Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 12 / Божхона

Ахборот технологиялари – божхона хизматида

Кейинги йилларда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилиши ҳисобига мамлакатимиз божхона органларининг моддий-техника базаси тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Бунда Президентимизнинг 2011 йил 10 августдаги «Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1595-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 апрелдаги «Давлат божхона хизмати органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 107-сон қарори дастуриламал бўлаётир.

 

Миллий матбуот марказида ДБҚ томонидан ташкил этилган «Божхона комплекс ва постларини катта ҳажмдаги юк автотранспорт воситалари ва темир йўл вагонларини сканер қилувчи назорат-кўрик мажмуалари билан таъминлаш, уларнинг имкониятлари ва афзаллик­лари» мавзуcидаги матбуот анжуманини очар экан, ДБҚ раиси ўринбоса­ри Б.Раимов шулар ҳақида сўзлади.

Ҳукуматнинг юқоридаги қарорида Давлат божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари махсус жам­ғармаси маблағларидан қатъий мақ­садли фойдаланиш, 2011-2015 йилларда давлат божхона хизмати органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирлари дастурига биноан божхона постларини божхона чегараси орқали ўтадиган товарларни тўлиқ қамраб олиш ва ҳисобга олишни таъминлаш имконини берадиган замонавий сканерлаш ва махсус асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш белгилаб қўйилди. Ана шу вазифалар самараси ўлароқ мамлакатимизнинг божхона постлари босқичма-босқич катта ҳажмдаги юк автотранспорт воситалари ва темир йўл вагонларини сканер қилувчи назорат-кўрик мажмуалари билан таъминлаб келинмоқда. Ҳозирги кунда 10 божхона постида 11 комплект ана шундай қурилмалар ўрнатилган. Ушбу сканер қурилмалари кўмагида 2013 йилда ўтказилган божхона кўриги давомида юздан ортиқ қонунбузарлик ҳолати аниқланиб, натижада умумий қиймати 13,4 млрд сўмлик ноқонуний олиб ўтилаётган товар-моддий бойликлар ушлаб қолинган.

Бундан ташқари, бугунги кунгача дастур доирасида 13 та ахборот тизими ва 20 та интерактив хизматлар жорий этилган. 31 та чегара божхона постлари ягона ахборот тизимига бирлаштирилган радиацион назорат комплекслари, 66 та божхона постлари ва объектлари видеоназорат тизими билан таъминланди.

Шу билан бирга, божхона органлари 28 та турли қувватдаги сервер ускуналари билан таъминланди. Мазкур қурилмалар ДБҚнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимлари фаолиятини ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва тизим ишининг тезлигини оширишга ҳамда божхона органларида тўлиқ электрон ҳужжат айланишини ташкил этишга хизмат қилмоқда.

Айни пайтда ДБҚ ягона автоматлаштирилган ахборот тизими ўз ичига 20 дан ортиқ ахборот тизимларини қамраб олган. Кейинги пайтда «Маркировка ва ­аудит», «Товар коди» ва «Хорижий давлатлар божхона хизматлари билан ахборот алмашув» автоматлаштирилган ахборот тизимлари амалиётга жорий этилди. Мазкур тизимларнинг божхона органлари фаолиятига татбиқ этилиши нафақат божхона назоратини таъминлаш ва расмийлаштирув жараёнини тезлаштиришга, балки божхона органларининг ягона ахборотлар манбасини яратишга ҳам хизмат қилмоқда.

Ахборот тизимларидан ташқари, ДБҚ веб-сайти орқали 20 та интерактив давлат хизматлари ишга туширилган.

Тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган электрон хизматлар сифатини ошириш мақсадида 2014 йилда ҳам бир қатор чора-тадбирларни рўёбга чиқариш, хусусан тадбиркорларга сертификат ва рухсатномаларни электрон кўринишда олиш имконини берувчи «Ягона ойна» ахборот тизимини ишга тушириш, интерактив хизматлар кўламини кенгайтириш режалаштирилган.

Ҳозирги пайтда «Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит равишда ҳаракатланувчи юкларнинг электрон кузатувини таъминлаш» ва «Божхона қиймати» автоматлаштирилган ахборот тизимларини жорий этиш ҳамда божхона чегараларини кесиб ўтиш чоғида жисмоний шахслар томонидан тўлдирилиши лозим бўлган «Т-6» шаклидаги божхона декларациясининг қоғоз версиясидан воз кечган ҳолда, Интернет тармоғи орқали олдиндан декларация тақдим этиш тизимини ҳозирги кун талаблари асосида ривожлантириш устида ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, эндиликда мамлакатимизга кириб келаётган ёки чиқиб кетаётган жисмоний шахслар Т-6 шаклидаги божхона баённомаси бланкасини Давлат божхона қўмитаси веб-сайтидан кўчириб олишлари мумкин.

Бундан ташқари 2014 йилда ДБҚнинг Ягона корпоратив ахборот тармоғини ривожлантириш, қўмита маълумотлар базасининг Асосий ва Захира марказлари ўртасида 100 мб/с тезликка эга бўлган ҳамда 51 та божхона постлари билан ҳудудий божхона бошқармалари ўртасида оптик толали алоқа каналларини ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

ДБҚ Матбуот хизмати.

Прочитано: 1954 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика