Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 14 / Солиқ солиш

Асбоб-ускуналар 10 йиллик солиқ таътилига чиқди

Солиқ кодекси 269-моддасининг ўзгартириш киритилган 16-бандини қандай қўллаш тўғрисида батафсил тушунтириш берсангиз, унга кўра юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёз кўпи билан 10 йил давомида ишлатиб келинаётган машиналар ва асбоб-ускуналарга нисбатан қўлланади.

ОАЖ бош бухгалтери.

 

– 25.12.2013 йилдаги ЎРҚ-359-сон Қонун билан Солиқ кодекси (СК) 269-моддасининг 16-бандига ўзгартиришлар киритилган, уларда назарда тутилишича, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоблаб чиқарилаётганда солиқ солинадиган база 2014 йил 1 январдан бошлаб кўпи билан 10 йил давомида ишлатиб келинаётган машина ва асбоб-ускуналарнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) камайтирилади (илгари имтиёз ишлаб чиқаришга янги жорий этилган янги технологик жиҳозларга – 5 йиллик муддатга татбиқ этиларди).

Мол-мулк солиғи бўйича мазкур имтиёзни тўғри қўллаш мақсадида машина ва асбоб-ускуналар дейилганда Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасининг1 0130-«Ма­шина ва асбоб-ускуналар» ҳисобварағида ҳисобга олинувчи асосий воситалар тушунилади. Агар асбоб-ускуна 2014 йилгача харид қилинган ва фойдаланишга киритилган бўлса, мол-мулк солиғи бўйича имтиёз ундан фойдаланишнинг фақат қолган имтиёзли даврига татбиқ этилади.

2014 йил 1 январдан бошлаб СКнинг 269-моддаси 16-бандида назарда тутилган имтиёзни қўллашга доир бир нечта мисолни кўриб чиқамиз.

 

1-МИСОЛ. Тўқимачилик корхонаси 2009 йил январда тўқув ишлаб чиқариши учун янги технологик асбоб-ускунани харид қилди ва фойдаланишга киритди. Унга нисбатан 5 йил мобайнида СКнинг 269-моддаси 16-бандида назарда тутилган мол-мулк солиғи бўйича имтиёз ўша вақтда амал қилган таҳрирда қўлланди.

2014 йил 1 январдан бошлаб корхона СК 269-моддасининг янгиланган 16-бандида назарда тутилган мол-мулк солиғи бўйича имтиёзни қўллашда давом этиш ҳуқуқига эга, фақат уни ушбу асбоб-ускуна ишлатиладиган қолган имтиёзли давр мобайнида, яъни яна 5 йил давомида қўллайди, чунки у 5 йилдан бери ишлатиб келинган.

 

2-МИСОЛ. Корхона балансида 2006 йил бошидан нотехнологик асбоб-ускуна бор. Тегишинча, у мол-мулк солиғи бўйича ҳеч қандай имтиёздан фойдаланмаган. 2014 йил 1 январдан бошлаб хўжалик юритувчи субъект ушбу асбоб-ускунага нисбатан СКнинг 269-моддаси 16-бандида назарда тутилган имтиёзни қўллаш ҳуқуқига эга, бироқ уни фақат ушбу асбоб-ускуна ишлатиладиган қолган имтиёзли даврда қўллай олади. ­Яъни 2 йил давомида қўллайди, чунки 2014 йил 1 январгача ундан 8 йил давомида фойдаланилган.

 

3-МИСОЛ. Озиқ-овқат саноати корхонаси 2008 йил бошида маргарин маҳсулоти ишлаб чиқариш учун янги технологик асбоб-ускунани харид қилиб, фойдаланишга киритган. Унга нисбатан 5 йил мобайнида мол-мулк солиғи бўйича имтиёз қўлланилган. 2013 йилда унинг амал қилиш муддати тугади. Тегишинча, имтиёзнинг амал қилиш муддати тугаган ойдан бошлаб корхона ушбу асбоб-ускуна бўйича мол-мулк солиғини қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда тўлай бошлади.

2014 йил 1 январдан бошлаб корхона ушбу асбоб-ускунага нисбатан СКнинг 269-моддаси 16-бандида назарда тутилган мол-мулк солиғи бўйича имтиёзни қўллашга ҳақлидир. Бироқ уни фақат тўрт йил мобайнида қўллай олади, чунки уни ишлатишнинг умумий муддати 2014 йил 1 январга келиб 6 йилни ташкил этади. 2013 йилга ушбу имтиёз татбиқ этилмайди.

 

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, асбоб-ускунани ишлатишнинг 10 йиллик муддати, масалан, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра консервацияланган асбоб-ускуна бўйича, қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда, имтиёздан фойдаланиш даврида ҳам ҳисобланади.

Агар машина ва асбоб-ускуналар 10 йилдан кўпроқ вақт ишлатиб келинаётган бўлса, имтиёзли давр тугаганидан кейин юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилади.

Жорий солиқ даври учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида маълумотнома топширган юридик шахслар эътиборига. СКнинг 271-моддасига кўра улар мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун аниқлаштирилган маълумотномани қайта топширишга ҳақлилар.

Айни вақтда шуни эслатиб ўтамизки, агар корхонада ҳисобот йили охирида тўлиқ эскирган асбоб-ускуна ишлатилса, унга доир тўлов Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўловни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга2 мувофиқ ундирилади.

 

1Молия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 1-илова.

2ИВ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 21.02.2011 йилда 2199-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

Зарема МЕНАЛИЕВА,

Молия вазирлиги Солиқ ва божхона тарифи сиёсати бошқармасининг ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи сектори мудири. 

 

 

*  *  *

– 2013 йилда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоблаб чиқарилаётганда солиқ солинадиган база 5 йил муддатга ишлаб чиқаришга янги жорий этилган янги технологик жиҳозларнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) камайтирилди (СКнинг 269-моддаси 16-банди, 1.01.2014 йилгача амал қилган таҳрирда). Янги технологик жиҳозлар олинган (импорт қилинган) пайтдан эътиборан 3 йил ичида реализация қилинган ёки бепул берилган тақдирда, мазкур имтиёзнинг амал қилиши мол-мулк солиғини тўлаш мажбуриятлари имтиёз қўлланиладиган бутун давр учун тикланган ҳолда бекор қилинган.

«Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2014 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (25.12.2013 йилдаги ЎРҚ-359-сон) билан СКнинг 269-моддаси 16-бандига киритилган ўзгартишга кўра, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоблаб чиқарилаётганда солиқ солинадиган база кўпи билан 10 йил давомида ишлатиб келинаётган машина ва асбоб-ускуналарнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) камайтирилади. Чунончи, агар илгари ушбу имтиёз фақат янги технологик асбоб-ускунага 5 йил мобайнида татбиқ этилган бўлса, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб унинг амал қилиш доирасига кўпи билан 10 йил мобайнида фойдаланиладиган барча машина ва асбоб-ускуналар киритилди.

Президентнинг 26.12.2013 йилдаги ПФ-4589-сон Фармони билан «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Фармонига (14.03.2007 йилдаги ПФ-3860-сон) тегишли ўзгартиш киритилди. Бироқ Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида низом (МВ, ИВ, ДСҚ ва ДБҚнинг АВ томонидан 11.06.2007 йилда 1688-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) ҳали янги меъёрларга мувофиқлаштирилмаган. Бироқ шуни қатъиян айтиш мумкинки, 2014 йил 1 январдан бошлаб юридик шахсларга солинадиган мол-мулк солиғини ҳисоб-китоб қилишда солиқ солинадиган базани кўпи билан 10 йил давомида ишлатиб келинган машина ва асбоб-ускуналарнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) камайтириш керак.

Наталья ЗУЕВА,

экспертимиз.

Прочитано: 1075 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика