Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 14 / Қонунийликни таъминлаш йўлида

Қонунийлик мустаҳкамланмоқда

«Юридик хизмат фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси такомилига етказилмоқда

«Давлат ва хусусий бизнес ҳамкорлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

 

 

Мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичида энг муҳим йўна­лишлардан бири қонуний­ликни мустаҳкамлаш, шахс­нинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қара­тилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштиришдан иборатдир.

Шу мақсадда давлат ҳоки­мияти идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар фаолиятида қонунчилик талабларига риоя қилиш ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича адлия органларининг ролини янада кучайтиришга қаратилган янги ҳуқуқий механизм яратилди. Жумладан, Адлия вазирлиги тизимида Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси фаолияти йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат бошқаруви органларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонунчиликка риоя этилиши масалаларига бағишлаб ташкил этилган матбуот анжуманида шу ҳақда сўз юритилди. Унда қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш йўналишида амалга оширилган ишлар ва галдаги вазифалар муҳокама қилинди.

Тадбирда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда қонун устуворлиги тамойилини ҳаётга тўлиқ татбиқ этишга қаратилган кенг кўламли суд-ҳуқуқ исло­ҳотлари юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Бу на­фақат инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, балки иқтисодиётнинг барқарор ривожланишида ҳам яққол намоён бўлаётир.

Қонунбузилиш ҳолатлари келгусида такрорланишининг олдини олиш мақсадида қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятини такомиллаштириш юзасидан идоравий ва идоралараро чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, қонун ҳужжатларидаги бўшлиқ­ларни бартараф этиш юзасидан давлат органлари олдига 112 меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш масаласи қўйилган.

Шунингдек, айрим давлат органларининг қонун ҳужжатлари ижросини ташкил этиш ва таъминлаш фаолияти ўрганилиб, юридик хизматнинг роли ва масъулиятини тубдан ошириш мақсадида «Юридик хизмат фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ва ҳозир такомилига етказилмоқда. Лойи­ҳада қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашда юридик хизматлар амалга ошириши лозим бўлган вазифалар, уларнинг механизмлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ходимларга бўлган малака талаблари батафсил ёритилган.

Давлат идоралари ва тадбиркорлик субъектларининг давлат ва жамият аҳамиятига молик дастурларни амалга оширишда ўзаро фойдали ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини белгиловчи «Давлат ва хусусий бизнес ҳамкорлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Фаолияти ўрганилган соҳа ходимларининг касб малакаси ва маҳоратини ошириш юзасидан жойларда туркум семинарлар ташкил этилмоқда. Амалга оширилаётган бу каби ишлар давлат органларининг ходимларида қонун ҳужжатлари нормаларини тўғри, аниқ ва бир хил қўллаш масъулиятини оширишга хизмат қилмоқда.

Матбуот анжуманида юридик хизматлар фаолиятини такомиллаштириш, меъёрий-ҳу­қу­қий ҳужжатларни ман­фа­атдор шахслар эътиборига ҳавола қилиш, тадбиркорлик субъектларини «бир ойна» тамойили асосида давлат рўйхатидан ўтказиш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

2012–2013 йилларда 24 давлат органи тизимида қонунчиликка риоя этилиши ўрганилиб, 22 мингдан ортиқ қонунбузилиш ҳолати ва 8 мингдан ортиқ муаммо ва камчилик аниқланган. Натижаси бўйича 5 қонунчилик ҳужжатига зид равишда қабул қилинган идоравий ҳужжат, 1 517 ноқонуний қарор бекор қилиниб, 1 328 нафар мансабдор шахс интизомий, 249 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган, 46 нафар мансабдор шахс лавозимидан озод этилган, 6 ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 791 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика