Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 16 / Ахборот-коммуникация технологиялари

«Электрон ҳукумат»: қулай ва хавфсиз

Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланмоқда. 

 

Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 27 июнда қабул қилинган Ўзбекистон Респуб­ликасининг Миллий ахбо­рот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ахборот соҳасини такомиллаштиришда муҳим омил бўлаётир. Мазкур қарорга мувофиқ, 2013–2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация технологиялари, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланди.

Қарор ижросини таъминлаш доирасида Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳузурида янги тузилмалар – «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ва Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази ташкил этилди. Ушбу марказлар олдига мамлакатимиз ахборот ресурслари, тизим ва тармоқларини жадал ривожлантиришдек муҳим мақсад ва вазифалар қўйилди.

 

«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш йўлида

«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази фаолияти мамлакатимизда давлатнинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан электрон ҳамкорлик тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқишга қаратилган. Давлат органларида фойдаланиладиган маълумотлар базаси ва ахборот ресурсларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш ва бирлаштириш механизмини назарда тутадиган ушбу тизимни шакллантиришга ягона технологик ёндашувни таъминлайдиган мазкур марказ бу борадаги жаҳон тенденциялари ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибасини таҳлил ва тадқиқ этади.

«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш жараёнида тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига вақт ва маблағни тежаган ҳолда сифатли давлат хизматлари кўрсатишга алоҳида эътибор берилмоқда. Шунинг учун давлат органлари фаолиятининг функционал ва операция жараёнларини тизимли асосда қайта ташкил этиш, давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ бизнес жараёнларини бошқаришнинг инновацион механизмларини жорий қилиш, такомиллаштириш ва оптималлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш марказ фаолиятининг муҳим йўналишларидандир. Бу борада марказ томонидан «Электрон ҳукумат» тизими доирасида интерактив давлат хизматлари кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигининг асосий йўна­лишлари, лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичларини аниқлаш услуби ишлаб чиқилмоқда.

Марказнинг самарали фаолият юритиши учун малакали ходимлар танлаб олинаётир. Бугунги кунда марказда тажрибали ва ёш кадрлардан иборат мутахассислар жамоа­си шаклланган.

2013–2020 йилларда Ўзбе­кистон Республикасида телекоммуникация технология­лари, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш дастурига мувофиқ тегишли меъёрий-ҳуқуқий база такомиллаштирилмоқда. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат ҳоки­мияти органлари билан ўзаро ҳамкорлигини электрон шаклда амалга оширишга қаратилган ишлар олиб борилмоқда, давлат бошқаруви тизимига «ягона ойна» тамо­йили жорий этилмоқда. «Электрон ҳукумат» тизими маълумотлар базаси ва ахборот тизимлари комплексини яратишга қаратилган тадбирлар белгиланиб, давлат органлари интерактив хизматларининг турли йўналиш ва соҳалари бў­йича мақсадли кўрсаткичлар иш­лаб чиқил­ди.

«Электрон ҳу­ку­мат» тизимида йигирмадан зиёд лойиҳа амалга оширилди. Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат портали (www.gov.uz) шулар жумласидан. Фуқаролар ёки тадбиркорлик субъектлари, ташкилот ва муассасалар вакиллари ушбу портал орқали давлат ҳокимиятининг барча элементлари бўйича тўлиқ ахборот олиши, у ёки бу давлат органига электрон шакл­да расмий сўров юбориши мумкин. Порталда муҳим интерактив давлат хизматларининг реестри ҳам жойлаштирилган. Интернет тармоғида «ягона ойна» режимида Ягона интерфаол давлат хизматлари порталининг (www.gov.uz) ишга туширилиши бу борадаги ишларнинг мантиқий давоми бўлди. Бугунги кунда ушбу портал йигирмадан ортиқ йўналиш бўйича 170 дан зиёд интерактив хизматдан фойдаланиш имконини бермоқда ва давлат хизматларини қамраб олишни кенгайтириб, ўз вазифаларини такомиллаштириб бормоқда.

 

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш – тараққиётнинг муҳим омили

Умумжаҳон ахборот глобаллашуви жараёнлари ах­бо­рот-коммуникация технологияларини нафақат мам­лакатлар иқтисодиёти ва бошқа соҳа­ларига жорий этиш, балки ахборот тизимлари хавфсизлигини таъминлашни ҳам тақозо этаётир. Ўзбекистон ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасидаги халқаро хавфсизлик тизимига Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб қўшилди. Давлатимиз раҳбарининг 2005 йил 5 сентябрда қабул қилинган «Миллий ахборот-коммуникация тизимларининг компьютер хавфсизлигини таъминлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қаро­рига биноан «Uzinfocom» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази ҳузурида «UZ-CERT» компьютер ҳодисаларига чора кўриш хизмати ташкил қилинди. Ушбу хизмат асосида Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳузурида Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази тузилди.

Ушбу марказнинг асосий мақсади «Электрон ҳукумат» тизими маълумотлар базаси, ресурслари ва ахборот тизимлари комплексининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш, давлат органларининг тегишли ресурс ва тизимларининг ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашишдан иборат.

Марказ ходимлари ахборот хавфсизлигининг замонавий таҳдидлари ҳақида маълумотлар тўплаш ва таҳлил қилиш, «Электрон ҳукумат» тизими маълумотлар базаси, ресурслари ва ахборот тизимлари комп­лексига ноқонуний киришга оид ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилган ташкилий ва дастурий-техник қарорлар қабул қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш билан шуғулланмоқда. «Электрон ҳукумат» тизимининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани, шунингдек, миллий интернет сегментини такомиллаштириш борасида таклифлар ишлаб чиқиш ҳам марказ фаолиятининг йўна­лишларидан биридир.

Иқтисодиётимиз тармоқ­лари ва ҳаётимизнинг барча соҳаларига юқори технологияларни жорий этиш, давлат органларининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан интерактив ҳамкорлигини кенгайтириш мамлакатимизни жадал ривожлантириш кафолатидир. Айни пайтда хавфсизликни таъминламасдан тараққиётга эришиб бўлмайди. Шу боис «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ва Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказининг ташкил этилиши ҳамда уларнинг ўзаро ҳамкорлиги Ўзбекистонда миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантиришнинг муҳим босқичидир.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 1096 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика