилган

 

9110

 

2810

 

Ҳисобварақ-фактура

 

Харидор томонидан пул маблағлари билан ҳақи тўланган ёки муассиснинг дивидендлари ҳисобига ҳақи тўланган

 

5110 (5110)

6610

4010

4010

Банк кўчирмаси, кирим касса ордери, муассислар йиғилиши баённомаси

 

  

ҚУЙИДАГИ ЖИҲАТЛАРГА ЭЪТИБОРИНГИЗНИ ҚАРАТАМИЗ:

текин олинган мол-мулк қиймати солиқ солиш мақсадида корхонанинг жами даромадига киритилади (СКнинг 132-моддаси 4-банди) ва унга корхонангизда қабул қилинган солиқ солиш тартибига кўра солиқ солинади. Агар сиз ЯСТ тўловчиси бўлсангиз, ушбу даромадга асосий фаолият тури ставкасида солиқ солинади;

тайёр маҳсулот дивиденд сифатида берилганда корхонангиз тўлов манбаи сифатида 10% миқдорида дивиденд солиғи ушлайди (СКнинг 156-моддаси).

Мария САБИРОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2616 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика