Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 47 / Юридик маслаҳатлар

Меросга бўлган ҳуқуқ

 

Отамнинг биринчи никоҳидан (32 йил олдин ажрашиб кетишган) бир ўғли бор. Ажрашиб кетишгандан кейин биринчи оиласи Россияга кўчиб кетган ва ҳозирга қадар (қарийб 30 йил) шу давлатда яшайди. Отам билан муносабатлари узилиб кетган. Отам оламдан ўтгандан кейин биринчи никоҳдан бўлган ўғли иккинчи никоҳда олинган квартирага даъвогарлик қилмоқда. Бугунги кунда бу ерда онам (марҳумнинг турмуш ўртоғи) ва мен (марҳумнинг иккинчи никоҳидан туғилган қизи) яшаймиз. Отам вафот топганига 11 ойдан ошди.

Биринчи никоҳдан бўлган ўғил меросга даъвогарлик қила оладими? Агар бунга ҳуқуқи бўлса, мерос қай тартида бўлинади? Ишлаб топилган мол-мулкни ҳимоя қилиш учун қандай ҳужжатларни расмийлаштириш керак бўлади?

 

Ҳа, у меросга даъвогарлик қила олади.

Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари ва никоҳ қайд этилгунга қадар уларнинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади (ОКнинг 23-моддаси).

Биринчи никоҳдан туғилган ўғил, отаси билан муносабатлари узилган-узилмаганидан қатъи назар, биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўлади (ФКнинг 1135-моддаси).

Муддатларга келсак, агар меросхўрлар орасида турар жойи номаълум шахслар бўлса, қолган меросхўрлар ёки нотариус уларнинг турган жойини аниқлаш юзасидан зарур чораларни кўришлари шарт. Меросхўрлар меросни тақсимлаш ниятлари тўғрисида уни хабардор қилишлари шарт. Агар меросхўр хабар қилинган пайтдан эътиборан 3 ой ичида меросхўрларни меросни тақсимлаш ҳақидаги келишувда иштирок этиш истаги тўғрисида хабардор қилмаса, қолган меросхўрлар ҳозир бўлмаган меросхўрга тегишли бўлган улушни ажратиб, ўзаро келишувга кўра мерос тақсимотини амалга оширишга ҳақлидирлар (ФКнинг 1151-моддаси).

Ўғил меросдан воз кечмаган экан, демак марҳумнинг мулкида бўлган квартиранинг улушига ворислик қилишга тенг равишда ўғли, қизи, хотини ва ота-онаси ҳақлидир.

Сиз меросга нисбатан имтиёзли ҳуқуқдан фойдалана оласиз. Мерос очилгунга қадар 3 йил мобайнида марҳум билан биргаликда яшаган меросхўрлар мерос тақсимланишида мерос таркибидан уй-жой ва рўзғор буюмларини олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўладилар. Бундан ташқари, мерос қолдирувчи билан мол-мулкка нисбатан умумий мулк ҳуқуқига эга бўлган меросхўрлар имтиёзли ҳуқуққа эга бўладилар.

Имтиёзли ҳуқуқлар амалга оширилганда мерос тақсимотида қатнашаётган бошқа меросхўрларнинг мулкий манфаатларига риоя этилиши лозим. Агар мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш натижасида меросни ҳосил қилувчи мол-мулк бошқа меросхўрларга тегишли улушларни бериш учун етарли бўлмаса, имтиёзли ҳуқуқни амалга ошираётган меросхўр уларга тегишли пул ёки мол-мулк товонини тўлаши лозим ­(ФКнинг 1153-моддаси).

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 986 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика