Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 16 / ДБҚда тадбир

Бартараф этиш мақсадида суриштирув

Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида Ўзбекистоннинг иқтисодий манфаатлари ва унинг хавфсизлигини ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг муҳим дастаги суриштирувжиноятларни очиш фаолияти ҳисобланиб, у қонун билан белгиланган процессуал шаклларда ўтказилади. Тошкентда божхона хизмати ходимлари учун ўтказилган уч кунлик миллий тренинг ТИФ йўналиши бўйича жиноят ишларига доир суриштирув ва дастлабки тергов халқаро тажрибасини ўрганишга бағишланди. Уни Чегараларни бошқаришга кўмаклашиш бўйича ЕИ-БМТТД дас­тури (БОМКА) Миграция сиёсатини ишлаб чиқиш халқаро маркази (МСИЧХМ) билан ҳамкорликда «Профессионал кўникмаларни такомиллаштириш» лойиҳаси доирасида ташкил этди. 

 

Суриштирув жиноят ишларини дастлабки тергов қилиш шаклидир. У кўпинча дастлабки тергов олдидан амалга оширилади ҳамда жиноятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, иш бўйича далил-исботларни йиғишни таъминлайдиган муҳим жиноий-процессуал дастак бўлиб хизмат қилади. Тренингдан мақсад – фирибгарликни фош этиш, ишлаш ва муносабат билдириш усуллари таҳлили (шу жумладан божхона таомиллари қиймати ва транзит), божхона бўлинмалари ўтказган олиб қўйишлар ва текширувлар натижалари, божхона расмийлаштируви хатарлари ва ҳуқуқбузарликларнинг эҳтимолий объектларини аниқлаш бобида билимларни ошириш. Халқаро экспертлар Томас Вагович ва Мартин Кюхтрайбер Австрия мисолида ЕИ божхона идораларининг ушбу соҳадаги энг яхши амалиёти тўғрисида ДБҚ зобитларига ҳикоя қилдилар.

Шуни айтиш лозимки, Ўзбекистон божхона хизмати БОМКА дастури билан 2004 йилдан бери муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келади. Ушбу вақт ичида ДБҚ, ОҲБИ ва МКМнинг юзлаб ходимлари дастурнинг турли ўқув ва таништирув тадбирларида иштирок этди. Олинган тажриба ва билимлар республика божхона хизматининг фаолиятида муваффақият билан қўлланмоқда.

Шуни эслатиб ўтамизки, БОМКА дас­турининг асосий мақсадлари Марказий Осиёда хавфсизликни мустаҳкамлаш ҳамда қонуний савдо ва транзитни қўллаб-қувватлаш, шунингдек минтақа мамлакатлари чегаралари орқали одамлар ва товарларни ноқонуний олиб ўтишни бартараф этишдан иборат. БОМКА Европа Иттифоқи томонидан молияланади ва БМТТД томонидан МСИЧХМ билан ҳамкорликда амалга оширилади.

 

Ўз ахборотимиз.

Прочитано: 2090 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика