Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 16 / Бизнинг маслаҳатлар

Қарзни сўндириш операциялари

Корхонамиз (ҚҚС тўловчиси) ягона солиқ тўловини тўловчи корхона билан шартнома тузадиган бўлиб қолди.

Биз фоизларни тўлаш назарда тутилмаган қарз шарт­номаси бўйича ягона солиқ тўловини тўловчи корхонага умумий қиймати 40 400 минг сўм (шу жумладан ҚҚС – 6 733,33 минг сўм) бўлган материалларни беришга қарор қилдик. Фоизларни тўлаш назарда тутилмаган қарз шартномаси бўйича қарз муддати тугагандан сўнг материалларни қайтариб бериш ва солиқ солиш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

Алишер Турсунқулов,

корхона бош бухгалтери.

Тошкент вилояти.

 

 

– ҚҚС тўловчиси ҳисобланган қарз берувчи корхона учун бухгалтерия ёзувлари 21-сон БҲМСга асосан қуйидагича амалга оширилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўм

 

Дебет

 

Кредит

 

Қарз шартномаси бўйича материалларни бериш

 

Қарз шартномаси бўйича берилган материалларнинг қийматини ҳисобдан чиқариш

 

33 666,67

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

Қарз шартномаси бўйича бериладиган материал­ларнинг қийматига ҚҚСни ҳисоблаб ёзиш

 

6 733,33

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюд­жетга тўловлар бўйича қарз (солиқ турлари бўйича)»

 

Қарз шартномаси бўйича материалларни бериш

 

40 400,0

 

5830-«Берилган қисқа муддатли қарзлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Қарз шартномаси бўйича қарзни сўндириш

 

Қарзни сўндириш ҳисобига материалларнинг келиб тушиши

 

40 400,0

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

5830-«Берилган қисқа муддатли қарзлар»

 

 

 

Ягона солиқ тўловини тўловчи бўлган қарз олувчи корхона учун бухгалтерия ёзувлари 21-сон БҲМСга асосан қуйидагича амалга оширилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўм

 

Дебет

 

Кредит

 

Қарз шартномаси бўйича материалларни қабул қилиш

 

Қарз шартномаси бўйича материалларни қабул қилиш

 

40 400,0

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

6820-«Қисқа муддатли қарзлар»

 

Қарз шартномаси бўйича қарзни сўндириш

 

Қарз шартномаси бўйича қайтариладиган материаллар қийматини ҳисобдан чиқариш

 

40 400,0

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

Қайтариладиган материаллар қийматига қарз бўйича қарздорликни сўндириш

 

40 400,0

 

6820-«Қисқа муддатли қарзлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

 

Жавобларни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати ташкилоти эксперти

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2153 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика