Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 10 / Юридик маслаҳатлар

Боғча учун ҳақ тўланганда

Биз ходимларимизнинг фарзандлари қатнайдиган болалар боғчасига маб­лағ ўтказдик.

Ушбу суммаларга 25% ЯИТ, Пенсия жамғармасига 6,5% суғурта бадаллари ва ШЖБПҲга 1% бадал ҳисоблаб ёзиладими?

Лобар Қўлдошева,

бош бухгалтер.

Тошкент вилояти.

 

– Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солинадиган даромадларни аниқлашда Солиқ кодексининг 306–307-моддаларига амал қилиш керак. Бунда солиқ солиш объекти бўлиб фақат меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланади (Солиқ кодексининг 308-моддасида кўрсатилган­лари бундан мустасно).

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга қуйидагилар киради:

иш ҳақи ва бажарилган иш учун бошқа тўловлар;

рағбатлантириш хусусиятига эга тўлов­лар;

компенсация тўловлари;

ишланмаган вақт учун ҳақ (Солиқ кодексининг 172-моддаси).

Ходимлар фарзандларининг болалар боғчаси учун ўтказиладиган маблағлар Солиқ кодексининг 177-моддасига кўра ходимларнинг (ота-оналарнинг) моддий наф тарзидаги даромадлари ҳи­собланади.

Солиқ кодекси қоидаларига кўра, мулкий даромадлар (Солиқ кодексининг 176-моддаси), моддий наф тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 177-моддаси), бошқа даромадлар (Солиқ кодексининг 178-моддаси) тарзида белгиланган даромадлар ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объектлари ҳисобланмайди, ўз навбатида, уларга ЯИТ (25%) ва суғурта бадаллари (6,5%) ҳисоблаб ёзилмайди.

Моддий наф тарзидаги даромадлар жами даромадга киритилади ва уларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда фуқароларнинг Халқ банкида очиладиган шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ажратмалар (1%) солинади.

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori»
солиқ маслаҳати ташкилоти
эксперти Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ
тайёрлади.

Прочитано: 3354 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2014-03-11 21:12:32, Гость_:
Аниқ ва манбаларга асосан туушнтиришар

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика