Norma.uz
Публикации
15.09.2020 Китоб ярмаркасида божхоначилар
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида «Ўзбекистон давлат китоб савдо таъминоти» МЧЖ билан ҳамкорликда Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида китоб ярмаркаси ташкил этилди.
далее...»»
15.09.2020 Жисмоний шахслар томонидан миллий валютани олиб ўтиш: нималар ўзгарди?
Янги таҳрирдаги «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун (22.10.2019 йилдаги ЎРҚ-573-сон) олдинги таҳрирдагисидан фарқли ўлароқ бир қатор янги норма ва механизмлар билан тўлдирилган. Унда валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилишнинг асосий принциплари белгиланган. Миллий валюта мақомини мустаҳкамлаш мақсадида давлат божлари, йиғимлари ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш, товарлар ва хизматлар учун нархларни ҳамда жамиятларнинг устав капиталларига доир минимал талаблар фақат миллий валютада белгиланиши нормаси жорий этилди (9-модда).
далее...»»
15.09.2020 Сертификатлашдан кейинги божхонадан ўтказиш
7 йилдирки, биз ҳар 3-4 ойда мунтазам равишда тиббий мақсаддаги буюмларни (ТМБ) олиб кирамиз. Саволларимизга батафсил жавобларни олишни истардик. 1. ТИФ ТН коди 3304 бўлган, ТМБга тааллуқли импорт товарни божхонадан ўтказиш тартиб-таомилларини амалга оширишнинг белгиланган муддати борми? Етказиб берувчилар – МДҲ мамлакатлари, хусусан, Украина. Баъзида Европадан ҳам олиб келамиз. Бу меъёрлар қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган? 2. Сертификатлаштириш муддатлари 30 кунгача чўзилиб кетади, шунда биз товарларни божхонада расмийлаштира олмай қоламиз. Текширувчи органлар томонидан сертификат-хулосаларни беришнинг муддатлари қайси норматив ҳужжатларда кўрсатилган? Божхона кодекси ёки бошқа қонун ҳужжатларида бу масалага оид тушунтиришлар борми? 3. Нусхаларни танлаб олишда қанча миқдори (донаси) йиғимга ва қандай лаборатория тажрибалари учун олинишини кўрсатадиган аниқ нормативлар борми? Ҳар сафар биздан мувофиқлик сертификати ва санитария-эпидемиологик хулосаси учун турли хил миқдорда, ўртача олганда 6-8 донадан нусхалар олинади.
далее...»»
15.09.2020 Сертификатсиз имтиёз йўқ
Якка тартибдаги тадбиркор Россиядан истеъмол товарларини олиб кираётганда келиб чиқиш сертификатини расмийлаштириш керакми? Билишимча, бу давлат билан эркин савдо ҳудуди ва божхона божининг ноль даражали ставкасига эгамиз-ку ахир. Бундай сертификат божхонага тақдим этилмаса нима бўлади?
далее...»»
15.09.2020 Мол-мулкни беришда солиқ оқибатлари
2020 йилда юридик шахсдан (ЎзР резидентидан) автомашинани текин олишда ЎзРда ДМ ташкил этмаган хорижий компаниянинг ваколатхонасида солиқ оқибатлари юзага келиши мумкинми?
далее...»»
15.09.2020 Регламентга мувофиқ расмийлаштиринг
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ўз қудуғига эга. Сув сарфини ҳисоблаш ускунаси ўрнатилган, бироқ солиқ инспекцияси ва «Сувсоз» уни пломбалашни рад этяпти. Корхона солиқни қандай тўлаши лозим?
далее...»»
15.09.2020 Дивидендларни тўлаш: асосий воситалар билан, …товарлар билан

Ўзбекистон резиденти бўлган жисмоний шахс – ҚҚС тўловчиси ҳисобланадиган «А» МЧЖнинг муассисига дивидендлар асосий воситалар билан тўланди. Бунда ҚҚС ажратиб кўрсатилган ҳолда ҳисобварақ-фактура ва АВни қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилди. 1. ҚҚС ҳисоб-китобига 5-иловада дивидендлар ҳисобига берилган асосий воситалар бўйича ҳисобварақ-фактураларни кўрсатиш лозимми? 2. Жисмоний шахс худди шу асосий воситаларни «Б» компаниясининг устав фондига ҳисса сифатида киритганда ҚҚС ҳисобга олинадими?


далее...»»
15.09.2020 ҚҚС суммаси манфий бўлганда
ҚҚС ҳисоб-китобида бюджетга тўланадиган ҚҚС суммаси (камайиш томонга) (Ҳисоб-китобнинг 050-сатри) «айирув» белгиси билан ҳисобланди. Бюджетга тўланадиган ҚҚС суммаси манфий бўлса, Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг (2-сон шакл) 310-сатри қандай тўлдирилади?
далее...»»
15.09.2020 Туристик фирма учун фойда солиғи
Туристик фирма кириш ва чиқиш туризми билан шуғулланади. Кириш туризми бўйича турлар экспортга реализация қилинади, тўлов хорижий валютада келиб тушади. Жами даромаднинг ¬70%идан кўпроқни ташкил этадиган кириш туризми тушумининг улуши устунлик қилади. Туристик фирма фойда солиғи бўйича ноль даражали ставкани қўллаши мумкинми?
далее...»»
15.09.2020 Шахсий автомобиль – хизмат мақсадларида
МҲЭКМ ва БҲМ тушунчалари киритилганлиги муносабати билан ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон қарори бўйича автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация қайси миқдордан ҳисобланади?
далее...»»
15.09.2020 Ўн фоиздан кўп бўлмаган миқдорда
Корхона хорижий муассис «А» (Туркия) билан қарз шартномасини тузди, унга кўра йиллик 5% миқдорида фоизлар тўланади. Давлатлар ўртасида икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги ҳужжат мавжуд, Туркия резидентлиги тўғрисидаги сертификат тақдим этилган. Қарз қайтарилганда қарз олувчи корхонада қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?
далее...»»
15.09.2020 Товар қарзи қайтарилганда солиқ оқибатлари
Қарз шартномаси бўйича ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда 10 млн сўмлик товар олинган, қарз берувчи ҚҚС тўловчи ҳисобланмайди. 2019 йилда ҚҚС билан товар, яъни 11,5 млн сўм қайтарилган, шу жумладан ҚҚС – 1,5 млн сўм. 1,5 млн сўмлик зарар суммаси фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани камайтирадими?
далее...»»
15.09.2020 ҚҚСга ўтишнинг икки варианти
Тушуми рўйхатдан ўтилган санадан то календарь йил тугагунига қадар 1 млрд сўм 365 га бўлинган ва рўйхатдан ўтилган санадан то календарь йил тугагунига қадар бўлган кунлар сонига кўпайтирилгандаги суммадан ошса, янги ташкил этилган субъектлар ҚҚС тўлашга ўтишига бўлган талаб қўлланилишини шартли мисолларда тушунтириб берсангиз.
далее...»»
15.09.2020 Воситачилик ҳақидан ҚҚС
Авиакасса Ўзбекистон ҳудудида жойлашган хорижий авиаташувчининг агенти ҳисобланади, унинг ЎзРда ваколатхонаси мавжуд эмас. Хорижий авиаташувчиларнинг авиачипталарни реализация қилишдан олинган воситачилик ҳақи суммасидан ҚҚС тўланадими?
далее...»»
15.09.2020 Кадастрни қайта расмийлаштириш лозим
2019 йилда МЧЖ – умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона эски заводни (8 та бино) сотиб олди. Завод демонтаж қилиниши, унинг ўрнига кейинчалик квартиралари реализация қилинадиган уй-жой комплекси қурилиши лозим. 2019 йилда бир нечта бино бузиб ташланган, 3 таси қолган – улардан биттаси офис учун ижарага бериляпти. Бузилган бинолар ўрнида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. 2019 йилда янги ташкил этилган корхона сифатида мол-мулк солиғи бўйича имтиёз мавжуд бўлган ва у 1.04.2020 йилга қадар амал қилади (янги Солиқ кодекси бўйича тушунтиришларга биноан). Мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳисоб-китобини бузилган биноларни ҳисобга олган ҳолда қандай тўғри топшириш мумкин? Бинолар бузилганлигини қандай ҳужжатлар билан тасдиқлашимиз ва қолган бинолар бўйича мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини қандай асослаб беришимиз мумкин?
далее...»»
15.09.2020 Совғага уй
Жисмоний шахс томонидан жисмоний шахсга кўчмас мулк сотишда ёки ҳадя қилишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
далее...»»
15.09.2020 Фоизларга қандай солиқ солинади?
2020 йилда фоизларга солиқ солиш тартибига қандай ўзгартириш киритилди? 2020 йилгача тўланмаган фоизлардан солиқ қандай ушлаб қолинади? Олувчида ва тўлов манбаида солиқ қандай ушлаб қолинади? Фоизларга солиқ солиш тартиби тўғрисидаги саволларга молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб беради.
далее...»»
15.09.2020 Кичик корхона тоифасидан чиқарилди
Савдо корхонаси умумбелгиланган солиқларни тўлайди ҳамда 25 нафар ходими бўлганлиги сабабли кичик корхона ҳисобланади. 2020 йил февралдан ходимлар сонини ошириш режалаштирилмоқда. 1. 2020 йил февралдан ходимлар сони оширилса, корхона қачон кичик тадбиркорлик субъектлари жумласидан чиқарилади? 2. Мазкур ҳолатда корхона учун нималар ўзгаради?
далее...»»
15.09.2020 Қурувчи ХУМШ таъсис этмайди
Қурилиш ташкилоти кейинчалик реализация қилиш мақсадида кўп қаватли бино қурди. Бинода 32 та квартира бўлиб, 12 таси реализация қилинган. Квартираларнинг қолган қисми бўшаб ётибди. Яшовчиларнинг умумий йиғилишида ХУМШ тузилди, раҳбарият сайланди, 2020 йилга устав ва харажатлар сметаси тасдиқланди. ХУМШ реализация қилинмаган квартираларга фойдаланиш ва таъминот бўйича харажатларга доир ҳисобварақ-фактураларни ёзиб беряпти. 1. Мазкур харажатлар фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар ҳисобланадими? 2. Қурилиш ташкилоти ўзи қурган бинода ХУМШ муассиси бўлиши мумкинми?
далее...»»
15.09.2020 Лимитдан оширганлик учун жарима
Истеъмолчи томонидан шартномада кўрсатилган лимитдан ортиқча ва етказиб берувчи билан олдиндан келишилмаган ҳолда газ олинганда, оширилган тўлов ундирилади. Шунингдек шартномага мувофиқ энергия таъминоти корхонасидан шартномада белгиланган лимитдан ортиқча энергия истеъмол қилинганлиги учун жарима ундирилиши назарда тутилган. 1. Фойда солиғини ҳисоблашда белгиланган лимитдан ортиқча табиий газ ва электр энергияси харажатлари чегириладиган харажатлар ҳисобланадими? 2. Шартномада белгиланган лимитдан ортиқча электр энергия истеъмол қилганлик учун жарима суммаси фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажат ҳисобланадими?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика