Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 16 / Бизнинг маслаҳатлар

Материал қолдиқларини сотдик

Солиқ кодексининг 355-моддасига асосан товарларни таннархидан ёки олиш баҳосидан паст баҳоларда реализация қилувчи, шунингдек товарларни текинга берувчи юридик шахслар учун – товарлар таннархи ёки уларни олиш баҳоси товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум деб тушунилади ва улар солиқ солинадиган базага киритилади.

Бизнинг корхонамиз омборхонасида ишлаб чиқариш заруриятида фойдаланиб бўлмайдиган товар-моддий бойлик­лар, материалларнинг қолдиқлари мавжуд. Ушбу яроқсиз ҳолдаги материал қолдиқларини бошқа корхонага текинга бериб юборишга қарор қилдик. Солиқ кодексининг 22-моддасида беглиланишича, текинга бериш ҳам реализация қилиш ҳисобланади.

Бизнинг ҳолатда текинга берилган, яъни реализация қилинган материалларнинг қолдиқлари бўйича солиқ солиш базаси ҳосил бўлади деб ўйлаймиз.

Юқорида қайд этилган ҳолатда бизда ягона солиқ тўлови бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими?

Маҳкамбой Алижонов,

МЧЖ материал бухгалтери.

Наманган вилояти.

 

– Сиз айтган ҳолда текинга берилган, яъни реализация қилинган материалларнинг қолдиқлари бўйича солиқ солиш базаси юзага келмайди. Чунки Солиқ кодекси 355-моддасининг қоидаси корхонанинг бошқа активларини, шу жумладан 1000-ҳисобварақда ҳисобга олинадиган материалларни текинга бериш ёки таннархидан паст нархда реализация қилишга татбиқ этилмайди.

Солиқ кодексининг 355-моддаси иккинчи қисмининг 2-бандига асосан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум деганда Солиқ кодексининг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадлар тушунилади.

Солиқ кодексининг 132-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ бошқа даромадларга товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган даромадлар киради ва уларнинг жумласига асосий воситалари ва бошқа мол-мулки чиқиб кетишидан олинадиган даромадлар киритилади.

Демак, асосий воситалар ва бошқа мол-мулк чиқиб кетганда солиқ солинадиган тушумга уларнинг чиқиб кетишидан олинган даромад киритилади. Бундай даромад бўлиб, Солиқ кодексининг 133-моддасига кўра, чиқиб кетишдан олинган даромад ҳисобланади ва у бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Тегишинча, агар операциядан зарар кўрилган бўлса, ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобида у ҳисобга олинмаслигини унутманг.

 

Жавобларни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати ташкилоти эксперти

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2144 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика