Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 16 / Амалий бухгалтерия

Долларгача яхлитланг

Биз авиачипталар сотиш билан шуғулланишга қарор қилдик. Авиакомпания билан шартнома туздик, валюта касса аппаратини ўрнатдик. 1 авиачиптани 282,10 АҚШ долларига cотдик. Солиқ инспекциясида бизга суммани АҚШ долларида центлари билан бирга аппаратга киритишимиз кераклигини айтишди. Биз ҳам шундай қилдик.

Бироқ бизда центлар йўқ. Харидордан ҳам авиачипта учун 283 доллар олдик. Биз қайтимни сўмда давлат курси бўйича бериб, кассада катта томонга яхлитлаштиришимиз мумкинми? Ушбу тушум қандай инкассацияланади?

 

 – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида миллий авиаташувчилар томонидан авиаташиш хизматларини реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 28.06.2013 йилдаги 189-сон Қарорига 1-илова) 7-бандига кўра жисмоний шахс­лар томонидан авиачипталар нақд хорижий валютада харид қилинганда маблағлар тўлов валютасида яхлит хорижий пул бирлигига қадар катта томонга яхлитлаштирилган миқдорда тўланади. Тегишли қайтим Ўз­бекистон миллий валютасида битимни амалга ошириш санасидаги Марказий банк курси бўйича берилади. Ушбу ҳолларда хорижий валютанинг етишмайдиган ёки ортиқча суммаси касса бўйича кам ёки ортиқча сумма деб ҳисобланмайди. Харидордан олинган барча сумма (283 АҚШ доллари) инкассацияланади.

Хорижий авиакомпанияларнинг авиачипталарини реализация қилганлик учун ҳисоб-китоб худди шундай тартибда амалга оширилади.

 

Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 775 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика