Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 16 / Бизнинг маслаҳатлар

Мажбурий аудитнинг муддати 1 майгача

Корхонамиз 2013 йил январь ойида ташкил этилган. Унинг устав фондида давлатга тегишли улуш мавжуд.

Корхонамиз ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувини ўтка­зиши шарт бўлган корхоналар сирасига кирадими? Агар мажбурий аудит ўтказилмаса, корхонага нисбатан қандай жазо чоралари қўлланилади?

2013 йилга аудиторлик текширувини ўтказганлик учун тўлов суммаси юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган базадан чегириладими ёки йўқми?

Жумагул Бадалова, корхона раҳбари.

Тошкент вилояти.

 

– «Аудиторлик фаолияти тўғри­сида»ги Қонуннинг (кейинги ўринлар­да – Қонун) 9-моддасига асосан аудиторлик текшируви молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборот тўғрилиги ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мослигини аниқлаш мақсадида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботини ҳамда у билан боғлиқ молиявий ахборотини аудиторлик ташкилотлари томонидан текширишдир.

Аудиторлик текшируви мажбурий ва ташаббус тарзидаги шаклларда ўтка­зи­лади.

Қонуннинг 10-моддасига кўра қуйи­да­гилар ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши керак:

– акциядорлик жамиятлари;

– банклар ва бошқа кредит ташкилотлари;

– суғурта ташкилотлари;

– инвестиция фондлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағ­ларини жамлаб турувчи бошқа фондлар ҳамда уларнинг инвестиция активларини ишончли бошқа­рувчилар;

– манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари бўл­миш хайрия фондлари ва бошқа ижтимоий фондлар;

– маблағларининг ҳосил бўлиш манбалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган, юридик ва жисмоний шахс­лар томонидан қилинадиган мажбурий ажратмалар бўлмиш бюджетдан ташқари фондлар;

устав фондида давлатга тегишли улуш бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат унитар корхоналари;

– фонд ва товар биржалари.

Мажбурий аудиторлик текширувининг буюртмачиси хўжалик юритувчи субъект бўлади. Аудиторлик ташкилотини танлаш хўжалик юритувчи субъект мулкдори, шунингдек қатнашчилари (акциядорлари)нинг умумий йиғилиши билан келишиб олинади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтка­зиладиган мажбурий аудиторлик текширувидан бош тортиш хўжалик юритувчи субъектнинг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жазо қўл­ланилишига сабаб бўлади. Хўжалик юритувчи субъектнинг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жазо қўл­ланилганидан кейин календарь йил тугагунига қадар мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиш хўжалик юритувчи субъектдан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ундиришга сабаб бўлади. Жариманинг тўланиши хўжалик юритувчи субъектни мажбурий аудиторлик текширувидан ўтишдан озод қилмайди.

Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан жарима ундириш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 22.09.2000 йилдаги «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида» 365-сон қарорига 2-илова) асосан хўжалик юритувчи субъект­нинг мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаши жарима солиш учун асос ҳисобланади.

Қуйидагилар:

ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майигача йиллик молиявий ҳи­собот аудиторлик текширувидан ўтка­зилмаслиги;

аудиторлик хулосаси мавжуд эмаслиги хўжалик юритувчи субъектнинг мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаши деб эътироф этилади.

Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) 2.3.4-бандига кўра, аудиторлик хизматларига ҳақ тўлаш бошқа операция харажатлари таркибига киритилади.

Солиқ кодекси 145-моддасининг 17-бандига асосан аудиторлик текширувлари бўйича харажатлар солиқ солинадиган базадан чегириладиган бошқа харажатлар таркибига киради.

Шуни қайд этиш лозимки, Солиқ кодекси 147-моддасининг 7-бандига асосан йиллик молиявий ҳисоботни бир ҳисобот даврида бир мартадан ортиқ аудитдан ўтказиш харажатлари фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган фойдани аниқлашда чегирилмайдиган харажатларга киритилади.

Хулоса қилиб айтганда, агар сиз бир ҳисобот даврида (календарь йилда) аудиторлик текширувини бир марта ўтказсангиз, бу билан боғлиқ харажатларингизни фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташлайсиз.

 

Жавобларни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати ташкилоти эксперти

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 1105 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика