Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 14 / Почта қутиси

Имтиёзни тасдиқлаймиз

Биз цехимизга янги техника олишга қарор қилдик. Хитой заводи билан ускуналар темир йўл орқали етказиб берилиши тўғрисида келишиб олдик. Импорт учун ҳужжатлар тайёр. Бироқ божхона постида бизга божхонадан ўтказиш чоғида жўнатиш мамлакатининг декларацияси талаб қилинади деб айтишди. Биз хитойлик ҳамкорларга ушбу ҳужжатнинг нималиги ва у қай тарзда расмийлаштирилишини қандай қилиб тушунтирайлик? Агар техника республикамизга хитойликлар декларацияни расмийлаштириб, жўнатишларидан илгари келиб қолса, нима қилишимиз керак?

А.Холмонов,

МЧЖнинг молиявий директори.

 

– Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон Қарорига мувофиқ 2013 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистоннинг божхона ҳудудига бож тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун импортчилар божхона органларига бошқа ҳужжатлар билан бирга экспорт божхона юк декларациясини (ЭБЮД) мажбурий равишда тақдим этишлари лозим.

Божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаган ҳолда, мамлакатимиз божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун уни ва ЎзРнинг божхона ҳудудигача қилинган харажатларни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни тақдим этиш тартиби Тадбиркорлик субъектлари – импортёрлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига бож тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш тартиби тўғрисида низомда (ВМнинг 22.05.2013 йилдаги 139-сон Қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – Низом) белгиланган. Ушбу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатга кўра ЭБЮД – экспорт (реэкспорт) қилувчи мамлакатда расмийлаштирилган, Ўзбекистонга олиб кирилаётган товарнинг қиймати тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлган божхона дек­ларацияси. Бунда «олиб кирилаётган товарнинг тақдим этилган қиймати» атамаси пул ҳисоб-китоби (тўлов) амалга ошириладиган шартномада (инвойсда) кўрсатилган қиймат ёхуд ҳужжатда қиймат мавжуд бўлмаган тақдирда – қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланадиган қийматни билдиради.

Агар ЭБЮДда товарнинг қиймати кўрсатилмаган бўлса ёки экспорт қилувчи мамлакатнинг қонун ҳужжат­ларида товарни олиб чиқишда божхона декларациясини расмийлаштириш назарда тутилмаган бўлса, у ҳолда Низомнинг 3-бандига кўра, унинг ўрнига товарни олиб чиқишда экспорт қилувчи мамлакатда расмийлаштирилган унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат тақдим этилиши мумкин. Унда экспортчи ва импортчининг номи, республикага олиб кирилаётган товарнинг қиймати, оғирлиги ва миқдори тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.

Шуни эътиборда тутиш лозимки, ЭБЮД ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат Ўзбекистон божхона хизматига рус ёки инглиз тилларида тақдим этилади. Агар у бошқа тилда, мисол учун, хитой тилида тўлдирилса, импортчи божхонадан ўтказиш учун унинг ўзбек, рус ёки инглиз тилидаги тасдиқланган таржимасини тайёрлаши керак.

Айтиш жоизки, ЭБЮД қоғоздаги оригинали (асл нусхаси) ёки экспорт (реэкспорт) қилувчи мамлакатнинг божхона органлари ёки импортчи томонидан тасдиқланган нусхаси билан бирга қоғозли манбада босилган электрон божхона декларацияси тарзида тақдим этилиши мумкин. У ҳам экспорт қилувчи мамлакатнинг божхона органи ёки импортчи томонидан тасдиқланиши керак.

 

Маълумот учун! Импортчи божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаган ҳолда, олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун божхона органига «Эркин муомала учун чиқариш» режимига божхона расмийлаштируви пайтида ЭБЮД ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат билан бир қаторда ЎзРнинг божхона ҳудудигача қилинган харажатларни (қиймат ва тўловларни) тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни тақдим этиши керак.

 

Агар «Эркин муомала учун чиқа­риш» режимида божхона расмийлаштируви пайтида декларация ёки унинг ўрнини босувчи ўзга ҳужжат, шунингдек бошқа ҳужжатлар тақдим этилмаса ҳамда товарлар бўйича божхона тўловлари тўланган бўлса, импортчи уни товар божхонада расмийлаштирилган кундан бошлаб бир йил мобайнида божхона органига тақдим этиши мумкин. ЭБЮД ёки унинг ўрнини босувчи ўзга ҳужжатни ва бошқа ҳужжатларни тақдим этишда божхона тўловлари қайта ҳисоблаб чиқарилади ва Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини қайтариш тўғрисидаги йўриқномада (АВ томонидан 14.07.2000 йилда 947-сон билан рўйхатдан ўтказилган) назарда тутилган тартибда, импортчининг талабига кўра (Божхона кодексининг 113-моддаси) ортиқча тўланган божхона тўловлари қайтарилади ёхуд келгусида божхона тўловлари ҳисобига ўтказилади.

Шуни билиш лозимки, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар олиб кириладиган товарнинг тасдиқланган қийматига берилади. У тасдиқланмаган тақдирда божхона тўловлари тўлиқ ҳажмда ҳисоблаб ёзилади. Божхона тўловларининг махсус ва қўшма ставкалари белгиланган товарларга махсус қисмни ҳисоблаб ёзиш учун асос уларнинг тасдиқланган ва тасдиқланмаган қийматларининг фоизли нисбатидан келиб чиқиб белгиланади.

 

Маълумот учун! Олиб кирилаётган товарнинг тасдиқланган қиймати – товарнинг ЭБЮДда кўрсатилган божхона қиймати (у мавжуд бўлмаганда – фактурадаги қиймати) ва Ўзбекистоннинг божхона ҳудудигача қилинган, ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳамда «Бож тарифи тўғрисида»ги Қонуннинг (29.08.1997 йилдаги 470-I-сон) 18-моддаси иккинчи қисми 1–5-бандларида назарда тутилган божхона қийматига қўшилган бошқа харажатлар (қиймат ва тўловлар) (агар улар декларацияга киритилмаган бўлса), шунингдек дилерлик (дистрибьюторлик, агентлик) шартномаси асосида ишлаб чиқарувчи ташкилот дилерининг (дистрибьютори, агентининг) воситачилик ҳақи.

Олиб кирилаётган товарнинг тасдиқ­ланмаган қиймати – олиб кирилаётган товар кўрсатилган қийматининг олиб кирилаётган товарнинг тасдиқланган қийматидан ортиқча қиймати.

 

ЭБЮД ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилмайди.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз

Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 796 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика