Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 16 / Амалий бухгалтерия

Дастгоҳ шунчаки четга суриб қўйилмайди

Устав капиталида хорижий юридик шахснинг улуши 100 фоиз бўлган кичик корхона (МЧЖ) технологик жараённи алмаштириш ва маҳсулотнинг баъзи турларини ишлаб чиқаришни тўхтатишга қарор қилди. Муассиснинг қарорига кўра ушбу ишлаб чиқариш жараёнида ишлатилаётган ўз технологик асбоб-ускунаси консервация қилиниши керак.

Корхона мазкур вазиятда асосий воситаларни консервациялашга ҳақлими? Бундай қарорни ваколатли органлар (айни қандай) билан келишиш, аудиторлик ва консалтинг ташкилотларини жалб этиш керакми?

Консервацияланган асосий воситаларга амортизацияни ҳисоблаб ёзиш керакми? Агар керак бўлса, мазкур харажатни қайси ҳисобвараққа (2010 – бошқа маҳсулот таннархини кўпайтириш ёки 9430 – давр харажатлари) киритиш керак?

Т.Белоусова. 

 

– Асосий воситаларни кон­сер­вациялаш ва консервациядан чиқариш тартиби Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши ту­галланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғ­рисида низом1 (бундан ке­йин – 401-сон Низом) билан белгиланади. Унга кўра асосий воситаларни корхона икки ҳолда консервация қила олади:

асосий воситаларнинг техник даражаси замонавий талаб­ларга мувофиқ бўлмаганда;

3 ой мобайнида асосий воситалардан ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиш зарурати бўлмаганда.

Консервациялаш тўғрисида­ги қарорни қуйидаги­лар қабул қилади:

Вазирлар Маҳкамаси томонидан табиий монополиячиларга нисбатан; замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра олиб борилаётган корхоналарга нисбатан; қайта ташкил этилаётган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналар, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиб-қоидаси қўлланилган корхоналарга нисбатан қайта ташкил этиш ёки банкротлик тартиб-қоидасини амалга ошириш даврида (Рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритилган объектлар бўйи­ча);

ўзларига қарашли корхоналар бўйича – вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Респуб­ликаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан (юқорида кўрса­тилганлардан ташқари).

Агар сиз бундай корхоналар сирасига кирмасангиз, консервациялаш тўғрисидаги қарорни сизнинг МЧЖ муас­сиси мустақил равишда, қў­шимча келишувсиз қабул қилади. Ушбу қарор юзасидан фармойиш чиқариш лозим, унда консервациялаш сабаблари ва муддатини (энг кўп муддат – қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб 24 ой), шунингдек тегишли ишларни бажариш учун йўналтириладиган маблағлар суммасини кўрсатиш керак.

Муассиснинг фармойишига асосан МЧЖ раҳбари бир ҳафта мобайнида консервациялаш тўғрисида буйруқ чиқаради. Унда консервация­ни ўтказишга ҳужжатларни ишлаб чиқиш муддати, техник жиҳозлар сақланишини таъминлаш чоралари белгиланади ва бунинг учун жавобгар шахслар кўрсатилади. Ушбу буйруқ асосида бир ой ичида қуйидагилар тузилади:

мустақил аудиторлик ташкилоти билан ҳамкорликда – консервация қилиш тўғрисида далолатнома (401-сон Низомга 2-иловага биноан шаклда), унга консервацияланадиган ёки сотиладиган асосий воситалар, асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материаллар қайдномалари (консервация қилиш тўғрисида далолатномага 1 ва 2-иловалар) илова қилинади;

лойиҳалаш ва консалтинг ташкилоти билан ҳам­кор­лик­да – консервация қилин­ган асосий воситаларнинг сақ­ланишини таъминлаш учун зарур бўлган ишлар ва харажатлар рўйхати (401-сон Низомга 3-иловага биноан шакл).

Агар барча ҳужжатлар мақбул тарзда расмийлаштирилган ва 401-сон Низом билан белгиланган тартибга риоя этилган бўлса, корхона 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»нинг2 32 ва 35-бандларига асосан консервациялашга ўтказилган техник жиҳозларга амортизацияни ҳисоблаб ёзмасликка ҳақли бўлади.

 

1ВМнинг 16.09.2003 йилдаги 401-сон Қарори билан тасдиқланган.

2Молия вазирининг АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

 

Жавобларни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 1035 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика