Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 16 / Бизнинг маслаҳатлар

Уни ЯСТ тўловчи ҳам тўлайди

Ўзбекистон резиденти ҳисобланувчи ҚҚСни тў­ламайдиган ягона солиқ тўловини тўловчи учун Ўзбекистон норезиденти томонидан ишлар (хизматлар) бажарилган. Ўзбекистон норезиденти томонидан бажариладиган ишларни (хизматларни) қабул қилиб олувчи Ўзбекистон резидентлари ҚҚС тўловчиси бўлмаса ҳам ҚҚС тўлашлари керакми?

Ноила Раҳимова,

корхона таъсисчиси.

Фарғона вилояти.

 

– Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тақдим этилган ишлар, хизматлар, агар уларнинг реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлса ва уларга ҚҚС солиниши керак бўлса, ишларни, хизматларни олувчи Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчисининг солиқ солинадиган оборотидир (Солиқ кодексининг 207-мод­даси).

Ишлар, хизматларни олувчида солиқ солинадиган база Ўзбекистон Республикаси норезидентига тўланиши лозим бўлган суммадан келиб чиқиб, Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромад бўйича тўлов манбаида ушлаб қолиниши лозим бўлган солиқ суммаси чегириб ташланмаган ҳолда белгиланади.

Солиқ кодексининг 348–349-моддаларига биноан со­лиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби солиқ тўлов­чиларнинг айрим тоифалари учун қўлланади ҳамда ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш­нинг махсус қоидалари қўлланишини назарда тутади.

Жумладан, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган солиқ тўловчилар учун, тўлов манбаида солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ушлаб қолиш мажбуриятлари ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига қуйидаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятлари сақланиб қолади:

ЯСТ тўловчиларда Ўзбе­кис­тон Республикаси норезидентлари томонидан Солиқ кодексининг 207-мод­дасида назарда тутилган тартибда бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) бўйича ҚҚСни бюджетга тўлаш мажбурияти сақланади.

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан амалга оширилаётган солиқ солинадиган оборотлар учун ҚҚС тўлаш бўйича мажбурият юклатиладиган юридик шахслар ҚҚС тўловчилари ҳисобланади (Солиқ кодексининг 197, 200-моддалари).

Ўзбекистон норезиденти томонидан республика резидентига тақдим этилган ишлар, хизматлар, агар уларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлса, Солиқ кодексининг 207-моддасида белгиланган тартибда улар олувчисининг солиқ солинадиган оборотига киритилади.

Солиқ кодексининг 202-моддасига асосан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш оборотларига, агар уларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўлса, ҚҚС солинади. Ишлар, хизматларни реализация қилиш жойи Солиқ кодексининг 202-моддасига кўра белгиланади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ЯСТ тўловчилари Солиқ кодекси билан белгиланган тартибда норезидентнинг импорт қилинган ишлари, хизматлари бўйича ҚҚС тўловчилари бўлиб ҳисобланадилар.

 

Жавобларни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати ташкилоти эксперти

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2045 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика