Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 14 / Бизнинг маслаҳатлар

Кичик корхона мақсадли жамғармаларга тўлов тўлайдими?

Дори-дармон воситаларини ишлаб чиқарувчи кичик корхонамиз (умумбелгиланган солиқлар тўловчиси) март ойида ўз маҳсулотини 1 800 минг сўмга юклаб жўнатди.

Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар суммаси ҳисоб-китоби тартиби қандай бўлади?

Давлат мақсадли жамғар­маларига мажбурий ажратмалар қандай ҳисоб­ланади?

 

– Пенсия, йўл, таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаларига мажбурий ажратмалар ҳар ойда солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади (Солиқ кодексининг 315, 319, 325-4-моддалари).

Корхона учун таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратмалар объекти бўлиб ҚҚС ва акциз чегирилган ҳолдаги реализация қилинган маҳсулот ҳажми ҳисобланади.

Дори воситалари ва тиббиёт учун мўлжалланган буюмлар реализацияси бўйича оборотлар Солиқ кодексининг 208-моддасига асосан солиқ солишдан озод этилганини ҳисобга олсак, ажратмаларни ҳисоб-китоб қилиш учун солиқ солинадиган база 1 800 минг сўмга тенг­лигини кўрамиз.

2014 йилда ушбу жамғармага мажбурий ажратмалар 0,5% ставка бўйича тўланади (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарори 3-банди). Тегишли равишда март ойи учун мажбурий ажратмалар суммаси 9 минг сўмни (1 800 х 0,5%) ташкил қилади.

Мазкур мажбурий ажратмалар тўлови ҳар чоракда, ҳисобот давридан (чорагидан) кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан амалга оширилади.

Йил якуни бўйича ажратмалар бўйича ҳисоб-китоб йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиш муддатида (ҳисобот давридан кейинги йилнинг 15 февралига қадар) тақдим этилади ва ушбу муддатда ажратмалар тўлови амалга оширилади.

Барча корхоналар томонидан ажратмалар бўйича ҳисоб-китоблар ҳар чорак, ҳисобот давридан (чорагидан*) кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан, йил якуни бўйича эса ҳисоб-китоб йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиш муддатида (ҳисобот давридан кейинги йилнинг 15 февралига қадар) тақдим этилади.

Тегишли равишда сиз 25 апрелга қадар ҳисобланган ажратмалар суммасини Жамғармага тўлашингиз ва I чорак учун ажратмалар бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишингиз шарт.

Умумбелгиланган солиқларни тўлов­чи микрофирма ва кичик корхоналар (акциз тўланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни қазиб олувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мус­тасно) давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўловчиси ҳисобланмайди. (25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон қонунга мувофиқ киритилган хатбоши).

 

*Президентнинг 16.07.2012 йилдаги ПФ-4453-сон Фармонига 3-илова).

 

Материал ўзбек тилидаги «Солиқлар: саволлар ва жавоблар» электрон қўлланмасидан олинди.

Прочитано: 2572 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика