Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 14 / Бизнинг маслаҳатлар

Ускуна вақтида ўрнатилмаса...

Корхонада белгиланган муддатда ўрнатилмаган ускуналар мавжуд бўлса, улар учун мол-мулк солиғи қандай ҳисоб-китоб қилинади?

Мол-мулк солиғининг жорий тўловлари амалга оширилганидан келиб чиқиб, асосий воситаларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати 12 000 млн сўмни ташкил этади. Мол-мулк солиғининг ҳисоб-китоб суммаси йил учун – 420 млн сўм. Йил давомида 385 млн сўм ўтказилди. Ноябрда лизинг шартномаси бўйича янги ускуна олинди ва фойдаланишга топширилди.

Бундан ташқари, ноябрнинг охирида ўтган йили харид қилинган ускунанинг ишга тушириш муддати якунланди. Ускунанинг қиймати 620 млн сўм, уни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар 170 млн сўмни ташкил этади.

Ушбу вазиятда мол-мулк солиғини тўлаш тартиби қандай?

 

– Лизинг шартномаси амал қиладиган муддатга лизингга олинган мулклар мол-мулк солиғи бўйича солиқ солинадиган базани оширмайди (Солиқ кодексининг 269-моддаси биринчи қисми 11-банди). Бунда мазкур имтиёз 25.12.2013 йилдаги ЎРҚ-359-сон Қонунга (1-модданинг 27-банди, 2-модда) биноан 2014 йил 1 апрелдан бошлаб бекор қилинди. Бироқ корхона Солиқ кодексининг 269-моддаси 16-бандидаги имтиёзни қўллаши мумкин, унга кўра солиқ солинадиган база кўпи билан 10 йил давомида ишлатиб келинаётган машина ва асбоб-ускуналарнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига камайтирилади.

Белгиланган муддатларда ўрнатилмаган ускуналар учун мол-мулк солиғи икки баравар ставкада тўланади (ЎзР Президентининг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарорига 17-илова). Улар бўйича солиқ ҳисоб-китобида солиқ солиш объекти бўлиб ушбу ускунанинг ўртача йиллик қиймати ҳисобланади.

Декабрь ойи учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи қуйидаги тартибда ҳисоб-китоб қилинади:

1) ўрнатилмаган ускунага мол-мулк солиғи ҳисобланади (декабрь ойи учун):

(620 + 170) / 12 х 3,5 х 2 / 100 = 4,608 млн сўм,

бу ерда:

620 млн сўм – ускунанинг контракт қиймати;

170 млн сўм – ускунани харид қилиш билан боғлиқ харажатлар;

3,5% – мол-мулк солиғининг умумбелгиланган ставкаси.

2) қолган мол-мулк бўйича солиқ қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади:

420 – 385 = 35 млн сўм,

бунда:

420 млн сўм – йил учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи суммаси

385 млн сўм – йил давомида тўланган мол-мулк солиғи суммаси;

3) декабрь ойи учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи суммаси аниқланади:

4,608 + 35 = 39,608 млн сўм.

Мол-мулк солиғининг ҳисоблаб чиқарилган суммаси ҳисоб-китобни тақдим этиш учун белгиланган кундан кечиктирмасдан ўтказиб берилади.

2013 йил 1 январдан солиқ даврида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловлар суммаси ҳисоб-китобга кўра бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига нисбатан 10 фоиздан ортиқ камайтирилган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жорий тўловларни юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоблаб чиқади.

Прочитано: 2353 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика