Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 12 / Демографик ҳолат

Биз қанчамиз?

Дастлабки маълумотларга кўра, 2014 йилнинг 1 январь ҳолатига респуб­ликада доимий аҳоли сони 30 488,6 минг кишини ташкил қилди ва 2013 йил январь-декабрда 495,1 минг кишига ёки 1,7 фоизга кўпайди. Шундан, 15 552,8 минг киши – шаҳар (умумий аҳоли сонининг 51,0 фоизи) ва 14 935,8 минг киши – қишлоқ жойларида (49,0 фоизи) истиқомат қилади.

Январь-декабрда республика бўйича аҳолининг табиий ҳаракати коэффициентлари қуйидагича ифодаланади:

 

ҳар 1 000 кишига

 

2012 йил

 

2013 йил

 

Туғилганлар 

 

21,0

 

22,3 

 

Ўлганлар, шу жумладан:

 

4,9

 

4,8

 

бир ёшгача болалар*

 

10,2

 

10,5

 

Никоҳлар

 

10,0 

 

10,0

 

Ажралишлар

 

0,6

 

0,8

 

*Ҳар 1 000 та туғилганга

 

Туғилиш даражаси. 2013 йилнинг январь-декабрида туғилганлар сони – 674,9 мингтани, туғилиш коэффициенти эса 22,3 промиллени ташкил қилди ва 2012 йилнинг шу даврига (21,0 промилле) нисбатан 1,3 промиллега кўпайди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2013 йилнинг январь-декабрида бир ёшга тўлмаган болалар ўлими сони 6,8 мингтани ташкил қилди. Болалар ўлими коэффициенти 10,5 промиллени ташкил қилди.

Бир ёшгача ўлган болаларнинг умумий сонидан 48,6 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 32,2 фоизи – нафас олиш органлари касалликларидан, 7,9 фоизи – туғма аномалиялардан ва 4,6 фоизи инфекция ва паразитлар билан касалланганлиги сабабли вафот этган.

Никоҳлар ва ажралишлар. 2013 йилнинг январь-декабрида ФҲДЁ органларида 303,7 мингта никоҳлар ва 24,0 мингта ажралишлар рўйхатга олинди. Минг аҳолига нисбатан 10,0 та (2012 йилнинг шу даврида – 10,0 та) никоҳ ва 0,8 та (2012 йилнинг шу даврида – 0,6 та) ажралишлар тўғри келади.

Миграция. Дастлабки маълумотларга кўра, 2013 йилнинг январь-декабрь ойларида республика бўйича кўчиб келганлар сони 153,8 минг кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 188,7 минг кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи минус 34,9 минг кишини (2012 йилнинг шу даврида – минус 41,0 минг киши) ташкил этди.

Бандлик. Дастлабки маълумотларга кўра, 2013 йилнинг январь-декабрь ойларида иқтисодиётда банд бўлган аҳоли сони 12 523,3 минг кишини ташкил қилди ва 2012 йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 фоизга ошди.

Бандлар сонининг сезиларли ўсиш даражаси савдо, умумий овқатланиш, таъминот ва тайёрлов соҳасида (3,7 фоизга), уй-жой-коммунал хўжалиги ва аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турида (3,6 фоизга), қурилишда (3,5 фоизга), транспорт ва алоқада (3,5 фоизга), қишлоқ ва ўрмон хўжалигида (3,3 фоизга) кузатилди.

Нодавлат секторида жами бандлар улуши 81,2 фоизга етди, бу кўрсаткич 2012 йилнинг шу даврида 80,7 фоизни ташкил қилган.

Ишсизлик. 2013 йил декабрь ойи охирига меҳнат идораларида иш қидирувчилар сифатида рўйхатдан ўтган аҳоли сони 5,4 минг кишини (2012 йилнинг шу даврида – 6,0 минг киши) ташкил қилди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳуку­матининг 2007 йил 24 майдаги 106-сон қарори билан тасдиқланган ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳисобга олиш методикасига асосан аниқланган ишсизлар сони 2013 йил январь-декабрида 639,7 минг кишини ташкил қилди ва иқтисодий фаол аҳоли сонига нисбатан ишсизлик даражаси 4,9 фоизга тенг бўлди.

Республика миқёсида юқори иш­сизлик даражаси Қорақалпоғистон Республикасида (ишсизлар сони – 40,3 минг киши ёки иқтисодий фаол аҳоли сонига нисбатан ишсизлик даражаси 6,2 фоиз), Андижон (68,5 минг киши ёки 5,4 фоиз), Самарқанд (76,2 минг киши ёки 5,3 фоиз), Хоразм (37,1 минг киши ёки 5,3 фоиз), Қашқадарё (58,3 минг киши ёки 5,2 фоиз), Наманган (49,6 минг киши ёки 5,2 фоиз), Сурхондарё (47,6 минг киши ёки 5,2 фоиз) ва Навоий (22,8 минг киши ёки 5,2 фоиз) вилоятларида кузатилди.

 

Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати
материали асосида.

www.stat.uz

Прочитано: 1711 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика