Norma.uz
Публикации
26.11.2018 Шундай экспорт қилки, «суви қочмасин»!
Давлат божхона қўмитасида ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи маҳаллий тадбиркорларга кўмаклашиш борасида қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
далее...»»
26.11.2018 Битим тарафлари ўзаро боғлиқ бўлганда божхона қиймати
Компаниямиз манзилига келиб тушган юкнинг божхона қийматини аниқлашда асосий усулдан фойдаландик. Барча зарур ҳужжатлар тақдим этилди, бироқ божхона битимда ўзаро боғлиқ шахслар иштирок этганини қайд этди. Шахсларнинг ўзаро боғлиқлиги қандай аниқланади? У битим баҳосига қандай таъсир этиши мумкин? Божхоначиларни бунинг аксига ишонтиришнинг имкони борми?
далее...»»
26.11.2018 Чегирма берилган товар реэкспорти ҳисоби
Компаниямиз 2018 йил март ойида молиявий чегирма (30%) билан импорт товарни кейинчалик реализация қилиш ниятида сотиб олди (нархи 10 ш.б. х 10 дона = 100 ш.б.). Божхона тўловлари товар нархидан (10 ш.б.) келиб чиқиб ҳисобланди, товар эса нарх + қўшиладиган харажатлар = қиймат (10 + 1 ш.б. = 11 ш.б. х БЮД расмийлаштирилган санадаги МБ курси) бўйича кирим қилинди. 30 ш.б. (30% х 100 ш.б.) миқдоридаги молиявий чегирма ўша курс бўйича 9390-счётда ҳисобга олинди. 2018 йил ноябрь ойида 5 дона миқдордаги сотилмаган товарнинг бир қисмини хорижий етказиб берувчига реэкспорт қилиш (қайтариш) ҳақида қарор қабул қилинди. Чегирма билан олинган товар реэкспорти қандай ҳужжатларда, ҳисобда қандай проводкалар билан акс эттирилади?
далее...»»
26.11.2018 Почтадан... қўшимча ҳақ тўлаб, телефон олиш
Алиэкспрессда 5.10.2018 йилда почта жўнатмалари орқали 150 АҚШ долларига телефон сотиб олдик. Товар 5.11.2018 йилда Ўзбекистонга етиб келди. 485 000 сўмлик божхона тўловларини тўлаш керак экан. Божхона тўловлари қандай шакллантирилади?
далее...»»
26.11.2018 Шартномасиз, бироқ ҳисобварақ-фактура билан
Масъулияти чекланган жамият улгуржи савдо билан шуғулланади. Ҳунармандчилик маҳсулотларини (миллий сувенирлар) экспортга сотмоқчимиз. МЧЖ корпоратив пластик карточка орқали ҳақини тўлаган ҳолда уларни кейинчалик қайта сотиш учун ҳунармандлардан сотиб олиши мумкинми?
далее...»»
26.11.2018 Ишларни импорт қилишдан солиқлар
Ташкилотимиз шартнома асосида ишларни импорт қилди. Қурилиш-монтаж ишлари Ўзбекистон ҳудудида норезидент – Қозоғистон корхонаси томонидан бажарилди. Резидент корхона ишларни импорт қилишдан қандай солиқларни тўлаши зарур?
далее...»»
26.11.2018 Ҳар бир солиқ алоҳида ҳисобланади
ЯСТ тўловчи корхона бир неча турдаги фаолият билан шуғулланади, уларнинг бири бўйича қатъий белгиланган солиқ тўлайди. ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатрида 9010, 9020 ва 9030-счётларнинг маълумотлари асосида аниқланадиган товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган соф тушум кўрсатилади. Агар ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатрида қатъий белгиланган солиқ солинадиган фаолият тури бўйича хизматларни реализация қилишдан тушган соф тушум кўрсатилмаса, ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатри кўрсаткичи Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг (2-сон шакл) 010-сатри кўрсаткичига мувофиқ келмайди. 1. Қатъий белгиланган солиқ солинадиган фаолият бўйича хизматларни реализация қилишдан тушган соф тушумни ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатри ва бошқа сатрларида, шунингдек Ҳисоб-китобга иловаларда кўрсатиш зарурми? 2. Камерал назорат ўтказиш чоғида солиқ органларида солиқ ва молиявий ҳисоботдаги соф тушум кўрсаткичларидаги фарқ юзасидан эътироз юзага келмайдими?
далее...»»
26.11.2018 ҚҚС: авиайўловчилар учун хизматларга имтиёз берилмаган
Аэропортда юқори қулайликдаги залларнинг (CIP-зал) хизматлари Солиқ кодексининг 208-моддаси 14-бандига мувофиқ ҚҚСдан озод этиладими?
далее...»»
26.11.2018 Уйни қуриб битказмадингизми – ер солиғини қайта ҳисобланг
Солиқ солинадиган база ўзгарганда Ер солиғи ҳисоб-китобига иловалар қандай тўлдирилади? Ер участкалари ҳажмини йил бошида кўрсатиш зарурми ёки қайта ҳисоб-китоб қилиш пайтидами? Йил давомида ер участкалари майдони ўзгарган, шунингдек қурилиш ишлари олиб борилганда Ҳисоб-китоб қандай тўлдирилади?
далее...»»
26.11.2018 ЯИТ: ставка ўзгаришини акс эттирамиз
2018 йил 1 июндан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлаш фондини келиб тушган, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган маблағлар ҳисобига шакллантирувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари учун ЯИТ ставкаси 15%дан ортиқ бўлмаслиги белгиланди. ЯИТ бўйича ҳисоботда ставка ўзгариши қандай акс эттирилади?
далее...»»
26.11.2018 Ҳисоб-китобда солиқ имтиёзи
Корхона 2 млрд сўмга бетон тайёрловчи янги технологик асбоб-ускуна сотиб олди. ЯСТ ҳисоб-китобига 5-илова қандай тўлдирилади?
далее...»»
26.11.2018 Қудуқдан олинган сув
Ташкилотимиз юк автомобилларини сотиш бўйича дилерлик фаолияти билан шуғулланади ва фойда солиғи тўлайди. Айни пайтда чет ташкилотларга хизмат кўрсатиш учун автомобилларни ювиш шохобчасини ташкил этмоқчимиз. Ўз маблағларимиз ҳисобидан артезиан қудуғини очмоқчимиз. Сувдан автомобилларни ювиш ва бошқа мақсадлар учун фойдаланамиз. Қудуқдан олинган сувдан фойдаланиб автомобилларни ювиш фаолиятини ташкил этсак, қандай солиқларни тўлашимиз керак бўлади?
далее...»»
26.11.2018 Норезидент хизматлари учун ҚҚСни уларни олувчи тўлайди
ЎзР норезиденти маркетинг бўйича хизматлар кўрсатди. У АҚШда туради ва у ерда хизматларни кўрсатади. Бизда унинг резидентлигини тасдиқловчи сертификат йўқ. 1. Корхонамиз тўлов манбаи сифатида норезидентнинг даромадидан солиқ ушлаб қолиши керакми? 2. Норезидент кўрсатган хизматлар суммасидан ҚҚС тўлашимиз керакми?
далее...»»
26.11.2018 Танлаш ҳуқуқисиз ЯСТ
Корхона 2018 йил январда ташкил этилган (ИФУТ коди – 49410 «Автомобиль транспортида юк ташиш»). Бир нечта фаолият тури билан шуғулланади, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллайди (ЯСТ тўловчи). 2018 йил якунларига кўра товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган соф тушумнинг энг кўп улушини улгуржи савдо ташкил этади. Жорий йил якунларига кўра ходимларнинг ўртача йиллик сони 25 кишидан ошади. 1. Корхона 2018 йил якунларига кўра кичик корхона ҳисобланадими? 2. Корхона 2018 йилда солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаши мумкинми? 3. Корхона 2018 йил учун ягона ижтимоий тўловни қандай ставка бўйича тўлаши керак?
далее...»»
26.11.2018 Замонавий иссиқхоналарга – солиқ ва божхона имтиёзлари
Президентнинг 20.11.2018 йилдаги ПҚ-4020-сон қарори билан иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари маъқулланди.
далее...»»
26.11.2018 Ер участкаси қачон ноқонуний тарзда ажратилган деб топилади
Амалиётда жисмоний ёки юридик шахсларга ер участкалари ажратиш тўғрисидаги қарорлар қонунга хилоф деб топиладиган ҳолатлар учраб туради. Натижада бу ерда қурилган иморатлар ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга тенглаштирилади (ФКнинг 212-моддаси). Яъни кўчмас мулк бузиб ташланиши керак бўлади, мулкдорга эса компенсация тўланмайди.
далее...»»
26.11.2018 Валюта муомаласига талабчанлик кучаяди
2018 йил 22 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакатда ижтимоий, иқтисодий, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.
далее...»»
26.11.2018 С новыми силами – в будущее

Декабрь предвещает благоприятный период для тех, кто решителен и настойчив в преследовании своих целей. Это и время подводить итоги, строить планы на будущий год, хлопотать о подарках для коллег и близких и наполняться позитивом. Конечно же, эмоции будут зашкаливать, особенно в рабочей обстановке. Но надо твердо помнить, что нельзя принимать решений без тщательной предварительной проверки. Также можно найти хобби по душе, оно принесет не только моральное, но и материальное удовлетворение.


далее...»»
26.11.2018 Нормативные документы
опубликованные в номере
далее...»»
26.11.2018 Горячий обед и спецодежда для субподрядчика

Генеральный подрядчик привлекает субподрядчиков при строительстве объекта. 1. Имеет ли право генподрядчик обеспечить субподрядчика спецодеждой, питанием? 2. Как это правильно оформить? 3. Какие налоговые последствия возникнут у генпод¬рядчика? 4. Каковы налоговые последствия для субподрядчика?


далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика