Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 16 / Бизнинг маслаҳатлар

Солиқ тўлашни тўхтатдик

Корхонамизнинг асосий фаолият тури ишлаб чиқариш ҳисобланади.

Биз солиқларни умумбелгиланган тартибда тўлаб келганмиз. 2014 йилнинг II чорагидан бошлаб корхонамиз солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибига ўтишни режалаштирди.

ҚҚС тўловчи корхона кейинчалик солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибига, яъни ҚҚСни тўламайдиганлар тоифасига ўтган тақдирда, улар олдин ҳисобга олинган товар-моддий захиралар ва тайёр маҳсулот қолдиқлари бўйича ҳисобга олишга киритилган ҚҚС суммасига тузатиш киритиладими?

Агар шундай бўладиган бўлса, бу операциялар бухгалтерия ҳисобида қандай ёзувлар билан ифодаланади?

Лобар Фозилжонова,

корхона директорининг ўринбосари.

Самарқанд вилояти. 

 

– Солиқ кодексининг 220-моддасига асосан ҚҚС тўловчи корхона солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибига (ҚҚС тўламайдиганлар тоифасига) ўтганда илгари ҳисобга олинган товар-моддий захиралар қолдиқлари, шунингдек тайёр маҳсулот қолдиқлари бўйича ҳисобга олишга киритилган ҚҚС суммасига тузатиш киритилади. ҚҚСни тўлаш бўйича имтиёз берилганлиги муносабати билан солиқ солинмайдиган оборотлар юзага келган солиқ тўловчиларга ҳам тузатиш киритишнинг шунга ўхшаш тартиби татбиқ этилади.

Энди вазиятни ойдинлаштириш учун ушбу ҳолатни қуйидаги шартли мисолда кўриб чиқамиз.

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш пайтида корхона балансида 5 000 минг сўмлик материаллар ва 8 000 минг сўмлик тайёр маҳсулот қайд этилган. Ушбу материаллар ва маҳсулот бўйича ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммаси 2 600 минг сўмни ташкил қилади. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш пайтида ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритиш ва уни материалларнинг харид қийматига ҳамда маҳсулот таннархига киритиш зарур.

Бухгалтерия ҳисобида ушбу вазият 21-сон БҲМСга асосан қуйидагича акс эттирилади:

– ҚҚСни ҳисобга олиш суммаси – 1 000 минг сўм материалларнинг харид қийматига киритилади:

1000-«Материаллар» ҳисобварағи дебети

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» ҳисобварағи кредити

– ҚҚСни ҳисобга олиш суммаси – 1 600 минг сўм маҳсулот таннархига киритилади:

2800-«Тайёр маҳсулот» ҳисобварағи дебети

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» ҳисобварағи кредити.

 

Жавобларни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати ташкилоти эксперти

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2147 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика