Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 16 / Бизнинг маслаҳатлар

Ёз мавсумида ходимлар сони кўпаяди

Корхонамизнинг (ЯСТ тўловчиси) асосий фаолият тури хизмат кўрсатиш бўлиб, ишларимиз мавсумий хусусиятга эга.

Ўтган ёз мавсумида ишлаб чиқариш ҳажми ошиб кетиши натижасида қўшимча ишчиларни ишга жалб қилдик. Натижада ўша мавсум давомида корхонада ишловчи ходимлар сони кичик корхоналар учун белгиланган мезондан ошиб кетди.

Таҳлилларга кўра, ходимларимизнинг умумий ўртача йиллик сони 46 кишини (ўрнатилган мезон бўйича – 50 киши) ташкил қилди.

Корхонамиз унинг ходимлари сони қонун ҳужжатлари билан белгиланган мезон чегарасидан ошадиган мавсумий даврда ҳам ЯСТ тўлашга ҳақли бўладими ёки йўқми?

Умарали Рустамов,

кичик корхона бухгалтери.

Сирдарё вилояти. 

 

– Йил якунлари бўйи­ча ходимларнинг ўртача йиллик сони қонун ҳуж­жатларида кичик корхоналар учун белгиланган чегарадан ошмаганлигини эътиборга олиб, корхонангиз ЯСТни қонун ҳуж­жатлари билан белгиланган тартибда, йил ўртасида ходимлар сони ошган бўлишидан қатъи назар, тўлашга ҳақ­лидир.

Бироқ шуни қайд этиш лозимки, Солиқ кодексининг 350-моддасига асосан микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига ходимларининг сони бўйича қонун ҳуж­жатларида белгиланган мезонга мос келадиган юридик шахслар киради. Бунда:

ходимларнинг сони ҳи­со­бот йили учун ходимларнинг ўртача йиллик сонидан келиб чиққан ҳолда аниқланади;

ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқ­лашда ўриндошлик, пуд­рат шарт­номалари ва бошқа фу­қаролик-ҳуқу­қий тусдаги шартномалар бўйича ишга қабул қи­линган ходимларнинг, шунингдек унитар (шуъ­ба) корхоналарда, ваколатхоналар ва филиалларда ишлаётганларнинг сони ҳам ҳисоб­га олинади;

юридик шахсларни микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига киритишда юридик шахснинг асосий фаолият (ихтисослиги) турига тўғри келадиган ходимлар сонининг мезони қабул қилинади.

Солиқ кодексининг 351-моддасига асосан ҳисобот йили тугаши билан белгиланган ходимлар сони мезонига мос келмайдиган ЯСТни тўловчилар давлат солиқ хизмати органларига йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тақдим этиладиган ёзма билдириш асосида кейинги ҳисобот йилидан бошлаб умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтади.

Шундай қилиб, агар ходимлар сонининг йўл қўйиладиган чегараси йил якунлари бўйича оширилган бўлса, корхона олдинги ҳисобот йили учун Солиқ кодексининг 351-моддасида назарда тутилган тартибда умумбелгиланган солиқларга оид ҳисоб-китоблар асосида ЯСТ бўйича ҳисоб-китоб қилиши керак.

 

Жавобларни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати ташкилоти эксперти

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2551 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика