Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 14 / Бизнинг маслаҳатлар

Экспорт қилиб, имтиёз олинг

Ишлаб чиқариш корхонаси (ягона солиқ тўловини тўловчи) ўз маҳсулотларини ички бозорда сотади ва экспорт қилади. Ҳисобот йилининг I чорагида ҳаммаси бўлиб 25 млн сўмлик маҳсулотлар сотилди, шу жумладан 15 млн сўмлиги – экспорт қилинди.

Ягона солиқ тўлови қандай ҳисобланади?

 

– Ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) экспортининг улуши (ишлар бажарилган ва хизматлар кўрсатилган жойдан қатъи назар) эркин алмаштириладиган валютада қуйидагиларни ташкил этадиган экспортчи корхоналар учун:

сотишнинг умумий ҳажмида 15%дан 30%гача – белгиланган ставка 30%га пасайтирилади;

сотишнинг умумий ҳажмида 30% ва ундан ортиқ – белгиланган ставка 2 баравар пасайтирилади.

Ўзи ишлаб чиқарган товарлар, ишлар, хизматларни аниқлаш тартиби Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидалари (АВ томонидан 16.02.2011 йилда 2195-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади. Мазкур имтиёзни қўллаш мақсадида корхона солиқ ва бошқа ваколатли органларга тузилган шартнома доирасида тайёр маҳсулот ёки иш ҳажмини кўзда тутувчи Ариза-маълумотномасини тақдим этиши керак.

Шу вазиятда экспорт улуши 60%ни (15 / 25 х 100%) ташкил қилади, тегишлича, ягона солиқ тўлови 2 баравар пасайтирилган ставка, яъни 2,5% (5% / 2)* бўйича тўланади. Шундай қилиб, 625 минг сўм (25 000 000 х 2,5%) суммада ягона солиқ тўлови тўланиши лозим. Бунда агар корхона Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармасининг маҳаллий бўлимлари билан ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисида шарт­номалар тузган бўлса, унда ягона солиқ тўлови ҳисобланган сумманинг 8%ини** ушбу Жамғармага ўтказади (ЎзР ВМнинг 30.05.2001 йилдаги 240-сон Қарори билан тасдиқланган Ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммасининг 8 фоизини Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармасига ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 2-банди).

 

*2014 йилда ишлаб чиқариш корхоналари учун ягона солиқ тўлови ставкаси 5%ни ташкил этади (ЎзР Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон Қарорига 9-1-иловаси).

**2013 йил 1 январдан «Камолот» жамғармасига ўтказмалар ставкаси 5%дан 8%га оширилди (ЎзР Президентининг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон Қарорига 35-илованинг 14-банди).

Прочитано: 961 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика